Қаландарова Наргиза Ғаниевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро меъморий обидаларини та'мирлашда анъанавий услублар”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/А118.   
Илмий раҳбар: Юсупова Мавлуда Аминжановна, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.San.03.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор (DSc); Салаев Эргаш Отаназарович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро меъморий обидаларини таъмирлашда қўлланилган анъанавий услубларни аниқлаш ва уларни замонавий реставрация амалиётида қўллаш имкониятларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро меъморлик мактабида қўлланилган анъанавий хомашё ва қоришмалар (маҳаллий ганч, сувоқ таркиблари, ширеш ва тупроқ қўшимчалари) рецептураси ҳамда уларнинг таркибий хусусиятлари (гипс ва гилтупроқ, қизил кесак, оҳактош, қум, ўсимлик кули, тухум, сут, сузма, узум циркаси, қамиш момиғи, донли ўсимликларнинг майда қилиб кесилган сомон похоллари) ва ўзаро нисбатлари, тайёрлаш технологияси, сув шимувчанлиги, мустаҳкамлиги, намликни сақлаш ва қуриш жараёнидаги барқарорлиги каби эксплуатацион хусусиятлари, шунингдек, намлик ва ҳарорат таъсирига чидамлилик кўрсаткичлари экспериментал далилланган; 
Бухоро воҳаси меъморий ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари ХИХ аср охири–1920-йиллар (анъанавий таъмирлаш амалиёти), 1920–1950-йиллар (давлат муҳофазаси тизимининг шаклланиши), 1950–1991-йиллар (илмий реставрация тамойилларининг қарор топиши), 1991–2016-йиллар (реставрация соҳасини тизимли таназзули) ҳамда 2017-йилдан ҳозирги кунгача (анъанавий таъмирлаш усулларини амалиётга қайта тадбиқ этиш билан бир қаторда инновацион технологиялар ва халқаро стандартларнинг жорий этилиши) бўлган хронологик босқичларга ажратилиб асосланган;
Бухоро таъмирлаш мактабининг “Ганч” (гипс+гилтупроқ-тоғ жинси), “Қир” (оҳак+кул (СиО2), қамиш попуги), “Хуросон” (пишган ғишт кукуни+оҳак+сув) анъанавий технологиялари халқаро реставрация мезонлари (аутентиклик ва материаллар мослашувчанлиги)га мувофиқлиги аниқланиб, ушбу ёндашувнинг меъморий ёдгорликларнинг тарихий-конструктив узвийлигини сақлаш, маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш ҳамда реставрация қарорларининг илмий асосланганлиги ва эксплуатация муддатини оширишдаги аҳамияти асосланган;
ХВИ аср бошига мансуб Хўжа Зайниддин масжид-хонақоҳи интерерининг кошинли безаклари ва рангли қатламларида ўтказилган микротузилмавий, петрографик ҳамда минералогик таҳлиллар асосида уларнинг деструксиясига сабаб бўлувчи намликнинг капилляр йўл билан сингиши ва буғланиши, ҳароратнинг даврий тебранишлари, сувда эриган тузларнинг миграцияси ва кристалланиши, атмосфера ифлосланиши ҳамда биологик омиллар, шунингдек, намлик ва тузларнинг такрорий таъсири натижасида боғловчи компонентларнинг физик-кимёвий ўзгариши, уларнинг минерал заррачалар билан боғланиш хусусиятининг сусайиши ҳамда қатламлараро адгезиянинг бузилиши билан кечадиган емирилиш механизмлари аниқланиб, меъморий ёдгорликларнинг кошинли безаклари ва рангли қатламларини реставрация қилишда бузилиш сабабларини бартараф этишга, мос реставрация материаллари ва технологияларини танлашга ҳамда кейинги емирилиш жараёнларининг олдини олишга имкон бергани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро меъморий обидаларини таъмирлашда анъанавий услублар ва халқ усталарининг тажрибаларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро халқ усталари ва меъморлик мактаби томонидан асрлар давомида қўлланиб келинган анъанавий хом-ашёлар (маҳаллий гипс/ганч, сувоқ қоришмалари, ширеш, маҳаллий тупроқ таркиблари ва б.), уларни бойитиш ва тайёрлашнинг ўзига хос технологик услублари ҳамда рецептураларининг классификацион таснифи ишлаб чиқилиб, натижада уларнинг технологик ва таркибий (физик-механик, кимёвий, намлик ва ҳарорат таъсирига бардошлилиги) хусусиятлари далилланганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих майдони” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 11-августдаги 01-32/618-сон маълумотномаси). Натижада, маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни ватанпарварлик, санъатни севиш руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Бухоро воҳаси меъморий ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари ХИХ аср охири–1920-йиллар (анъанавий таъмирлаш амалиёти), 1920–1950-йиллар (давлат муҳофазаси тизимининг шаклланиши), 1950–1991-йиллар (илмий реставрация тамойилларининг қарор топиши), 1991–2016-йиллар (миллий реставрация мактабининг шаклланиши) ҳамда 2017-йилдан ҳозирги кунгача (инновацион технологиялар ва халқаро стандартларнинг жорий этилиши) бўлган хронологик босқичларга ажратилиб асосланган, Бухоро таъмирлаш мактаби вакиллари ва халқ усталарининг иш усулларида анъанавий технологияларнинг халқаро реставрация стандартлари билан уйғунлиги аниқланиб, мазкур ёндашувнинг меъморий ёдгорликларнинг аутентиклигини сақлаш, тарихий қурилиш материаллари ва технологияларининг узвий давомийлигини таъминлаш, реставрация қарорларининг илмий асосланганлигини кучайтириш, маҳаллий материаллардан оқилона фойдаланиш, тарихий конструксияларнинг мустаҳкамлиги ва эксплуатация муддатини узайтириш ҳамда реставрация ишларининг самарадорлигини оширишдаги аҳамияти далилланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази “Ўзбекистон Ислом санъати жаҳон сивилизациясининг ажралмас қисми” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 17-августдаги 05-14/412-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро меъморий ёдгорликларини реставрация қилишнинг ривожланиш босқичларини тизимлаштириш ва анъанавий услубларнинг илмий аҳамиятини очиб беришга хизмат қилган;
Бухоро шаҳридаги ХВИ аср бошларига мансуб ноёб меъморий обида – Хўжа Зайниддин масжид-хонақоҳи интерерининг кошинли безаклари ва рангли қатламларида ўтказилган физик-кимёвий, микротузилмавий ҳамда петрографик таҳлиллар асосида уларнинг деструксиясига (емирилишига) таъсир этувчи омиллар, механизмлар ва материаллар таркибидаги ўзгариш қонуниятлари аниқланиб, мазкур омилларнинг безак қатламлари адгезиясининг сусайиши, микроёриқлар ҳамда қатламлараро ажралишларнинг юзага келиши, пигментлар ранг барқарорлигининг пасайиши, физик-механик мустаҳкамликнинг заифлашиши ва безикларнинг узоқ муддат сақланишига салбий таъсири далилланганлиги юзасидан хулосалар ҳамда диссертация доирасида ишлаб чиқилган илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг (2026-йил 25-августдаги 04-07/4504-сонли маълумотномаси). Натижада, Бухоро меъморий ёдгорликларини реставрация қилишда анъанавий устачилик тажрибаси ва илмий ёндашувлар интеграциясини таъминлашга, безак қатламларини консервация қилиш ҳамда соҳада илмий асосланган қарорларни қабул қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish