Мухаммаджонов Хожиакбар Зафаржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли платформалар воситасида талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12847.
Илмий раҳбар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01.
Расмий оппонентлар: Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Узоқов Акром Авазович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли платформалар воситасида талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш мазмуни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, киберхавфларни англаш, ахборот ресурсларидан масъулиятли фойдаланиш ва киберетика меъёрларига риоя этиш компетенсияларини рақамли платформаларнинг интерактив ҳамда симуляцион имкониятлари воситасида интегратив шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикаси рақамли муҳитдаги киберхавфларни англаш, танқидий баҳолаш ва хавфсиз қарор қабул қилиш орқали маънавий-ахлоқий иммунитет ҳамда хавфсиз рақамли хулқ-атворни шакллантиришга йўналтирилган мустақил таълим топшириқлари, амалий машғулотлар ва фанлараро лойиҳаларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда киберхавфсизликка оид мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш жараёни ахборот манбаларини танқидий текшириш ва рақамли хавфларни олдиндан баҳолаш стратегиялари орқали индивидуал ўқув траекториясига мувофиқ талабанинг индивидуал киберхавф профилини шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг киберхавфсизлик маданияти ривожланганлигини баҳолаш самарадорлиги рақамли хавфсизлик кўникмаларининг юқори (хавфни мустақил аниқлаш ва ҳимоя чорасини танлаш), ўрта (хавфни аниқлаш ва тавсия асосида ҳимояланиш) ҳамда қуйи (хавфсиз ҳаракатларни кўмак билан бажариш) даражалари асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли платформалар воситасида талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўқитиш мазмуни шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, киберхавфларни англаш, ахборот ресурсларидан масъулиятли фойдаланиш ва киберетика меъёрларига риоя этиш компетенсияларини рақамли платформаларнинг интерактив ҳамда симуляцион имкониятлари воситасида интегратив шакллантириш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғоялари Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган АЛ-9524115131-рақамли “Талабаларнинг кўнгилли ижтимоий-методик ҳаракатлари асосида инклюзив ва уйдаги таълим самарадорлигини ошириш технологиялари” номли амалий лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган методик ечимлардан интеграциялашган ҳолда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 2-июндаги 01-09/397-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, киберхавфларни англаш, рақамли муҳитда хавфсиз хулқ-атворни шакллантириш компетенсияларини рақамли платформалар имкониятларига мувофиқ интегратив қўллашга эришилган;
талабаларнинг киберхавфсизлик маданиятини ривожлантириш методикаси рақамли муҳитдаги киберхавфларни англаш, танқидий баҳолаш ва хавфсиз қарор қабул қилиш орқали маънавий-ахлоқий иммунитет ҳамда хавфсиз рақамли хулқ-атворни шакллантиришга йўналтирилган мустақил таълим топшириқлари, амалий машғулотлар ва фанлараро лойиҳаларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштиришга доир муаллифлик ғоялари асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи билан тасдиқланган 693797-рақамли гувоҳномага мувофиқ “Компютер ва тармоқ хавфсизлиги” номли ўқув қўлланма чоп этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 22-июндаги 02/01-01-578-сон маълумотномаси). Натижада, муаммоли вазиятлар, кейс-таҳлил, симуляцион машғулотлар, амалий топшириқлар ҳамда фанлараро боғланган ўқув фаолиятини тизимли қўллашга эришилган;
талабаларда киберхавфсизликка оид мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш жараёни ахборот манбаларини танқидий текшириш ва рақамли хавфларни олдиндан баҳолаш стратегиялари орқали индивидуал ўқув траекториясига мувофиқ талабанинг индивидуал киберхавф профилини шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида амалга оширилган ИЛ-9524115133-рақамли “Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини миллий руҳда тарбиялашнинг 7 йиллик дифференциал технологияси” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтининг 2026-йил 2-июндаги 01-09/397-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда киберхавфсизликка оид мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш стратегияларини индивидуал ўқув траекторияси билан мувофиқлаштиришга эришилган;
талабаларнинг киберхавфсизлик маданияти ривожланганлигини баҳолаш самарадорлиги рақамли хавфсизлик кўникмаларининг юқори (хавфни мустақил аниқлаш ва ҳимоя чорасини танлаш), ўрта (хавфни аниқлаш ва тавсия асосида ҳимояланиш) ҳамда қуйи (хавфсиз ҳаракатларни кўмак билан бажариш) даражалари асосида аниқлашнинг мақсадга мувофиқлигини асослашга оид муаллифлик ғоялари Фарғона давлат техника университети, З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ва Денов тадбиркорлик я педагогика институти амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 22-июндаги 02/01-01-578-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг рақамли хавфсизликка оид билимларни тушуниш, амалий вазиятларда қўллаш, киберхавф ҳолатларини таҳлил қилиш, хавфсиз рақамли хулқ-атворни баҳолаш ва муаммоли вазиятларда мустақил ечим яратиш кўникмаларини юқори, ўрта ва қуйи даража кўрсаткичларини асослашга эришилган.