Умарова Гулмалика Қаҳрамоновнанинг 
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодида ҳаким образи талқинлари”, 10.00.02 – Ўзбек мумтоз адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3086.
Илмий раҳбар: Нафас Шодмонов Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Исроил Сулаймонов Исомиддинович, филология фанлари доктори, профессор; Нурбой Жабборов Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий асарларидаги ҳакимлар тимсолини бир  бутун система сифатида ўрганиш, бу орқали образнинг ҳаётий ва ирфоний мазмунини таҳлил этиш, бадиий функсияларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Ҳаким” тушунчаси  мумтоз поетика, фалсафа, мантиқ ва тасаввуф доирасида интеграция қилиниб, унинг ҳукм чиқарувчи, табиб, донишманд каби маънолари яхлит архетипда мужассамлашгани, бу жиҳат уни доноликни изловчи файласуфдан тубдан фарқлаши Алишер Навоий асарларидаги Арасту, Суқрот, Жолинус,  Ҳурмуз, Фишоғурс, Жомосб каби тимсоллар мисолида исботлаб берилган;
Навоий лирикасида ҳаким сиймоси фалсафий-эстетик ва поетик қатламларни бирлаштирувчи полисемантик образ сифатида намоён бўлиб, лирик қаҳрамон позициясига мувофиқ Ҳаким – табиб; Ҳаким – комилликда тўғри йўлни кўрсатувчи донишманд пир; Ҳаким – Яратувчи каби адабий портретларда талқин қилингани, “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида буюк юнон файласуфлари кишилик маънавий тарихида пайғамбарлардан кейинги мақомга олиб чиқилгани асосланган;
Шоир ижодида ҳаким образи марказий поетик моделга айланиб, фалсафий-дидактик лидерликни ифода этиши, маънавий ва ахлоқий камолот тушунчасини ташувчи яхлит, кўпқатламли тизимни вужудга келтириши,  миллати ва яшаган давридан қатъи назар, ваҳдат ул-вужуд назариясининг фаол вакили сифатида намоён бўлиши очиб берилган;
 “Хамса” достонларида, хусусан, “Фарҳод ва Ширин” ҳамда “Садди Искандарий” асарларида ҳаким образи инсонни иллатдан тозалайдиган тасаввуфий ғояларни, комил инсон идеалини ташиши,  сужетнинг ғоявий-бадиий ривожланишидаги руҳий йўналтирувчиси  вазифасидаги  доминант тимсол эканлиги, билим, ишқ ва амал бирлигини мужассам этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий ижодида ҳаким образи талқинларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида асосида: 
“Ҳаким” тушунчаси  мумтоз поетика, фалсафа, мантиқ ва тасаввуф доирасида интеграция қилиниб, унинг ҳукм чиқарувчи, табиб, донишманд каби маънолари яхлит архетипда мужассамлашгани, бу жиҳат уни доноликни изловчи файласуфдан тубдан фарқлаши Алишер Навоий асарларидаги Арасту, |Суқрот, Жолинус,  Ҳурмуз, Фишоғурс, Жомосб каби тимсоллар мисолида исботланган ўринлардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли  “Алишер Навоийнинг муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ун-маоний” куллиётудаги ғазаллар асосида)номли амалий лойиҳада фойдаланилган. 2025-йил 20-майдаги № 01/4-2051 рақамли маʼлумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ва монографиялар савиясининг оширишига эришилган; 
Навоий лирикасида ҳаким сиймоси фалсафий-эстетик ва поетик қатламларни бирлаштирувчи полисемантик образ сифатида намоён бўлиб, лирик қаҳрамон позициясига мувофиқ ҳолда Ҳаким – табиб; Ҳаким – комилликда тўғри йўлни кўрсатувчи донишманд пир; Ҳаким – Яратувчи каби адабий портретларда талқин қилингани, “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарида  юнон файласуфлари кишилик маънавий тарихида пайғамбарлардан кейинги мақомга олиб чиқилгани асосланган хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган ИЗ-2021020813 “Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши ва тарғиботи асосида кўп тилли мултимедиа тўпламини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-декабрдаги № 04/1-рақамли маʼлумотномаси). Натижада  лойиҳанинг Алишер Навоий ижодини хорижда ўргантиш билан боғлиқ жиҳатларини  юнон файласуфлари тимсолига доир материаллар билан бойитишга хизмат қилган.
“Хамса” достонларида, хусусан, “Фарҳод ва Ширин” ҳамда “Садди Искандарий” асарларида ҳаким образи инсонни иллатдан тозалайдиган тасаввуфий ғояларни, комил инсон идеалини ташиши,  сужетнинг ғоявий-бадиий ривожланишидаги руҳий йўналтирувчиси  вазифасидаги  доминант тимсол эканлиги, билим, ишқ ва амал бирлигини мужассам этиши исботланган томонларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 30-март 17-05-45-сонли маʼлумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой боʻлишини таʼминлашнинг имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish