Маҳмудова Дилафруз Балтабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларнинг ахлоқий сифатларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10621.  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача талим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Валиева Феруза Рашидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01. 
Расмий оппонентлар: Тожибоева Хилола Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Аҳмедов Бекзодбек Мадаминович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий қадриятлар асосида мактабгача катта  гуруҳ тарбияланувчиларнинг таълимий фаолиятларни ташкил этишда ахлоқий сифатларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларида ахлоқий сифатларини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари халқ педагогикаси, Шарқ мутафаккирлари мероси ҳамда замонавий педагогик тадқиқотларни қиёсий таҳлил қилиш орқали аниқлаштирилган;
мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларида ахлоқий сифатларни шакллантириш жараёнида ўзбек миллий қадриятларининг оилавий, маънавий-ахлоқий, ижтимоий, маданий, диний-маърифий ва меҳнат қадриятларидан иборат таркибий компонентлари тизимлаштирилиб, улардан фойдаланишнинг педагогик-психологик хусусиятлари дидактик шарт-шароитлари ва методик таъминоти болаларнинг ёш, индивидуал ва ижтимоий-ҳиссий ривожланиш хусусиятларига мос равишда такомиллаштирилган;
миллий қадриятлар асосида ахлоқий сифатларни шакллантириш жараёнининг педагогик такомиллаштирилган модели эмоционал-қадриятли, кўргазмали-ибратли ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувларни интеграциялаш ҳамда “Мнемотехника”, “Ассоциатив занжир”, “Қаҳрамон танла”, “Қадриятлар мозайкаси”, “Оилавий меҳр занжири” каби инновацион методларни моделнинг жараёнли-методик компонентига сингдириш асосида такомиллаштирилган;
миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларининг ахлоқий сифатларини шакллантириш методикаси инновацион методлар, ўқув-методик ресурслар ва диагностик баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилиб, унинг сама¬радорлиги тажриба-синов ва математик-статистик таҳлил орқали асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларда ахлоқий сифатларини шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларда ахлоқий сифатларни шакллан¬ти-ришнинг педагогик имкониятлари халқ педагогикасида ифодаланган мутафаккирларнинг гʻояларини таҳлил қилиш натижасида болаларда маънавий-ахлоқий қадриятлар ва ижтимоий богʻлиқликни тарбиялашга ҳамда инсонпарварлик, тўгʻрисўзлик, масʼулиятлилик, ҳалоллик, камтарлик, сабр-тоқатлилик, одоблилик, уятчанлик каби сифатларни камол топтиришга йўналтирилган анʼаналар, урф-одатлар, халқ огʻзаки ижоди намуналари, миллий байрамлар билан богʻлиқ методик материаллар “Мактабгача таълим асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-январдаги 03-03-0099-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар асосида воситасида мактабгача таълим-тарбия жараёни мазмунини бойитиш асосида болаларда ахлоқий сифатларни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари аниқлаш¬тирил¬ган;
мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларда ахлоқий сифатларни шакллан¬ти-ришнинг  мазмун-моҳияти миллий қадриятлардан фойдаланиш тўсиқларини дидактик бар¬тараф этиш орқали ўрнак-намуна кўрсатиш, ўгит-насиҳат бериш, жасурлик, илмга интилиш, аҳиллик ва озодаликка риоя қилишга йўналтирилган оила тарбиясига устуворлик беришга оид тавсиялар “Обучение детей инсценировочной и творческой деятельности” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ва Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-педагоглари ва 60110200 - мактабгача таълим йўналиши талабалари учун “Мактабгача таълимда этнопедагогика” ва “Болаларни ижодий фаолиятга ўргатиш”  фани силлабусида акс эттирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-январдаги 03-03-0099-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар асосида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий сифатларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган; 
миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларнинг ахлоқий сифатларини шакллантириш жараёни модели миллий тарбиянинг жиҳатларини инобатга олган ҳолда мақсадли, мазмунли, жараёнли ва натижавий блокларнинг узвийлигини таъминлаш кўргазмалилик ва ибрат, ахлоқий тарбияда эмоционал-қадрият ёндашувни қўллаш, миллий анʼаналар ва замонавий педагогик ёндашувларга оид маълумотлар “Миллий қадриятлар асосида 5-6 ёшли болаларда ахлоқий сифатларни шакллантириш методикаси” номли методик қўлланма мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил 9-январдаги 03-03-0099-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларда ахлоқий, маънавий, маданий, эстетик, бадиий, диний тарбиянинг таркибий қисми бўлган миллий қадрият элементлари воситасида ахлоқий тарбияни шакллантиришда мактабгача таълим ташкилотлари ва оила ҳамкорлигининг ўрни ва аҳамияти кўрсатиб берилган;
миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларнинг ахлоқий сифатларини шакллантириш методикаси болаларда ассоциатив фикрлашни ривожлан¬тиришга, инсонпарварлик, тўгʻрисўзлик, масʼулиятлилик, ҳалоллик, камтарлик, сабр-тоқатлилик, одоблилик, уятчанлик сифатларини шакллантиришга йўналтирилган  “Мнемо¬техника”, “Ассоциатив занжир”, “Қаҳрамон танла”, “Қадриятлар мозаикаси”, “Оилавий меҳр занжири” методларини қўллаш асосида ишлаб чиқилган ва мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026-йил    9-январдаги 03-03-0099-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар асосида мактабгача катта гуруҳ тарбияланувчиларнинг ахлоқий сифатларини  шакллантириш жараёни самадорлиги ошган ва таълимий фаолиятлар мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish