Ойдинов Турсунмурод Юсиповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4648.
Илмий раҳбар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Махмараимова Шоҳиста Тўхташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг лингвистик хусусиятларини формал-структур ҳамда мазмуний семантик нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг ўзбек тилидаги ўзаро муносабати ҳамда товуш таркиби, қўлланиш ўрни, фарқланиш белгилари ва нутқда намоён бўлиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг тузилиши, шакли ва ўзаро боғланишига хос формал-структур хусусиятлари очиб берилган;
ҳозирги ўзбек тилида фонетик элементларнинг фонематик бирликлар билан муносабати, нутқда воқеланиш шакллари ва функсионал фарқлари асосида фонетик ва фонематик сатҳлар ўртасидаги товушнинг ҳосил бўлиши ва талаффуз қилиниши, фонеманинг товуш орқали намоён бўлиши, товушларнинг сўз маъносини фарқлаши ҳамда товушларнинг сўз бошида, ўртасида ва охирида, шунингдек, ёнма-ён товушлар таъсирида қўлланиши каби муносабатлар асосланган;
фонематик бирликларнинг дифференциал белгилари, вариантлари, фонетик муҳит ва позицияга боғлиқ воқеланиш хусусиятлари ҳамда уларнинг фонемалар алмашинуви ёки фарқли натижасида сўзларнинг лексик маъносини, грамматик шаклини ва қўшимчалар орқали ифодаланган маънони ажратиш, бир товушнинг ўзгариши билан бошқа сўз ёки грамматик шакл юзага келишини белгилашга хизмат қилувчи семантик фарқлаш имкониятлари далилланган;
фонетик элементларнинг артикуляцион-акустик хусусиятлари билан фонематик бирликларнинг функсионал хусусиятлари ўртасидаги муносабат аниқланиб, фонетик ва фонематик бирликларнинг тил ҳамда нутқ тизимидаги товушнинг қандай ҳосил бўлиши ва эшитилиши, фонеманинг қайси товушлар орқали ифодаланиши, сўз таркибида қайси ўринда келиши ҳамда сўз маъносини фарқлашдаги вазифасига хос жиҳатлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг лингвистик хусусиятлари формал-структур ҳамда семантик таҳлили тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг ўзбек тилидаги ўзаро муносабати ҳамда товуш таркиби, қўлланиш ўрни, фарқланиш белгилари ва нутқда намоён бўлиш хусусиятлари аниқланиб, уларнинг тузилиши, шакли ва ўзаро боғланишига хос формал-структур хусусиятлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2021–2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 9-апрелдаги 145/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
ҳозирги ўзбек тилида фонетик элементларнинг фонематик бирликлар билан муносабати, нутқда воқеланиш шакллари ва функсионал фарқлари асосида фонетик ва фонематик сатҳлар ўртасидаги товушнинг ҳосил бўлиши ва талаффуз қилиниши, фонеманинг товуш орқали намоён бўлиши, товушларнинг сўз маъносини фарқлаши ҳамда товушларнинг сўз бошида, ўртасида ва охирида, шунингдек, ёнма-ён товушлар таъсирида қўлланиши каби муносабатлар асосланганлигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022–2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 7-апрелдаги 1499/02-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган фанларнинг таҳлилий материаллари ва манбалари базаси бойитилишига эришилган;
фонематик бирликларнинг дифференциал белгилари, вариантлари, фонетик муҳит ва позицияга боғлиқ воқеланиш хусусиятлари ҳамда уларнинг фонемалар алмашинуви ёки фарқли натижасида сўзларнинг лексик маъносини, грамматик шаклини ва қўшимчалар орқали ифодаланган маънони ажратиш, бир товушнинг ўзгариши билан бошқа сўз ёки грамматик шакл юзага келишини белгилашга хизмат қилувчи семантик фарқлаш имкониятлари далилланганлигига оид натижалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг “ФМ 105.2 Самарқанд” радиоканалида 2026-йил 13-апрел куни эфирга узатилган “Радиоинтервю” эшиттиришининг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон МТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 14-апрелдаги 01-07/129-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида фонетик элементлар ва фонематик сатҳ бирликларининг лингвистик хусусиятлари илгари сурилган муҳим илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсияларидан кейинги кўрсатув ва эшиттиришларда ҳам фойдаланиш кўзда тутилган;
фонетик элементларнинг артикуляцион-акустик хусусиятлари билан фонематик бирликларнинг функсионал хусусиятлари ўртасидаги муносабат аниқланиб, фонетик ва фонематик бирликларнинг тил ҳамда нутқ тизимидаги товушнинг қандай ҳосил бўлиши ва эшитилиши, фонеманинг қайси товушлар орқали ифодаланиши, сўз таркибида қайси ўринда келиши ҳамда сўз маъносини фарқлашдаги вазифасига хос жиҳатлари исботланганлигига оид натижалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022–2024-йилларда амалга оширилган № ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2026-йил 20-апрелдаги 04/1-2097-сон маълумотномаси). Мазкур жорийлаштириш натижалари ўзбек тилининг рақамли ресурсларини ривожлантириш, сунъий интеллект ва автоматик таржима тизимлари самарадорлигини ошириш ҳамда миллий тилнинг глобал ахборот маконидаги рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилди.