Жўраев Шоҳруҳ Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий ҳужжатларда юнонча ва лотинча ўзлашмаларнинг семантик-структур хусусиятлари (1991–2024-йиллар кесимида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5677.
Илмий раҳбар: Қулмаматов Дўсмамат Саттарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc. 03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари  доктори (DSc), профессор; Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий ҳужжатларда қўлланилган юнонча ҳамда лотинча ўзлашмаларнинг чоғиштирма аспектда структур-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳужжат, лавозим ҳамда идора ва ташкилот номларига оид юнонча ва лотинча байналмилал бирликларнинг семантик трансформация жараёнида семантик рестриксия ҳодисасига нисбатан семантик диверсификация ҳодисаси устувор эканлиги контекстуал таҳлиллар орқали далилланган;
юнонча ва лотинча ўзлашмаларнинг этимологиясини белгилашда, сўз этимонига қараб донор тилни аниқлаш, ўзлашиш босқичларидаги воситачи тиллар эса лексемаларнинг маъно ва шакл муносабатларини юзага чиқарувчи асосий омил эканлиги диахроник таҳлиллар асосида исботланган;
расмий ҳужжатлардаги юнонча ва лотинча компонентга эга гибрид сўзлар инглиз тилида ички деривация маҳсули эканлиги, ўзбек тилида эса аввал ўзлашиб, кейин калкаланиш жараёни орқали мослашуви структур таҳлиллар ёрдамида асосланган;
инглиз тилидаги юнонча ва лотинча лексик бирликларда фонетик комбинатор ўзгаришларнинг дегеминация ҳодисаси, ўзбек тилида эса мазкур бирликларда эпентеза ҳодисаси устувор эканлиги қиёсий-чоғиштирма таҳлил орқали далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги расмий ҳужжатларда юнонча ва лотинча ўзлашмаларнинг структур-семантик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги ҳужжат, лавозим ҳамда идора ва ташкилот номларига оид юнонча ва лотинча байналмилал бирликларнинг семантик трансформация жараёнида семантик рестриксия ҳодисасига нисбатан семантик диверсификация ҳодисаси устувор эканлиги билан боғлиқ маълумотлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлар доирасида 2021–2022-йилларда бажарилган АЛ-412104512 рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 17-апрелдаги 04-01/1856-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу диссертация ишида тадқиқ этилган юнонча ва лотинча лексик бирликлардан ташкил топган электрон луғат банки лойиҳа материалларининг бойишига хизмат қилган;
юнонча ва лотинча ўзлашмаларнинг этимологиясини белгилашда, сўз этимонига қараб донор тилни аниқлаш, ўзлашиш босқичларидаги воситачи тиллар эса лексемаларнинг маъно ва шакл муносабатларини юзага чиқарувчи асосий омил эканлиги диахроник таҳлиллар асосида исботланганига оид таклиф ва тавсиялардан университетда 2019–2022-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури ИCМ, КА-107 – Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕ1с, тҳроугҳ стафф анд студент мобилитй эхчанге прожеcц (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасидаги кредит сафарбарлиги) мавзусидаги лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 24-мартдаги № ИРД/171-226-сонли маълумотномаси). Натижада юқорида келтирилган турли соҳаларга оид лексемалар лойиҳа материалларининг такомиллашишига ёрдам берган;
расмий ҳужжатлардаги юнонча ва лотинча компонентга эга гибрид сўзлар инглиз тилида ички деривация маҳсули эканлиги, ўзбек тилида эса аввал ўзлашиб, кейин калкаланиш жараёни орқали мослашувига оид илмий хулосалари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-25/104-сонли маълумотномаси). Натижада платформанинг чоғиштирма тилшуносликка оид қисми маълумотлар базасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган;
инглиз тилидаги юнонча ва лотинча лексик бирликларда фонетик комбинатор ўзгаришларнинг дегеминация ҳодисаси, ўзбек тилида эса мазкур бирликларда эпентеза ҳодисаси устувор эканлигига доир назарий маълумотлар Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 2-мартдаги 11-25/104-сонли маълумотномаси). Натижада платформанинг чоғиштирма тилшуносликка оид қисми маълумотлар базасини ривожлантириш учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish