Жаббарова Юлдуз Хужамурадовнанингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида “қариндошлик” консертининг лингвомаданий хусусиятлари, 10.00.13 – Қиёсий ва чогʻиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fil6551.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Ражабов Феруз Умарқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Турон университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.39.01.
Расмий оппонентлар: Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори, доцент; Ачилова Рисолат Аъзамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги “қариндошлик” консептини кўп жиҳатли ҳодиса сифатида қиёсий талқин қилиш орқали унинг семантик кўлами ва миллий хусусиятларини ёритиш, қариндошлик турларини, жумладан, никоҳ орқали юзага келадиган қариндошлик шаклларини таснифлаш, таққосланаётган тиллардаги бадиий асарларда мазкур консептнинг вербаллашувини тавсифлаш ҳамда қариндошлик атамаларининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“қариндошлик” консепти ўзида этномаданиятни акс эттирган бутун бир консептосфера сифатида оламнинг лисоний манзарасини тадқиқ қилишга йўл очиб берадиган, тил соҳиблари учун идрок этиш андозаси ҳисобланган маданий консептлардан иборат макротузилма кўринишида, қариндошлик хусусиятлари лингвомаданий жиҳатлар билан боғлиқ ҳолда очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида “қариндошлик” консептининг қиёсий лингвомаданиятшунослик нуқтайи назаридан қондош, яқин киши сифатида идрок қилинишида умумийлик мавжудлигига кўра консептосфера таркибий қисмларини ташкил этувчи мавзуий гуруҳлар консепт семантик кўламининг яқин ва узоқ сарҳадларидан жой олиши аниқланган, турли ижтимоий гуруҳлар ҳамда этносларга мансуб маданий консептларнинг мазмун ва моҳиятига миллий хусусиятлар хослиги очиб берилган;
никоҳ асосидаги қариндошлик оилавий муносабатларни ўрганиш ва маросимлар асосида қариндошликни шакллантиришнинг асосий қисми эканлиги инобатга олиниб, ҳар иккала тилдаги қон-қариндошлик ва никоҳ орқали қариндошлик турлари таснифланиб асосланган;
инглиз ва ўзбек тили бадиий асарларида “қариндошлик” консептининг вербаллашувини кузатиш жараёнида юзага келадиган семантик маъноларнинг матн ахборот майдонидаги мантиқий-мазмуний изчиллигини таъминлашдаги иштироки мулоқот вазияти билан шартланганлиги исботланган ҳамда қариндошлик атамаларининг матн шакллантириш хусусиятлари ўрганилиб, матн коммуникатив-прагматик мазмуни шаклланишидаги ўрни белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилида “қариндошлик” консептининг лингвомаданий, миллий ва прагматик имкониятларининг воқеланиши тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
“қариндошлик” консепти ўзида этномаданиятни акс эттирган бутун бир консептосфера сифатида оламнинг лисоний манзарасини тадқиқ қилишга йўл очиб берадиган, тил соҳиблари учун идрок этиш андозаси ҳисобланган маданий консептлардан иборат макротузилма кўринишида, қариндошлик хусусиятлари лингвомаданий жиҳатлар билан боғлиқлигига оид таҳлил ва хулосасидан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Қорақолпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 6-майдаги 175-сон маълумотномаси). Натижада никоҳ асосидаги қариндошлик оилавий муносабатларни ўрганиш ва маросимлар асосида қариндошликни шакллантиришнинг асосий қисми эканлиги ҳисобга олиниб, ҳар иккала тилдаги қон-қариндошлик ва никоҳ орқали қариндошлик турлари тадқиқи манба сифатида асос бўлган;
инглиз ва ўзбек тилларида “қариндошлик” консептининг қиёсий лингвомаданиятшунослик нуқтайи назаридан қондош, яқин киши сифатида идрок қилинишида умумийлик мавжудлигига кўра консептосфера таркибий қисмларини ташкил этувчи мавзуий гуруҳлар консепт семантик кўламининг яқин ва узоқ сарҳадларидан жой олиши, турли ижтимоий гуруҳлар ва этносларга мансуб маданий консептларнинг мазмун ва моҳиятига миллий хусусиятлар хослигига оид хулосалар “Ўзбекистон 24” миллий радиоканалининг “Радиомулоқот” ҳамда “Муҳим мавзу” эшиттиришлари орқали бадиий адабиётга қизиқувчи оммага татбиқ этилди ва ижобий натижалрга эришилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-февралдаги 03.09/101-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик эътиборига оила ва қариндошлик муносабатларида оила аъзоларининг ўрни турлича талқин этилиши уларнинг ўзаро муносабатларида муайян фарқланишларни юзага келтириши, шунингдек, ўзбек мақоллари ва бадиий асарларида қариндошлик атамаларининг ифодаланиши орқали ушбу тушунчаларнинг ижтимоий ҳаётдаги муҳим аҳамиятини англаш ва сингдириш имконияти вужудга келган;
никоҳ асосидаги қариндошлик оилавий муносабатларни ўрганиш ва маросимлар асосида қариндошликни шакллантиришнинг асосий қисми эканлиги ҳисобга олиниб, ҳар иккала тилдаги қон-қариндошлик ва никоҳ орқали қариндошлик турлари таснифланиб асосланган ва инглиз ва ўзбек тили бадиий асарларида “қариндошлик” консептининг вербаллашувини кузатиш жараёнида юзага келадиган семантик маъноларнинг матн ахборот майдонидаги мантиқий-мазмуний изчиллигини таъминлашдаги иштироки мулоқот вазияти билан шартланганлиги исботланган ҳамда қариндошлик атамаларининг матн шакллантириш хусусиятлари ўрганилиб, матн коммуникатив-прагматик мазмуни шаклланишидаги ўрни масаласидаги хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 27- февралдаги 04/622-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган.