Рустамов Алишер Абдуҳакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ кўникмаларини педагогик диагностика методикаси орқали ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2024.1.PhD/Ped7138.
Илмий раҳбар: Рустамова Адаш Эшанкуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Аҳмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ кўникмаларини педагогик диагностика методикаси орқали ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган “ДWОМ” (Диагностиc–Профиле–Адаптатион–Рефлеcтион) модели ишлаб чиқилиб, унинг “индивидуал адаптация” компонентида диагностик профил кўрсаткичлари ўзгаришига мувофиқ топшириқ мураккаблигини босқичма-босқич мослаштирувчи адаптив-дифференциал коррексия механизми динамик-прогрессив тарзда аниқлаштирилган;
чет тилида ёзма нутқ компетенсиясини педагогик диагностика воситасида ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим жаҳон педагогик тажрибаси таҳлили асосида миллий таълим муҳитига адаптив-интегратив тарзда мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилиб, унинг когнитив юкламани мувозанатлаштириш компонентида ёзма топшириқларни ўқувчининг тайёргарлик даражасига мувофиқ дифференциаллаштириш механизми босқичли-прогрессив тарзда такомиллаштирилган;
ёзма фаолиятни “пре-wритинг диагностиcс”, “wҳиле-wритинг мониторинг” ва “пост-wритинг эвалуатион” босқичлари асосида ташкил этишнинг босқичли-диагностик механизми ишлаб чиқилиб, унинг рефлексив таҳлил компонентида ўқувчиларнинг аргументатив ёзув ва танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги цикллик-коррексион тарзда назарий-амалий жиҳатдан далилланган;
юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришда педагогик диагностика маълумотларига таянувчи коллаборатив ёзма фаолият механизми дифференциал-коррексион асосда ишлаб чиқилиб, унинг ўқувчиларда коммуникатив ёзув стратегияларини интерактив-кооператив тарзда шакллантиришдаги лингводидактик самарадорлиги тажриба-синов асосида амалий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ кўникмаларини педагогик диагностика методикаси орқали ривожлантириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган “ДWОМ” (Диагностиc–Профиле–Адаптатион–Рефлеcтион) модели ишлаб чиқилиб, унинг “индивидуал адаптация” компонентида диагностик профил кўрсаткичлари ўзгаришига мувофиқ топшириқ мураккаблигини босқичма-босқич мослаштирувчи адаптив-дифференциал коррексия механизми динамик-прогрессив тарзда аниқлаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йиллар давомида бажарилган АЛ-662204339-сонли “Мактаб ўқувчиларидаги иқтидорни ва касбий қизиқишни онлайн аниқлашга қаратилган психодиагностик дастурий таъминотни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 11-декабрдаги № 04/11-29627-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришда педагогик диагностиканинг лингводидактик, лингвопсихологик ва баҳолаш мезонларини интегратив ёндашув асосида бирлаштиришга эришилган;
чет тилида ёзма нутқ компетенсиясини педагогик диагностика воситасида ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим жаҳон педагогик тажрибаси таҳлили асосида миллий таълим муҳитига адаптив-интегратив тарзда мослаштирилган ҳолда ишлаб чиқилиб, унинг когнитив юкламани мувозанатлаштириш компонентида ёзма топшириқларни ўқувчининг тайёргарлик даражасига мувофиқ дифференциаллаштириш механизми босқичли-прогрессив тарзда такомиллаштирилганлиги ҳақидаги фикр ва мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган 2024-2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-декабрдаги № 04/11-29699-сонли маълумотномаси). Натижада, чет тилида ёзма нутқ компетенсиясини педагогик диагностика воситасида ривожлантиришда жаҳон педагогик тажрибасини таҳлил қилишга хизмат қилмоқда;
ёзма фаолиятни “пре-wритинг диагностиcс”, “wҳиле-wритинг мониторинг” ва “пост-wритинг эвалуатион” босқичлари асосида ташкил этишнинг босқичли-диагностик механизми ишлаб чиқилиб, унинг рефлексив таҳлил компонентида ўқувчиларнинг аргументатив ёзув ва танқидий фикрлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги цикллик-коррексион тарзда назарий-амалий жиҳатдан далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 
2021-2023-йилларда амалга оширилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 
6-апрелдаги №04/1-1846-сонли маълумотномаси). Натижада, ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришда педагогик диагностикага асосланган методик тизим такомиллаштирилиши исботланган;
юқори синф ўқувчиларининг ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришда педагогик диагностика маълумотларига таянувчи коллаборатив ёзма фаолият механизми дифференциал-коррексион асосда ишлаб чиқилиб, унинг ўқувчиларда коммуникатив ёзув стратегияларини интерактив-кооператив тарзда шакллантиришдаги лингводидактик самарадорлиги тажриба-синов асосида амалий исботланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил 02-июн куни эфирга чиққан “Ассалом Самарқанд” эшиттиришининг навбатдаги сони ссенариясини тайёрлашда фойдаланилган. Хусусан инглиз тилининг ёзма нутқ кўникма ва малакаларини педагогик диагностика методикаси орқали янада ривожлантириш ва улардан дарсларда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали очиб берилган хулосалар “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат таълим муассасаларининг ўқув-илмий фаолиятини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг ёзув кўникмасини шакллантириш ва мониторинг қилишда ҳамда ўрта мактаб таълим соҳасида бу янгиликни татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда маълум даражада манба бўлиб хизмат қилади (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 9-июндаги 01-07/213-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларида ёзма нутқ компетенсиясини ривожлантиришда педагогик диагностикани оптималлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish