Киличев Акрам Абдусамадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Ўзбек ва рус халқ мақолларида “аёл” консепти”, 10.00.13 – Қиёсий чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2022.4.PhD/Fil2945.
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07.
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шохиста Тўхташевна, фило1огия фанлари доктори (DSc), профессор; Мўминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва рус паремиологик фондидаги “аёл” консепти иштирок этган мақолларнинг денотатив ифода шаклларига аниқлик киритиш ҳамда уларнинг фрейм таҳлилини амалга ошириш орқали универсал ва миллий ўзига хос жиҳатларини белгилашдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва рус халқ мақолларида “аёл” консептини таҳлил қилишда лингвистик, фолклористик ва лингвокултурологик ёндашувлар ўрганилиб, уларнинг кесишув нуқталари, умумий тамойиллари аниқланган;
ўзбек ва рус халқ мақолларида вербаллашган “аёл” консептининг денотатив ифода шакллари (қиз, хотин, она, бева, янга, буви, қайнона, келин ва ҳоказо; мать, жена, баба, теща, девушка, сваха ва ҳоказо) қиёсий-лингвокогнитив жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг универсал (оналик, оила таянчи, тарбиячи, меҳр-муҳаббат манбайи, фидойилик) ҳамда миллий-маданий хусусиятлари (ҳаё, иффат, камтарлик, итоаткорлик, шарқона одоб; верность, каприз, выдержка, трудолюбие, ум и практичность) далилланган;
ўзбек ва рус паремиологик фондида “аёл” консептини ташкил этувчи лексик бирликлар (Чиройли қизнинг нози бор; Қиз кўнгли – қизиган тандир; Она меҳридан ота қаҳри ортиқ; Онанинг бир қўли бешикни, бир қўли дунёни тебратади; Холамнинг ошини ширин қилган поччамнинг гўшти; Хотин ‒ эрга ойина ва ҳоказо; Стели бабе вдоль, она меряет поперек; Мать плачет не в горсть, а в пригоршню; Чего девушка не знает, то ее и красит; Тёщин язык, куда не завались, достанет; Женское сердце ‒ что ржа в железе; Сын ‒ гордость отца, а дочь ‒ радость отца) тизимлаштирилиб, уларнинг консептуал-семантик хусусиятлари ва миллий тафаккурдаги ўрни белгиланган;
ўзбек ва рус халқ мақолларида “аёл” консепти номинатив майдонининг ядровий (қиз, она келин, кундош; баба, вдова, теща, мать) ва периферик зоналари (ёр, амма-хола, аёл, янга ва ҳоказо; женщина, невеста, дочь, свекровь, бабушка ва ҳоказо) аниқланиб, консептнинг тилда ифодаланиш механизмлари асосланган;
ўзбек ва рус халқ мақолларидаги “аёл” консептини ифодаловчи паремиялар асосида илк бор махсус электрон луғат яратилди ҳамда унда аёлнинг ижтимоий, оилавий, ахлоқий ва маданий образларини акс эттирувчи мақоллар консептуал-семантик жиҳатдан тизимлаштирилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва рус халқ мақолларида “аёл” консептининг қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
антропосентрик ёндашувнинг миллий маънавий меросни таҳлил қилишдаги роли илмий асосда очиб берилганлиги, антропосентризм инсоннинг тилдаги билиш фаолияти ва дунёқарашини акс эттирувчи марказий омил сифатида талқин қилиниб, халқ мақоллари мисолида унинг тил, онг ва маданият билан чамбарчас боғлиқлиги, ўзбек ва рус халқ мақолларида “аёл” консептини таҳлил қилишда лингвистик, фолклористик ва лингвокултурологик ёндашувлар ўрганилиб, уларнинг кесишув нуқталари, умумий тамойиллари аниқланган доир натижа ва хулосалардан 2022-2024-йилларда Бухоро давлат университетида бажарилган Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 18-июндаги 06/3902-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган асосий илмий хулосалар лойиҳа доирасида Марказий Осиё ва Европа маданий кодлари, гендер стереотиплари, халқ донишмандлиги орқали аёл образининг шаклланиши, маданиятлараро мулоқотда фолклорий қадриятларнинг ўрни каби йўналишларда олиб борилган қиёсий таҳлилларда қўлланилган;
ўзбек ва рус халқ мақолларидаги “аёл” консептининг денотатив ифодаланиш шакллари илк бор қиёсий таҳлил этиллиб, икки халқ фолклорида “аёл” образининг ижтимоий роллари, маънавий қадриятлар ва турмуш тарзи билан боғлиқ консептуал хусусиятлари илмий жиҳатдан қиёсланганлиги, ўзбек ва рус халқ мақолларида вербаллашган “аёл” консептининг денотатив ифода шакллари қиёсий-лингвокогнитив жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг универсал ҳамда миллий-маданий хусусиятлари далилланган доирасида ишлаб чиқилган илмий ва амалий тавсиялардан Бухоро давлат университетида бажарилган ПЗ-202005236 “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасидан фойдаланилган (2021-2022-йй.) (Бухоро давлат университетининг 2025-йил 10-ноябрдаги 01-11-05/6944-сон маълумотномаси). Натижада диссертациянинг амалий ва илмий тавсиялари лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
“аёл” консептининг миллий консептосфераси аниқланганлиги ва унинг маданий-семантик қатламлари тизимлаштирилилганлиги, ўзбек халқ мақолларидаги “аёл” консепти орқали жамиятдаги аёл образининг миллий, ахлоқий ва эстетик мезонлар билан боғлиқ жиҳатлари консептосфера асосида илмий тавсиф этилганлиги, бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ўзликни англаш” кўрсатувлари, Бухоро радиосининг “Нажот билимда”, “Ижод завқи” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Бухоро вилоят телерадиокомпанияси” нинг 2025-йил 17-июндаги 01-09-137-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг оммабоплиги таъминланган;
 диссертацииядаги аёл образи орқали акс этган миллий дунёқараш, маънавий қадриятлар, бағрикенглик, инсонпарварлик ва ижтимоий ҳамжиҳатлик ғоялари “Миллий тикланиш” демократик партиясининг миллий манфаатлар, миллий қадриятлар ва маънавий меросни асрашга қаратилган дастурий мақсадлари билан уйғун равишда тарғибот ишларига татбиқ этилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти Кенгашининг 2026 йил 16 июндаги 01/1- сон маълумотномаси). Натижада аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида миллий қадриятларга ҳурмат, гендер маданияти ва миллатлараро тотувлик ғояларини мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатган;
миллий дунёқараш, аёлнинг оила ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақидаги қарашлар ҳамда халқ мақолларида мужассам бўлган маънавий-ахлоқий қадриятлар, аййниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятдаги нуфузини мустаҳкамлаш ҳамда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш борасидаги фикр-мулоҳазалар Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган (Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг 2026 йил 20 июндаги маълумотномаси). Натижада, Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси тизимидаги тарғибот-ташвиқот, маънавий-маърифий ва ижтимоий лойиҳалар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.      

Yangiliklarga obuna bo‘lish