Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Дилноза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қария ва кекса ёшдаги беморларда сут бези саратонининг комбинирлашган ва комплекс давосига янгича ёндашувни ишлаб чиқиш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib663.
Илмий раҳбар: Ғофур-Ахунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ёшдаги ва қари беморларда сут бези саратонини даволаш натижаларини  яхшилаш  тартиби такомиллаштирилган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кеска  ва қария ёшдаги сут бези саратони даволашда ёндош касалликларини оғирлик даражасини инобатга олиб кимёвий дори воситалари ва нур терапияси миқдорлари редукциясининг аҳамияти асосланган;
иммуногистокимёвий  текшириш материаллари  натижасида кекса ва қари ёшдаги сут бези саратонига чалинган беморларда даволашга дифференциал ёндашуви аҳамияти асосланган;
сут бези саратони билан хасталанган кекса ва қари ёшдаги беморларни даволашда  ўсманинг биологик турининг аҳамияти ўрта ёшдаги беморлар билан қиёсий таҳлили натижасида  исботланган;
сут бези саратони билан хасталанган беморлар ҳаётининг башоратлашда анамнезнинг давомийлиги, ўсманинг гистологик ва биологик тури, регионар лимфа тугунларининг жароҳатланиши, ўтказилган неоадьювант кимётерапиянинг самарадорлиги, ўсманинг узоқ метастазларини мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қария ва кекса ёшдаги беморларда сут бези саратонининг комбинирлашган ва комплекс давосига янгича ёндашувни ишлаб чиқиш асосида:
«Кекса ва қари ёшдаги беморларда сут бези саратонини даволашнинг ўзига хос хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 8н-р/32-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сут бези саратони билан оғриган кекса ва қари беморларни даволаш тактикасини оптималлаштириш, кимётерапиядан кейинги асоратлар ва касаллик рецидивлари сонини камайтириш, шунингдек умр кўриш давомийлилигини узайтириш имконини берган;
қария ва кекса ёшдаги беморларда сут бези саратонининг комбинирлашган ва комплекс давосига янгича ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти филиалларининг маммология бўлимлари амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 29 майдаги 8н-з/89-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши сут бези саратонига чалинган кекса ва қари беморлар узоқ умр кўриш давомийлилигини узайтириш, махсус даволаш тизимини ташкиллаштирилгандан кейин ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish