Менглиев Бобур Нормаматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия мутахассисларининг педагогик компетентлигини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назаряси. Педагогик таълимотлар тарихи; 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштирувчи ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3244.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.28/2025.27.12.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ураимов Санжар Рўзматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия мутахассисларининг педагогик компетентлигини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича моделни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий компетентлигини шакллантиришда ташкилий, функсионал ва интеграцион педагогик механизмларни мотивацион-иродавий, коммуникатив-педагогик, таҳлилий-баҳоловчи ҳамда қадриятли-ижодий компонентларга йўналтириш асосида фаолиятли ёндашувни амалий ҳаракатларга, шахсга йўналтирилган ёндашувни индивидуал имконият ва эҳтиёжларга, интегратив ёндашувни эса психологик ва физиологик билимларни ўзаро уйғунлаштиришга йўналтириш орқали педагогик компетентликни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
жисмоний тарбия мутахассисларида педагогик компетентликнинг мотивацион-иродавий, коммуникатив-педагогик ва ташкилий-педагогик компонентларини ривожлантириш модели машғулотлар- нинг умумий ва мотор зичлигини оптималлаштириш, комплекс машқларни шуғулланувчиларнинг ёши, функсионал ҳолати, юклама ҳажми ва интенсивлигига дифференциал мослаштириш ҳамда уларни мослаштирувчи, ривожлантирувчи, мустаҳкамловчи ва барқарорлаштирувчи босқичлар асосида табақалаштириш орқали такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини оширишда босқичма-босқичлик, тизимлилик, узлюксизлик ва барқарорлаштириш тамойиллари асосида мақсад, вазифалар, услубий ёндашувлар, касбий ўзини ўзи ривожлантириш омиллари, технологик босқичлар, машғулот шакллари ва баҳолаш мезонларини ўзаро боғловчи организмнинг ўзаро мослашишга қаратилган педагогик моделни ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш имконияти кенгайтирилган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг жисмоний тайёргарлигини назорат қилиш механизми куч, тезкор-куч, эгилувчанлик, чидамлилик ва ҳаракат аниқлигини табақалаштирилган тестлар, асосида индивидуал имкониятларга мувофиқ юкламани дифференциал меъёрлаштириш ҳисобига умумий жисмоний тайёргарликни босқичма-босқич ривожлантириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг педагогик компетентлигини такомиллаштириш ҳамда спорт-соғломлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий компетентлигини шакллантиришда ташкилий, функсионал ва интеграцион педагогик механизмларни мотивацион-иродавий, коммуникатив-педагогик, таҳлилий-баҳоловчи ҳамда қадриятли-ижодий компонентларга йўналтириш асосида фаолиятли ёндашувни амалий ҳаракатларга, шахсга йўналтирилган ёндашувни индивидуал имконият ва эҳтиёжларга, интегратив ёндашувни эса психологик ва физиологик билимларни ўзаро уйғунлаштиришга йўналтиришга қаратилган педагогик компетентликни ривожлантирувчи таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 
22-сентябрдаги 02-16/10134-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик компетентлик кўрсаткичлари 15,44 фоизга ошган;
жисмоний тарбия мутахассисларида педагогик компетентликнинг мотивацион-иродавий, коммуникатив-педагогик ва ташкилий-педагогик компонентларини ривожлантириш моделини машғулотларнинг умумий ва мотор зичлигини оптималлаштириш, комплекс машқларни шуғулланувчиларнинг ёши, функсионал ҳолати, юклама ҳажми ва интенсивлигига мувофиқ дифференциал мослаштириш ҳамда машғулот жараёнини мослаштирувчи, ривожлантирувчи, мустаҳкамловчи ва барқарорлаштирувчи босқичлар асосида табақалаштириш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 02-16/10134-сон маълумотномаси). Натижада, комплекс машқларни дифференциал қўллаш ҳисобига жисмоний тарбия мутахассисларининг тайёргарлик кўрсаткичлари 14,08 фоизга яхшиланган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини оширишда босқичма-босқичлик, тизимлилик, узлюксизлик ва барқарорлаштириш тамойиллари асосида мақсад ва вазифалар, услубий ёндашувлар, касбий ўзини ўзи ривожлантириш омиллари, технологик босқичлар, машғулот шакллари ҳамда баҳолаш мезонларини ўзаро боғлаш орқали организмнинг жисмоний юкламаларга мослашувини таъминлашга қаратилган педагогик модел бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 02-16/10134-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг куч кўрсаткичлари 8,6 фоизга, чидамлилик кўрсаткичлари эса 11,9 фоизга яхшиланган;
жисмоний тарбия ўқитувчиларининг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш ва назорат қилиш механизмини куч, тезкор-куч, эгилувчанлик, чидамлилик ҳамда ҳаракат аниқлигини баҳоловчи табақалаштирилган тестлар билан бойитиш, даражавий баҳолаш асосида индивидуал имкониятларга мувофиқ жисмоний юкламаларни дифференциал меъёрлаштириш ҳамда умумий жисмоний тайёргарликни босқичма-босқич ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият ва спорт” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-сентябрдаги 
02-16/10134-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг умумий жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 10,7 фоизга, махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари эса 13,9 фоизга яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish