Шаҳанов Бобур Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Назар Эшонқулнинг роман ва ҳикояларида бадиий маҳорат масалалари 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5551.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сариев Санъатжон Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2026.10.06.Fil.06.06.
Расмий оппонентлар: Пирназарова Манзура Матназаровна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Йўлдошев Бойназар Йўлдошевич филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади факт ҳамда ғоя индивидуал талқинини тажриба билан бойитишга хизмат қиладиган бадиий маҳорат тушунчасини Назар Эшонқул роман ва ҳикоялари мисолида назарий умумлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Назар Эшонқул роман ва ҳикояларида факт ҳамда ғоянинг индивидуал талқини билан боғлиқ бадиий маҳорат муаммоси яхлит монографик тадқиқот обекти сифатида тизимлаштирилиб, унинг назарий-поетик асослари далилланган;
муаллиф ижодий тасаввурида қайта тикланадиган воқеликни бадиий идрок этишда мотив ва мажоз стилизациясининг бадиий шартлиликни шакллантириши ҳамда образнинг эстетик-функсионал имкониятларини кенгайтириши поетик жиҳатдан асосланган;
адабий тил ва поетик нутқ муносабати бадиий матнда образлилик, эстетик таъсирчанлик ва мазмуний яхлитликни юзага келтириши асосида ахборотнинг мантиқий изчиллиги ҳамда мазмуний узвийлигини таъминловчи эстетик мезон эканлиги аниқланган;
адабий талқинда матн, муаллиф ва китобхон ўртасидаги ўзаро таъсирнинг бадиий идрокни шакллантиришдаги функсионал хусусиятлари Назар Эшонқул роман ва ҳикоялари мисолида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Назар Эшонқул роман ва ҳикояларида бадиий маҳорат, индивидуал талқин ҳамда ифода услуби ўзига хослигини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Назар Эшонқулнинг роман ва ҳикояларида индивидуал талқин ўзига хослиги, бадиий асар матни, реал воқелик, ижодий контекст, муаллиф позицияси, мушоҳада теранлиги ва ҳиссий идрок алоқаси адиб истеъдод даражасини баҳолашга хизмат қилиши ҳақидаги хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 20-январдаги № 04/1-302-рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа иши доирасида бадиий ижодда адабий тил ва поетик нутқ муносабати ахборот мантиқий изчиллиги ва узвийлигини таъминлайдиган эстетик мезон эканлиги ҳақида тўхтамга келинган;
Назар Эшонқул асарларида бадиий тафаккур, образ яратиш маҳорати, поетик услуб ва услубий изланишларни таҳлил қилишга доир ёндашувларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 202З-2025-уилларда бажарилган “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жараёнларининг уйғунликда ривожланиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2026-йил 23-январдаги 26/1-рақамли маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида ўзбек ва қорақалпоқ адабиётларида роман ва ҳикоя жанрларининг ривожланиш тенденсиялари, бадиий тафаккур эволюцияси ҳамда эстетик қарашлар муштараклигини илмий жиҳатдан асослашга хизмат қилган;
поетик маҳорат тушунчаси, ғояга аниқлик киритиш, факт танловини индивидуал талқинга йўналтириш, ижодкор фитрати асосида воқеликка шахсий муносабатни шакллантириш, шунингдек, адабий анъана ва илғор тажрибани бир-бирига пайвандлаш, хусусият ва умумлашмани уйғунлаштириш каби омиллардан Хоразм телерадиокомпаниясининг амалий фаолиятида ўз ифодасини топган ҳамда телерадиокомпаниянинг “Ассалом Хоразм!” мусиқий дам олиш кўрсатув ҳамда эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпанияси директорининг 2025-йил 8-августдаги 646-сон маълумотномаси). Натижада эфирга узатилган кўрсатувлар ва эшиттиришлар илмий-оммабоплиги таъминланган ҳамда янги манбалар билан тўлиқ бойитилган.