Соатова Малика Сайфитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ҳарбий нутқ бирликларининг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5777.
Илмий раҳбар: Кулдашев Акром Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Курганов Анваржон Мухторович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек бадиий матнларида қўлланган ҳарбий нутқ бирликларининг структур-семантик, синтактик ҳамда прагматик жиҳатларини чоғиштириш, уларнинг коммуникатив функсиялари ва бадиий дискурсдаги амал қилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳарбий дискурсда прагмалингвистик моделни яратиш имкониятларининг социопсихологик, лингвомаданий ва структур-семантик омиллари билан ўзаро боғлиқлиги миллий-маданий коннотациялар, стереотипик нутқий конструксияларни аниқлаш орқали далилланган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги директив, информатив, ишонтириш, манипулятив, конвенсионал, кооператив ва экспрессив каби коммуникатив стратегияларнинг функсионал дифференциацияси ҳарбий нутқ актларини тизимлаштириш асосида исботланган;
ҳарбий дискурсда қўлланиладиган стандарт фразеологик бирликлар, қисқа кодлар ва ёпиқ коммуникатив циклнинг коммуникатив-регулятив вазифаси функсионал сегментациянинг ягона коммуникатив механизмга интеграциялашуви асосида исботланган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги ҳарбий нутқ актларининг персонаж яратиш ва сюжетни ривожлантиришдаги эстетик-прагматик компонентлари локуцион, иллокуцион ва перлокуцион даражаларнинг функсионал-прагматик параметрларини белгилаш асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек бадиий матнларида ҳарбий нутқ бирликларининг лингвистик, хусусан, семантик, стилистик ва функсионал хусусиятларини аниқлаш, уларнинг коммуникатив-прагматик имкониятларини таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:
ҳарбий дискурсда прагмалингвистик моделни яратиш имкониятларининг социопсихологик, лингвомаданий ва структур-семантик омиллари билан ўзаро боғлиқлиги миллий-маданий коннотациялар, стереотипик нутқий конструксияларни аниқлаш орқали далилланганлигига доир илмий натижалардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-августдаги 01/4-3762-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек адабиётининг кўп тилли электрон платформасида ҳарбий дискурсга хос прагматик бирликларни структур-семантик хусусиятлари асосида изоҳлаш ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги функсионал муқобилларини белгилаш имконияти такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги директив, информатив, ишонтириш, манипулятив, конвенсионал, кооператив ва экспрессив каби коммуникатив стратегияларнинг функсионал дифференциацияси ҳарбий нутқ актларини тизимлаштириш асосида исботланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “Ҳарбий авиация терминларининг инновацион-электрон уч тилли таржима (изоҳли) ўқув луғатини яратиш” шифрли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтининг 2026-йил 2-февралдаги 10/273-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада ҳарбий авиация терминларининг уч тилли изоҳли ўқув луғатини яратишда ҳарбий нутқ актларини функсионал гуруҳлар бўйича таснифлаш ҳамда уларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги коммуникатив-прагматик муқобилларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
ҳарбий дискурсда қўлланиладиган стандарт фразеологик бирликлар, қисқа кодлар ва ёпиқ коммуникатив циклнинг коммуникатив-регулятив вазифаси функсионал сегментациянинг ягона коммуникатив механизмга интеграциялашуви асосида исботланганлигига доир илмий натижалардан 2022-йил ИЛ-402104209 – “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-сентябрдаги 01/4-4023-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида дастурий воситанинг нафақат лексик ва морфологик даражадаги, балки прагматик контекстни ҳам ҳисобга олган ҳолда ишлаш имконияти кенгайтирилган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги ҳарбий нутқ актларининг персонаж яратиш ва сюжетни ривожлантиришдаги эстетик-прагматик компонентлари локуцион, иллокуцион ва перлокуцион даражаларнинг функсионал-прагматик параметрларини белгилаш асосида далилланганлигига доир илмий хулосалардан 2022-йил ИЛ-402104209 – “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 6-сентябрдаги 01/4-4023-сон маълумотномаси). Натижада мазкур инновацион лойиҳада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда бадиий матнлардаги ҳарбий нутқ актларини локуцион, иллокуцион ва перлокуцион қатламлар бўйича фарқлаш ҳамда матн бирликларини функсионал-семантик жиҳатдан белгилаш имконияти таъминланган.