Қурбонова Наргис Тўйчивай қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “13-14 ёшли мактаб ўқувчиларининг етакчи жисмоний сифатларини ривожлантириш асосида футбол техникасига ўргатиш ва такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped4242.
Илмий раҳбар: Нуримов Раҳмонберди Игамбердиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Талипджанов Асқар Инамджанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футбол тўгаракларида 13–14 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини йиллик дастур ҳамда инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
13–14 ёшли футбол тўгараги ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тайёрлов, ўйин, тўп билан бажариладиган индивидуал ва гуруҳли машқларни етакчи жисмоний сифатларнинг ривожланиш хусусиятларига мувофиқ йиллик машғулот дастурига изчил киритиш орқали мусобақа фаолиятига тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактаблари футбол тўгаракларида шуғулланувчиларнинг техник-тактик имкониятларини мусобақа шароитида намоён этиш ва селексион жараён самарадорлигини оширишга йўналтирилган йиллик машғулот соатлари, юклама ҳажми ва меъёрларини мусобақалашув фаолияти билан уйғунлаштириш орқали машғулот юкламаларини режалаштириш самарадорлиги оширилган;
футбол тўгарагида шуғулланувчи ўқувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини ривожлантиришда махсус мобил илова орқали машқларни мураккаблик даражаси бўйича моделлаштириш, бажариш кетма-кетлигини кўрсатиш ва натижаларни назорат қилиш механизмларидан фойдаланиш асосида техник-тактик тайёргарликни такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
13–14 ёшли ўқувчиларнинг етакчи жисмоний сифатларини футбол техникаси билан уйғун ривожлантиришда йиллик дастур таркибидаги жисмоний тайёргарлик воситаларининг ҳажми ва шиддатини меъёрлаш, уларнинг ихтисослаштирилган вариантларини ўйин эпизодларига мос ҳолда қўллаш орқали техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. футбол тўгаракларида 13–14 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини йиллик дастур ҳамда инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилган педагогик тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида:
13–14 ёшли футбол тўгараги ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тайёрлов, ўйин, тўп билан бажариладиган индивидуал ва гуруҳли машқларни етакчи жисмоний сифатларнинг ривожланиш хусусиятларига мувофиқ йиллик машғулот дастурига изчил киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 244-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги
02-16/8637-сон маълумотномаси). Натижада, 13–14 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси 16,8% га ўсган;
умумтаълим мактаблари футбол тўгаракларида шуғулланувчиларнинг техник-тактик имкониятларини мусобақа шароитида намоён этиш ва селексион жараён самарадорлигини оширишга йўналтирилган йиллик машғулот соатлари, юклама ҳажми ва меъёрларини мусобақалашув фаолияти билан уйғунлаштириш қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани 35-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги 2-16/8637-сон буйругʻи асосан). Натижада, 13-14 ёшли ўқувчиларнинг футбол тўгаракларига қамраб олиш 18,5% га ошган;
футбол тўгарагида шуғулланувчи ўқувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини ривожлантиришда махсус мобил илова орқали машқларни мураккаблик даражаси бўйича моделлаштириш, бажариш кетма-кетлигини кўрсатиш ва натижаларни назорат қилиш механизмларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳар Яшнобод тумани 244-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги 2-16/8637-сон буйругʻи асосан). Натижада, умумий жисмоний тайёргарлик даражаси 21,5% га, махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 18,5% га ўсган;
13–14 ёшли ўқувчиларнинг етакчи жисмоний сифатларини футбол техникаси билан уйғун ривожлантиришда йиллик дастур таркибидаги жисмоний тайёргарлик воситаларининг ҳажми ва шиддатини меъёрлаш, уларнинг ихтисослаштирилган вариантларини ўйин эпизодларига мос ҳолда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти Сирдарё тумани 30-сонли умумий ўрта таълим мактабининг дарсдан ташқари футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 14-августдаги
02-16/8637-сон маълумотномаси) Натижада, жисмоний тайёргарлик 15,2% га, техник тайёргарлик даражаси эса 18,8% га ўсган.