Шарипова Ирода Азаматовна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасаларида интеграциялашган таълим технологияси орқали талабаларнинг рефлексив компетенсиясини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Ped11310.
Илмий раҳбар: Базарова Умида Мамуржановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарид Рафаелович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайланова Шоҳида Зайниевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интеграциялашган таълим технологияси воситасида техника олий таълим муассасалари талабаларининг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-дидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-педагогик ва дидактик асослари мазкур феноменнинг мазмун-моҳияти, структуравий компонентлари ҳамда ривожланиш жараёнининг когнитив, мотивацион, креатив, рефлексив, шахсий-фаолиятли таркибий қисмларининг ўзаро интегратив алоқадорлигини илмий жиҳатдан яхлит тизимлаштириш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини интеграциялашган таълим технологияси асосида ривожлантиришнинг ташкилий, рефлексив-педагогик шарт-шароитлари тажрибага асосланган ўқитиш консепсияси асосида фанлараро таълим мазмуни интеграциясини таъминлаш, муаммоли-амалий ва лойиҳа фаолияти бўйича талабаларнинг ўқув фаолиятини жадаллаштириш, рефлексив таҳлил ҳамда ўз-ўзини ва ўзаро баҳолаш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги конструктига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантириш моделининг мазмунли-жараёнли блоки интеграциялашган таълим мазмунини амалий-касбий фаолият билан уйғунлаштириш, муаммоли вазиятларни яратиш, лойиҳавий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш, фаолият натижалари диагностикаси ва коррекцияси каби узвий педагогик жараёнларни тайёрлов, амалий, якуний босқичлар бўйича амалга ошириш тузилмасига мувофиқ такомиллаштирилган;
талабаларда рефлексив компетенсиянинг ривожланганлик даражасини аниқлашнинг диагностик тизими когнитив, фаолиятли, шахсий-рефлексив мезонлар ва уларга мос гипотетик даражаларга мувофиқ талабаларнинг ўз фаолиятини англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, коррексиялаш қобилиятларини комплекс баҳолаш инструментарийсини мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаларида интеграциялашган таълим технологияси орқали талабаларнинг рефлексив компетенсиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар:
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришнинг назарий-педагогик ва дидактик асосларини мазкур феноменнинг мазмун-моҳияти, структуравий компонентлари ҳамда ривожланиш жараёнининг когнитив, мотивацион, креатив, рефлексив, шахсий-фаолиятли таркибий қисмларининг ўзаро интегратив алоқадорлигини илмий жиҳатдан яхлит тизимлаштириш орқали аниқлаштиришга доир таклифлар техника олия таълим муассасалари учун мўлжалланган “Инглиз тилини интеграциялашган таълим технологиялари асосида касбга йўналтириб ўқитиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 250696 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантириш тузилмасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини интеграциялашган таълим технологияси асосида ривожлантиришнинг ташкилий, рефлексив-педагогик шарт-шароитларини тажрибага асосланган ўқитиш консепсияси асосида фанлараро таълим мазмуни интеграциясини таъминлаш, муаммоли-амалий ва лойиҳа фаолияти бўйича талабаларнинг ўқув фаолиятини жадаллаштириш, рефлексив таҳлил ҳамда ўз-ўзини ва ўзаро баҳолаш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги конструктига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бажарилган 8624042782. “Қизилқум ҳудуди карерларида кончилик ишларини олиб боришда экологик хавфсизликни таъминлаш” (2024 - 2025 йй.) амалий лойҳасининг талабаларда экологик хавфсизлик кўникмаларини ривожлантиришда рефлексив технологиялардан фойдаланиш қисимини амалга оширишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 2-декабрдаги 02/01-01-541-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рефлексив компетенсиясини интеграциялашган таълим технологияси асосида ривожлантириш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантириш моделининг мазмунли-жараёнли блокини интеграциялашган таълим мазмунини амалий-касбий фаолият билан уйғунлаштириш, муаммоли вазиятларни яратиш, лойиҳавий ва тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш, фаолият натижалари диагностикаси ва коррекцияси каби узвий педагогик жараёнларни тайёрлов, амалий, якуний босқичлар бўйича амалга ошириш тузилмасига мувофиқ такомиллаштиришга доир таклифлар ИЗ-2021020114. “Уран конларини ер остида танлаб, эритмага ўтказишда маъдан қатламини очишнинг янги технологиясини яратиш” (2024 - 2025 йй.) инновацион лойиҳасининг талабаларнинг мадан қатламларини очишга доир хорижий терминлар билан ишлашга ўргатиш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 2-декабрдаги 02/01-01-541-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришда хорижий атамалар устида ишлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда рефлексив компетенсиянинг ривожланганлик даражасини аниқлашнинг диагностик тизимини когнитив, фаолиятли, шахсий-рефлексив мезонлар ва уларга мос гипотетик даражаларга мувофиқ талабаларнинг ўз фаолиятини англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, коррексиялаш қобилиятларини комплекс баҳолаш инструментарийсини мақсадли лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар техника олия таълим муассасалари учун мўлжалланган “Инглиз тилини интеграциялашган таълим технологиялари асосида касбга йўналтириб ўқитиш” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, №250696 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг рефлексив компетенсиясини ривожлантиришда диагностик воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish