Атаева Гулчехра Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тилидаги бизнес мулоқотда идиоматик бирликларнинг луғавий тавсифи ва функсионал хусусиятлари”, 10.00.013 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Fil4122.
Илмий раҳбар: Мустаева Гулдора Салахиддиновна, филология фанлари боʻйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc. 03/2026.10.06.Fil.41.02
    Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абди Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидаги бизнес мулоқотда қўлланиладиган идиоматик бирликларнинг луғавий тавсифи ва функсионал-прагматик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг луғавий тавсиф тамойилларини лексикографик жиҳатдан асослаш ҳамда 12 бандли моделни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бизнес дискурсида фразеологик терминологияни унификациялаш мақсадида идиоматик бирликларнинг идиоматиклик даражасини аниқлаш учун семантик шаффофлик, компонент маъносининг сақланиши, метафорик мотивация, этимологик асосланганлик ва прагматик функсионаллик каби мезонларга таянган скорлаш методикаси ишлаб чиқилган ҳамда ушбу методика асосида идиоматик бирликлар “соф идиома – ярим идиома – сохта идиома” кесимидаги динамик “идиоматиклик континууми” модели доирасида табақалаштирилиши илмий асосланган;
    инглиз тили бизнес дискурсидаги идиоматик бирликларнинг фразео-семантик майдонларга мансублиги архисема, интеграл сема ва дифференциал семалар иерархияси асосида аниқланиб, полисемантик идиоматик бирликларнинг бизнес дискурсидаги доминант соҳавий маъносини белгилашда корпус манбаларига таянувчи “частотавий устуворлик тамойили” методологик мезон сифатида далилланган;
    инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес идиоматик бирликларнинг лингвокултурологик симметрия ва ассиметрия муносабатлари изоморфизм ва алломорфизм мезонлари асосида аниқланиб, лисоний алломорфизм устунлиги когнитив доменлар дивергенсияси орқали далилланган ҳамда таржимада адекватликни формал-образли мосликдан кўра функсионал муқобиллик ва когнитив компенсация орқали таъминлаш зарурати илмий асосланган;
    бизнес идиоматик бирликларининг луғавий тавсифида семантик, структур-грамматик, когнитив, прагматик, парадигматик ва таржимавий параметрларни интеграциялаш зарурати назарий жиҳатдан асосланиб, идиоматик бирликнинг шакли, семантик майдони, идиоматиклик даражаси, когнитив асоси, функсионал муқобили, доминант функсионал-прагматик хусусияти, парадигматик алоқалари, этимологик-метафорик мотивацияси ва корпусдаги қўлланишини қамраб олувчи 12 бандли лексикографик модел орқали амалий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили бизнес мулоқотидаги идиоматик бирликларнинг функсионал хусусиятлари ва луғавий тавсифи тамойилларини тадқиқ этиш давомида эришилган назарий ва амалий натижалар асосида:
фразеологик терминологияни унификациялашда идиоматик бирликларнинг идиоматиклик даражасини семантик шаффофлик, компонент маъносининг сақланиши, метафорик мотивация, этимологик асосланганлик ва прагматик функсионаллик мезонлари асосида аниқлашга хизмат қилувчи скорлаш методикаси, шунингдек, “соф идиома – ярим идиома – сохта идиома” кесимидаги динамик “идиоматиклик континууми” моделига оид илмий-методологик хулосалардан “Идиомс анд Пҳрасал Вербс ин Бусинесс Cоммуниcатион” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда ҳамда бизнес идиоматик бирликларининг номинатив, коммуникатив, когнитив ва прагматик функсияларига оид илмий-назарий хулосалардан “Эcономиc Энглиш (cасе студиес анд артиcлес)” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур ўқув қўлланма Тошкент давлат транспорт университети Ўқув-услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган бўлиб, 60230200 – Таржима назарияси ва амалиёти (инглиз тили) таълим йўналиши бакалавриат талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этилган (ИСБН: 978-9910-8070-9-1; Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 22-сентябрдаги 04-01/6826-сонли маълумотномаси). “Эcономиc Энглиш (cасе студиес анд артиcлес)” номли дарслик эса Тошкент давлат транспорт университети ректорининг 2024-йил 26-июндаги 175-У-сонли буйруғига асосан 60310100 – Иқтисодиёт (математик иқтисодиёт) таълим йўналиши бакалавриат талабалари учун дарслик сифатида нашрга тавсия этилган ва ўқув жараёнига татбиқ этилган (рўйхатга олиш рақами: 175-433, ИСБН: 978-9910-08-489-8; Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 22-сентябрдаги 04-01/6827-сонли маълумотномаси). Натижада, идиоматик бирликларни тизимлаштириш, табақалаш ва уларнинг функсионал-семантик хусусиятларини ўқув адабиётларига татбиқ этиш талабаларнинг таржима ҳамда касбий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз тили бизнес дискурсидаги идиоматик бирликларнинг фразео-семантик майдонларга мансублиги архисема, интеграл сема ва дифференциал семалар иерархияси асосида аниқланиб, полисемантик бирликларнинг бизнес дискурсидаги доминант соҳавий маъносини белгилашда корпус манбаларига таянувчи “частотавий устуворлик тамойили”ни қўллашга доир илмий-назарий хулосалар асосида тадқиқотчи томонидан бизнесидиома.уз онлайн дидактик интерактив платформаси ишлаб чиқилган. Мазкур платформа Ўзбекистон Республикаси ЭҲМ учун яратилган дастурлар давлат реестрида ДГУ 43274-сонли гувоҳнома билан 2024-йил 25-октябрда рўйхатдан ўтказилган. Ушбу платформадан Тошкент давлат транспорт университети “Чет тиллар” кафедраси негизида 2024–2025-ўқув йилида амалга оширилган “Ишбилармонлар учун инглиз тилини ўқитишни рақамли таълим технологиялари ёрдамида жадаллаштириш” номли илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган ва апробациядан ўтказилган. Мазкур жорий этиш Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 17-сентябрдаги 04-01/6710-сонли маълумотномаси билан тасдиқланган. Натижада, бизнес идиоматик бирликларини семантик ва функсионал-прагматик жиҳатдан тизимлаштириш электрон-дидактик ресурслар мазмунини бойитишга, шунингдек, талабаларнинг идиоматик ва фразеологик компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги бизнес идиоматик бирликларнинг лингвокултурологик симметрия ва ассиметрия муносабатлари изоморфизм ва алломорфизм мезонлари асосида аниқланиб, лисоний алломорфизм устунлигининг консептуал доменлар дивергенсияси орқали далилланиши асосида таржимада адекватликни формал-образли мосликдан кўра функсионал муқобиллик ва когнитив компенсация орқали таъминлаш заруратига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 30-январдаги 01/03-51-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хулосалар идиоматик бирликларнинг бизнес коммуникациядаги мазмунини тўғри англаш ва уларни самарали қўллашга хизмат қилган; 
бизнес идиоматик бирликларининг луғавий тавсифида семантик, структур-грамматик, когнитив, прагматик, парадигматик ва таржимавий параметрларни интеграциялаш зарурати, идиоматик бирликнинг шакли, семантик майдони, идиоматиклик даражаси, когнитив асоси, функсионал муқобили, доминант функсияси, парадигматик алоқалари, этимологик-метафорик мотивацияси ва корпусдаги қўлланишини қамраб олувчи 12 бандли лексикографик моделга оид илмий-назарий хулосалар асосида тадқиқотчи томонидан “12 бандли инновацион таҳлил методологияси асосида яратилган изоҳли луғат” номли дастурий маҳсулот яратилган бўлиб, ушбу дастурий маҳсулотдан Тошкент давлат транспорт университети “Чет тиллар” кафедрасида 2024-2025-ўқув йилларида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари доирасида фойдаланилган. Мазкур дастурий маҳсулот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ДГУ 53702-сонли гувоҳнома билан давлат рўйхатидан ўтказилган (Тошкент давлат транспорт университетининг 2025-йил 22-сентябрдаги 04-01/6854-сонли маълумотномаси). Натижада, бизнес идиоматик бирликларини кўп параметрли тавсифлаш луғатчилик амалиётини такомиллаштиришга ва рақамли лексикографияни янги методик асослар билан бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish