Қулиева Шаҳноза Ҳалимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Ped1417.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01.
Расмий оппонентлар: Даулетмуратов Борибай Коптилеуович, техника фанлари доктори, доцент; Рўзиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлашда қўйиладиган талаблар ва касбий-педагогик тайёргарлиги, педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятлари (муаммоли вазиятли топшириқлар, танқидий фикрлаш технологиялари, назорат шакллари) аниқлаштирилган;
касбий фаолиятга тайёрлаш босқичлари технология фанига оид умумлаштирилган (педагогик кузатиш, тадқиқотчилик, илмий тасаввур, материалларни тизимлаш) ва кенгайтирилган (амалий кўникмани шакллантириш, ривожлантириш, татбиқ этиш) эмпирик тушунчалар ҳамда амалий ва назарий билимлар тизимли ёндашувга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ўқув-методик тизимнинг ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси компонентлари (лойиҳалаштириш, ривожлантириш, татбиқ этиш,) предметли методик ва касбий-педагогик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш (амалий топшириқ, назорат, таҳлил) компонентлари асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомиллаштиришга қаратилган педагогик, техник-технологик, интегратив топшириқларни бажариш методлари (дебате метҳод, десигн, моделинг)ни қўллаш интерфаол таълим технологиялари (“шахсга йўналтирилган таълим технологиялари”, CАСЕ студй, танқидий фикрлаш технологиялари, Кайзен технологияси) ва дидактик воситаларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомилаштиришнинг шаклланганлик даражаларини (репродуктив, продуктив, қисман-изланишли, креатив) ташхислаш компонентлари (таҳлил, лойиҳалаш, анкета ва башоратлаш) ва функсиялари интегратив мувофиқлаштириш орқали обектив баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомиллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим жараёни компонентлари интегратив узвийлиги асосида бўлажак технология фани ўқитувчиларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар ва касбий-педагогик тайёргарлиги, педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини аниқлашга ҳамда ўқув-методик тизимнинг ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси компонентлари, предметли методик ва касбий-педагогик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада элементларини интеграциялаш асосида “Технологик маданият ва компетентлик асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25-ноябрдаги №388-сонли буйруғи). Натижада, 70111301-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) мутахассислигида талабаларнинг касбий-педагогик тайёргарлигида таълим сифати ва самарадорлиги шакллантирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичлари, ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси, касбий-амалий ва методик тайёргарлик даражасига “АИФ л/4-“Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда тадқиқот ишининг илмий ишланмалари, таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган (Жиззаҳ политехника институти маълумотномаси 2023 йил 9 сентябрдаги №03-2436-2436 сонли маълумотномаси). Натижада, бўлажак технология фани ўқитувчиларини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш босқичлари, ташкилий-педагогик жараёнлари тузилмаси, касбий-амалий ва методик тайёргарликни ривожлантиришга эришилган.
бўлажак технология фани ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида ўқув-методик тизимни такомиллаштириш механизмлари асосида технология фани ўқитувчиларининг касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг тамойиллари (дидактик, педагогик, методик) педагогик шарт-шароитларини аниқлаштириш ҳамда ўқитишнинг дидактик таъминоти тизимли, инновацион, модулли, компетентли ёндашувлар асосидаги таҳлиллари уларни касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик модели ташкилий-функсионал тузилмалари, мезонли компонентларни асосида “Технологик маданият ва компетентлик асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи). Натижада, ўқув - методик тизим фаолиятини лойиҳалаш ҳамда бўлажак технология фани ўқитувчларини тайёрлашда касбий-методик тайёргарлигини ривожлантиришда инновацион таълим технологиялари (шахсга йўналтирилган таълим технологиялари ҳамда лойиҳалаш, моделлаштириш, дебат методлари) ва фанлараро интеграцион ўқитиш асосида касбий-методик тайёргарлигини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга оид тавсиялардан фойдаланилган.