Бекназарова Малика Бауржановна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ–ХХ аср бошларида Тошкент вилояти тураржой биноларининг меъморий-бадиий хусусиятлари”, 18.00.01 – Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/А158.
Илмий раҳбар: Юсупова Мавлюда Аминжановна, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.San.03.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Уралов Аҳтам Синдарович, архитектура фанлари доктори, профессор; Касимов Ойбек Садиқжанович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДМ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ–ХХ аср бошларидаги Тошкент вилояти анъанавий тураржой биноларининг шаклланиши, меъморий-режавий, бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Тошкент вилояти анъанавий тураржой меъморлиги иқлим шароити ва табиий миҳит таъсирида шаклланганлиги, унинг минтақавий-меъморий хусусиятлари таснифи асосида – воҳа ҳудудларида – (Чиноз, Янгийўл, Зангиота, Бўка, Тўйтепа) кенг ҳовлили ва ёпиқ композицияли; водий минтақаларида – (Пскент, Муродали, Керувчи) икки хонали, даҳлиз, чуқур айвонли ва катта деразали; тоғ олди ҳудудларида – (Оҳангарон – Қорахитой, Телов; Ангрен – Облиқ; Паркент тепалиги) сурма равонли-айвон, ярим очиқ ва релефга мослашган ярусли ҳовлилар; тоғли минтақаларда – (Бўстонлиқ – Сойлиқ) эса тош пойдеворли, ихчам ҳамда совуқ иқлим шароитига хос режавий-композицион ечимларнинг табиий-географик омиллар билан боғлиқ меъморий хусусиятлари асосланган;
ХИХ–ХХ аср бошларидаги Тошкент вилояти анъанавий тураржойларининг меъморий-режавий жиҳатидан меъморий-композицион хусусиятларига кўра беш типга: бир қават тўртбурчак тарҳли икки хонали; кўп хонали; бир ёки икки қаватли тўртбурчак тарҳли қози уйлари; бир қават тўртбурчак ва бурчак шаклдаги сурма равонли-айвон типли; ичкари ва ташқари ҳовлили мураккаб мажмуаларга ажратилиб, уй-жой меъморлигининг динамик ривожланиш босқичлари аниқланган;
Тошкент вилояти анъанавий уй-жойларида иқлим шароити, оилавий-маиший ҳаёт тарзи ва маҳаллий меъморий анъаналар таъсирида шаклланганлиги, хона ва ҳовлини боғловчи айвонларнинг функсионал ва фазовий-композицион типлари: кўп устунли пешайвон (асосан Облиқ уйларида); ён айвон; “Л”-шаклли айвон; чуқур айвон (Чиноздаги Қози уйида); икки хона ўртасидаги бир устунли айвон (Паркент уйларида); ярим очиқ сурма равонли айвон (асосан Облиқ, Телов уйларида) каби меъморий-фазовий композицион хусусиятларининг таснифланиши далилланган;
Тошкент вилояти тураржой меъморлигининг бадиий хусусиятлари маҳаллий меъморий анъаналар негизида шаклланган ҳолда, уларда Фарғона меъморлик мактаби таъсири сезилиб, шифтларнинг типологик таснифи (тўсин-вассали, текис тахтали ва мураккаб йирик ҳовузакли); хона интерери периметр бўйлаб токчалар жойлашуви; деворларнинг бадиий безак турлари (намоён нақшларнинг уч тури: табиийликка яқин гулли сиёҳқаламли, кўза ифодали; уч баргли гулли кўза ифодали ганч ўймакорлиги; геометрик шаклдаги чизиқлар билан ўралган ислимий гулли, шикфли ганч ўймакорлиги); эшик, дераза ва устунларнинг анъанавий ёғоч ўймакорлиги; сурма-равонларнинг конструктив-бадиий ечимлари (майда фанера ва шишали, йирик фанерали марказда битта шишали); полихром нақшли безаклари (асосан контраст ранглар: тўқ яшил, қизил, сариқ, қора хошия в.ҳ) асосида минтақага хос бадиий-меъморий қиёфа шакллангани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳрисабз меʼморий меросининг маҳаллий хусусиятлари ва реставрация муаммоларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
Тошкент вилояти анъанавий тураржой меъморлиги иқлим шароити ва табиий миҳит таъсирида шаклланганлиги, унинг минтақавий-меъморий хусусиятлари таснифи асосида – воҳа ҳудудларида – (Чиноз, Янгийўл, Зангиота, Бўка, Тўйтепа) кенг ҳовлили ва ёпиқ композицияли; водий минтақаларида – (Пскент, Муродали, Керувчи) икки хонали, даҳлиз, чуқур айвонли ва катта деразали; тоғ олди ҳудудларида – (Оҳангарон – Қорахитой, Телов, Ангрен – Облиқ, Паркент тепалиги) сурма равонли-айвон, ярим очиқ ва релефга мослашган ярусли ҳовлилар; тоғли минтақаларда – (Бўстонлиқ – Сойлиқ) эса тош пойдеворли, ихчам ҳамда совуқ иқлим шароитига хос режавий-композицион ечимларнинг табиий-географик омиллар билан боғлиқ меъморий хусусиятлари асосланганганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тарих майдони” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 11-августдаги 01-32/619-сон маълумотномаси). Натижада, маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш ва ёшларни ватанпарварлик ҳамда эстетик қарашларини шакллантиришга хизмат қилган;
ХИХ–ХХ аср бошларидаги Тошкент вилояти анъанавий тураржойларининг меъморий-режавий жиҳатидан меъморий-композицион хусусиятларига кўра беш типга: бир қават тўртбурчак тарҳли икки хонали; кўп хонали; бир ёки икки қаватли тўртбурчак тарҳли қози уйлари; бир қават тарҳли тўртбурчак ва бурчак шаклдаги сурма равонли-айвон типли; ичкари ва ташқари ҳовлили мураккаб мажмуаларга ажратилиб, уй-жой меъморлигининг динамик ривожланиш босқичлари аниқланганлиги ҳамда Тошкент вилояти анъанавий уй-жойларида иқлим шароити, оилавий-маиший ҳаёт тарзи ва маҳаллий меъморий анъаналар таъсирида шаклланганлиги, хона ва ҳовлини боғловчи айвонларнинг функсионал ва фазовий-композицион типлари: кўп устунли пешайвон (асосан Облиқ уйларида); ён айвон; “Л”-шаклли айвон; чуқур айвон (Чиноздаги Қози уйида); икки хона ўртасидаги бир устунли айвон (Паркент уйларида); ярим очиқ сурма равонли-айвон (асосан Облиқ, Телов уйларида) каби меъморий-фазовий композицион хусусиятларининг таснифланиши далилланганлиги юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 14-августдаги 04-07/4282-сон,). Натижада Тошкент вилояти тураржой биноларининг маҳалий меъморий-режавий композицион хусусиятлари бўйича илмий асосланган тушунчалар олиш имконияти эришилган;
Тошкент вилояти тураржой меъморлигининг бадиий хусусиятлари маҳаллий меъморий анъаналар негизида шакллангани ҳамда Фарғона меъморлик мактаби таъсири сезилиб – шифтларнинг типологик таснифи (тўсин-вассали, текис тахтали ва мураккаб йирик ҳовузакли); хона интерери периметр бўйлаб токчалар жойлашуви; деворларнинг бадиий безак турлари (намоён нақшларнинг уч тури: табиийликка яқин гулли сиёҳқаламли, кўза ифодали; уч баргли гулли кўза ифодали ганч ўймакорлиги; геометрик шаклдаги чизиқлар билан ўралган ислимий гулли, шикфли ганч ўймакорлиги); эшик, дераза ва устунларнинг анъанавий ёғоч ўймакорлиги; сурма-равонларнинг конструктив-бадиий ечимлари (майда фанера ва шишали, йирик фанерали марказда битта шишали); полихром нақшли безаклари (асосан контраст ранглар: тўқ яшил, қизил, сариқ, қора хошия в.ҳ) асосида минтақага хос бадиий-меъморий қиёфа шакллангани аниқланганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси маркази “Ўзбекистон Ислом санъати жаҳон сивилизациясининг ажралмас қисми” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом сивилизацияси марказининг 2026-йил 17-августдаги 05-14/413-сон маълумотномаси). Натижада олинган илмий хулосалар анъанавий тураржой меъморлигининг ўзига хос бадиий хусусиятларини очиб бериш, илмий маълумотлар базасини бойитиш ва мазкур йўналишдаги тадқиқотларни ривожлантиришда амалий аҳамият касб этган.