Мирқосимов Мирзоир Мирзохид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ампутант футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини ошириш услубияти”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6759.
Илмий раҳбар: Миржамолов Мехриддин Хайриддинович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Собирова Лайло Бахромовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Рузметов Расул Тангирберганович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ампутант-футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини оширишда машғулот воситаларини саралаш ва техник ҳаракатларни яхшилаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ампутант футболчиларнинг ҳар бир тайёргарлик тури бўйича мувозанат сақлаш дастурини куннинг биринчи ва иккинчи ярмига мувофиқ тақсимлаш ҳисобига ноқулай вазиятларда бажариладиган техник ҳаракатлар самарадорлиги оширилган;
ампутант футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини оширишда, дарвозага зарба бериш ҳаракати фазаларида сон, тизза ва товон бўғимларининг бурчак ўзгаришларига оид модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига тўпга аниқ ҳамда кучли зарба бериш имконияти яхшиланган;
ампутант футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини ошириш мақсадида, биринчи ёрдамчи модулга турли спорт турларидан тўп билан ва тўпсиз бажариладиган машқларни киритиш орқали мураккаб вазиятлар яратиш, иккинчи ёрдамчи модулга эса юқори амплитудали мувофиқлаштириш машқлари ҳамда мушак-бўғимларнинг тикланишига қаратилган, тананинг турли қисмларини ривожлантирувчи машқлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига уларни мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
ампутант футболчиларнинг узоқ муддатли тайёргарлик ва мусобақа жараёнларини тизимли ташкил этишда мувофиқлаштириш қобилияти барқарорлигини таъминлашга қаратилган йиллик мувозанат машқлари мажмуаси ишлаб чиқилиши натижасида мураккаб ҳаракатларни босқичма-босқич ва тўғри ўзлаштириш имконияти кенгайган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ампутант футболчиларни машғулотларга тайёрлашда ишлаб чиқилган махсус жисмоний машқлар мажмуаси ҳамда унда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ампутант футболчиларнинг ҳар бир тайёргарлик тури бўйича мувозанат сақлаш дастурини куннинг биринчи ва иккинчи ярмига мувофиқ тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Ўқув машқ босқичида-машғулотларни ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 21-августдаги 316-сон буйруғига асосан, 463091- рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, ноқулай вазиятлардан (тана асимметрияси шароитида) самарали чиқиб кетиш кўрсаткичи 15,80% га яхшиланишига эришилган;
ампутант футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини оширишда, дарвозага зарба бериш ҳаракати фазаларида сон, тизза ва товон бўғимларининг бурчак ўзгаришларига оид модел кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар Жиззах вилояти Зомин спорт мактаби ампутантлар жамоаси машғулот ва мусобақа жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 02-16/14141-сон маълумотномаси). Натижада, ампутант футболчиларнинг мувозанат барқарорлигини оширишга қаратилган микроцикллар самарадорлиги 35,5% га яхшиланган;
ампутант футболчиларнинг мувозанат сақлаш қобилияти барқарорлигини ошириш мақсадида, биринчи ёрдамчи модулга турли спорт турларидаги тўп билан ва тўпсиз бажариладиган машқларни киритиш орқали мураккаб вазиятлар яратиш, иккинчи ёрдамчи модулга эса юқори амплитудали мувофиқлаштириш машқлари ҳамда мушак-бўғимларнинг тикланишига қаратилган, тананинг турли қисмларини ривожлантирувчи машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоцацияси Матонат ампутантлар жамоаси машғулот ва мусобақа жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдги 02-16/14141-сон маълумотномаси). Натижада, ампутант футболчиларнинг вертикал, горизонтал ва сагиттал ҳаракатларининг мувофиқлик даражаси 24,98% га ўсишига эришилган;
ампутант футболчиларнинг узоқ муддатли тайёргарлик ва мусобақа жараёнларини тизимли ташкил этишда мувофиқлаштириш қобилияти барқарорлигини таъминлашга қаратилган йиллик мувозанат машқлар мажмуасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоцацияси Матонат ампутантлар жамоаси машғулот ва мусобақа жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 23-декабрдаги 02-16/14141-сон маълумотномаси). Натижада, мураккаб ҳаракатларни босқичма-босқич, тўғри ташкил этиш ва ўзлаштириш жараёни 20,5% га такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish