Холйигитова Бахор Кимсанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped4591.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Комилов Жамолиддин Каримжонович, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Махмудов Абдуҳалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хайдаров Мамат Эшқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар воситасида шакллантириш воқеликни образлар орқали бадиий асар мазмунини тушунтириш (репродуктив), муаммога ечим топиш (продуктив) ва янги ғоя яратиш (ижодий) параметрларига “мен ҳам шу образга киришаман” тамойилини креатив лойиҳалаш, фаол-когнитив-дидактик конвергенсиялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар орқали шакллантириш методикаси амалиёт ва рефлекцияга йўналтирилган “Эвристик”, “Драматизация”, “Адабий рефлекция ва “Мантиқий фикрлаш” каби методлар ёрдамида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятидаги муаммоли зоналарини симулятив ва даврий модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар воситасида шакллантириш модели фаол ўқитиш ва мустақил фикрлашни нутқий вербализациялаш босқичлари мазмунига “Мослашувчан фикрлаш”, “Равон нутқий ифода”, “Ностандарт тафаккур”, “Батафсил ифодалаш” каби таълим методларини конструктив қўллаш ҳамда аудио – достонлар, видеосабоқлар, интерактив мунозараларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар воситасида ривожлантириш мазмуни нутқий бирликлар (1-синф – товуш, 2-синф – лексик-семантик сўз, 3-синф – синтактик тузилма, 4-синф – кичик матн, эртак ва ҳикоялар) кесимида дивергент ва конвергент фикрлашнинг когнитив мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар асосида шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар воситасида шакллантириш воқеликни образлар орқали бадиий асар мазмунини тушуниш (репродуктив), муаммога ечим топиш (продуктив) ва янги ғоя яратиш (ижодий) параметрларига “мен ҳам шу образга киришаман” тамойилини креатив лойиҳалаш, фаол-когнитив-дидактик конвергенсиялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Болаларни ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон Давлат университетининг 2023-йил 30-мартдаги 39-01-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бадиий адабиётлар ўқувчилар руҳияти ва маънавиятига эмоционал-эстетик таъсири аниқланган ҳамда когнитив-коммуникатив муносабатларга киришиш кўникмаларини шакллантириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар орқали шакллантириш методикаси амалиёт ва рефлекцияга йўналтирилган “Эвристик”, “Драматизация”, “Адабий рефлекция” ва “Мантиқий фикрлаш” каби методлар ёрдамида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятидаги муаммоли зоналарини симулятив ва даврий модификациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Болаларни ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон Давлат университетининг 2023-йил 30-мартдаги 39-01-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда библиографик кўрсаткичлар билан ишлаш, китобхонлик кундаликларини юритиш, матн устида ишлаш кўникмалари ортишига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини шакллантириш модели фаол ўқитиш ва мустақил фикрлашни нутқий вербализациялаш босқичлари мазмунига “Мослашувчан фикрлаш”, “Равон нутқий ифода”, “Ностандарт тафаккур”, “Батафсил ифодалаш” каби таълим методларини конструктив қўллаш ҳамда аудио-достонлар, видеосабоқлар, интерактив мунозараларни киритиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактаблари
4-синф “Ўқиш саводхонлиги” дарсларини ташкил этишнинг назарий-методологик ҳамда услубий-методик асосларининг диалектик алоқадорлигини аниқлаштиришда ва “Бошланғич таълимда болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма мазмуни ёритишда фойдаланилган (Гулистон Давлат университетининг 2025-йил 4-февралдаги 25-02-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Ўқиш саводхонлиги” дарсларини ўқитишда узвийлик ва узлюксизликни таъминлашга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини бадиий адабиётлар воситасида ривожлантириш мазмуни нутқий бирликлар (1-синф – товуш, 2-синф – лексик-семантик сўз, 3-синф – синтактик тузилма, 4-синф – кичик матн, эртак ва ҳикоялар) кесимида дивергент ва конвергент фикрлашнинг когнитив мезонлари асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ўқувчилар учун “Ўқиш саводхонлиги” фанидан электрон таълим ресурси ва мобил илова ишлаб чиқишда ҳамда “Бошланғич таълимда болалар адабиёти” номли ўқув қўлланма мазмуни ёритишда фойдаланилган (Гулистон Давлат университетининг 2025-йил 4-февралдаги 25-02-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, “Ўқиш саводхонлиги” дарсларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда китобларни мустақил танлаш ва саралаш, босқичма-босқич ўқиш, ўқишга тизимли ёндашиш, мутолаадан самарали натижа олиш, китоблар билан ишлашнинг ички имкониятлари аниқлаштирилган.