Мадвалиев Орифжон Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4. PhD/Ped8688.
Илмий раҳбар: Мавлонова Кларахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01 (бир марталик).
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Тўрабоева Муқаддас Ёқубжановна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тили ва адабиёти ҳамда филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналиши талабаларида адабий таҳрир малакасини шакллантиришнинг педагогик ва психологик хусусиятлари фундаментал-назарий (билиш, тушуниш), амалий-технологик (қўллаш) ва стратегик-педагогик (баҳолаш ва йўналтириш) компетенсиялар ва когнитив, ҳиссий ва мотивацион омиллар асосида аниқлаштирилган;
талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари адабий таҳрирни корректурадан фарқлаш, адабий меʼёрга амал қилиш тамойиллари, конструктив мулоқот, жамоавий фаолият, рақамли саводхонлик, мустақил таҳрир, таҳлилий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг адабий таҳрир малакасини баҳолашнинг “вазнли баллар тизими”га асосланган мезон ва кўрсаткичлари “Лексик-грамматик ва услубий хатолар таснифи” тизими доирасида хато турининг мураккаблик даражасини инобатга олиш тамойили асосида далилланган;
талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантириш методикаси “соддадан мураккабга” тамойилига асосланган методлар тизими, “Педагогик кўзгу”, “Хатолар картотекаси”, “Қиёсий таҳрир намуналари” каби дидактик воситалар, “Таҳрир ташхиси”, “Таҳрир стратегияси”, “Муҳаррирлар мунозараси” каби ўқув машғулотлари моделлари ва замонавий рақамли технологиялар интеграцияси асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантириш методикаси бўйича илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тили ва адабиёти ҳамда филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналиши талабаларида адабий таҳрир малакасини шакллантиришнинг педагогик ва психологик хусусиятлари фундаментал-назарий (билиш, тушуниш), амалий-технологик (қўллаш) ва стратегик-педагогик (баҳолаш ва йўналтириш) компетенсиялар ва когнитив, ҳиссий ва мотивацион омилларни аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан давлат илмий-техник дастури доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 12-июлдаги 01/4–3090-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили бўйича матн ёзиш, матн билан ишлашга доир материаллар мазмунан бойиб, фойдаланувчиларда амалий кўникмалар шаклланишига хизмат қилган;
талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлашга оид адабий таҳрирни корректурадан фарқлаш, адабий меʼёрга амал қилиш тамойиллари, конструктив мулоқот, жамоавий фаолият, рақамли саводхонлик, мустақил таҳрир, таҳлилий ёндашувлардан ижод мактаблари учун мўлжалланган 8-синф “Она тили” (И қисм), 8-синф “Она тили” (ИИ қисм) яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2025-йил 20-мартдаги 01–12–670-сон маълумотномаси). Натижада она тили фанидан дарсликлар мазмуни замонавий ёндашувларга асосланган топшириқлар билан бойитилган;
талабаларнинг адабий таҳрир малакасини баҳолашнинг “вазнли баллар тизими”га асосланган мезон ва кўрсаткичлари “Лексик-грамматик ва услубий хатолар таснифи” тизими доирасида хато турининг мураккаблик даражасини инобатга олиш тамойилига оид таклиф ва тавсиялардан она тили фанини ўқитиш консепсияси, она тили фанидан Миллий ўқув дастури лойиҳаси, 5-синф “Она тили” (И қисм), 5-синф “Она тили” (ИИ қисм) дарслигини яратишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 3-мартдаги 01/11–6-178-сон маълумотномаси). Бу эса она тили фани дарсликлари мазмунининг матн устида ишлаш бўйича билим бериш, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқувчиларнинг матн яратиш ва унинг сифатини яхшилаш кўникмасини ривожлантириш нуқтайи назаридан бойишига хизмат қилган;
талабаларда адабий таҳрир малакасини шакллантириш методикаси “соддадан мураккабга” тамойилига асосланган методлар тизими, “Педагогик кўзгу”, “Хатолар картотекаси”, “Қиёсий таҳрир намуналари” каби дидактик воситалар, “Таҳрир ташхиси”, “Таҳрир стратегияси”, “Муҳаррирлар мунозараси” каби ўқув машғулотлари моделлари ва замонавий рақамли технологиялар интеграциясига оид таклиф ва тавсияларга қаратилган янгиликлардан “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Агар…” ток-шоуси ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 17-июлдаги 15–20/538-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг мазмунан бойишига ва ихтисослашган мавзуларнинг кенгроқ ёритилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish