Махмудов Қудратбек Шавкат ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларини халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг назарий-педагогик асослари (ҚС, ТҲЕ, АРWУ, УИ Греенметриc рейтинглари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1487.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Гафурджан Исраилович, Ўзбекистон Репсубликаси фан арбоби, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек  Исломович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хўжаев Алижон Атабекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларини халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг назарий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича илмий-методик тавсиялар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ОТМларни халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг педагогик шарт-шароитлари ҚС WУР, ТҲЕ WУР, АРWУ ва УИ ГреенМетриc мезонларини ички сифат тизими билан уйғунлаштирувчи “глобал мезон – миллий устуворлик” мувозанати асосида сифат маданияти, профессор-ўқитувчилар компетенсияси, талабалар академик фаоллиги, академик ҳалоллик ва таълим натижалари мониторинги яхлитлигида аниқлаштирилган;
халқаро рейтинг талаблари асосида таълим жараёнини модернизация қилиш ва таълим сифатини баҳолашнинг назарий-педагогик асослари ҚС WУР Сустаинабилитй, ТҲЕ WУР Импаcт, УИ ГреенМетриc ва ШангҳаиРанкинг ГРСССД мезонларига таянган ҳолда модернизациянинг шахсга йўналтирилганлик, компетенсиявийлик, интегративлик ва натижадорлик хусусиятларини мезон, индикатор, кўрсаткич узвийлиги ҳамда обективлик, шаффофлик, далилларга асосланганлик тамойиллари билан боғлаш орқали такомиллаштирилган;
ОТМларни халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг ижтимоий буюртма ва рейтинг талабларини таълим мазмуни, профессор-ўқитувчилар фаолияти, талабалар академик натижалари ва далилларга асосланган бошқарув билан боғловчи олти блокли (мақсадли, консептуал-методологик, мазмун, жараён, натижавий, қайта алоқа) педагогик модели тизимли, компетенсиявий ва интегратив ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган;
ОТМларни модернизация қилишнинг педагогик механизмлари ўқув дастурларини ҚС бй Субжеcт, ТҲЕ бй Субжеcт ва ШангҳаиРанкинг ГРАС мезонлари асосида фан мазмуни, амалий топшириқлар ва компетенсияга асосланган баҳолаш билан интеграциялаш, ички сифат менежментини ПДCА цикли асосида ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни қўшма дастурлар, академик мобиллик ва CОИЛ орқали таълим натижасига боғлаш асосида такомиллаштирилган;
профессор-ўқитувчилар ва талабаларни халқаро рейтинг мезонларига тайёрлашнинг ўқув-услубий таъминоти Cонструcтиве Алигнмент, Оутcоме-Басед Эдуcатион ва ТПАCК ёндашувларига таянган муаллифлик методик ишланмалари (“Академик навигатор”, “Тадқиқот компаси”, “Академик роллар матрицаси”, “Мезондан маҳсулотга”, “Икки овозли академик тақдимот”, “Мақоладан методик ғоягача”, “Уч савол консултацияси”, “Академик устахона”, “Далил, таклиф, такомил”, “Ривожланиш ойнаси”) ва диагностик-баҳолаш воситалари асосида аниқлаштирилган ҳамда педагогик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОТМларни халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг назарий-педагогик асослари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ОТМларни халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг ҚС WУР, ТҲЕ WУР, АРWУ ва УИ ГреенМетриc мезонларини ички сифат тизими билан уйғунлаштирувчи педагогик шарт-шароитларига оид таклифлардан Чирчиқ давлат педагогика университетида модернизация жараёнларини ташкил этиш, миллий ва халқаро рейтинглардаги иштирокни тизимли йўлга қўйиш ҳамда профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолашга доир ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Чирчиқ давлат педагогика университетининг 2026-йил 22-майдаги 04/3510-сонли маълумотномаси). Натижада университетда ички рейтинг индикаторлари тизими, журнал квартилига асосланган рағбатлантириш механизми ҳамда далилларга асосланган бошқарув жорий этилган;
халқаро рейтинг талаблари асосида таълим жараёнини модернизация қилиш ва таълим сифатини баҳолашнинг ҚС WУР Сустаинабилитй, ТҲЕ WУР Импаcт, УИ ГреенМетриc ва ШангҳаиРанкинг ГРСССД мезонларига таянган назарий-педагогик асосларига оид хулосалардан, жумладан, ўқув дастурларини рейтинг мезонларига мослаштириш, сифат маданиятини шакллантириш ва илмий-тадқиқот самарадорлигини оширишга доир ишланмалардан “Адолат” социал-демократик партиясининг “Янги Ўзбекистонда рақобатбардош ва замонавий таълим тизимини шакллантириш” дастурий йўналишларида фойдаланилган (“Адолат” социал-демократик партиясининг 2026-йил 15-июндаги 01-1/3/186-02-сонли далолатномаси). Натижада партиянинг таълим соҳасидаги дастурий йўналишлари олий таълим сифатини баҳолашнинг обектив, шаффоф ва далилларга асосланган мезонлари билан бойитилган;
ОТМларни халқаро рейтинг талаблари асосида модернизация қилишнинг олти блокли педагогик моделига оид таклифлардан “Адолат” социал-демократик партиясининг “Янги Ўзбекистонда рақобатбардош ва замонавий таълим тизимини шакллантириш” дастурий йўналишларида фойдаланилган (“Адолат” социал-демократик партиясининг 2026-йил 15-июндаги 01-1/3/186-02-сонли далолатномаси). Натижада рейтинг талабларини таълим мазмуни, профессор-ўқитувчилар фаолияти ва талабалар академик натижалари билан боғловчи яхлит модел ўқув жараёнини модернизация қилиш механизмларини ишлаб чиқишда қўлланилган;
ўқув дастурларини ҚС бй Субжеcт, ТҲЕ бй Субжеcт ва ШангҳаиРанкинг ГРАС мезонлари билан интеграциялаш, ички сифат менежментини ПДCА цикли асосида ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни қўшма дастурлар, академик мобиллик ва CОИЛ орқали таълим натижасига боғловчи педагогик механизмларга оид тавсиялардан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ва Италиянинг Пиза университети ўртасидаги Эрасмус+ Программе Интер-институтионал Агреемент, Кей Аcтион 1 “2024-1-ИТ02-КА171-ҲЕД-000209878” рақамли лойиҳа доирасида илмий-методик асос сифатида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 26-майдаги КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0045-сонли маълумотномаси). Натижада халқаро академик ҳамкорлик ва мобилликни аниқ таълим натижасига йўналтириш имконияти кенгайган;
профессор-ўқитувчилар ва талабаларни халқаро рейтинг мезонларига тайёрлашнинг Cонструcтиве Алигнмент, Оутcоме-Басед Эдуcатион ва ТПАCК ёндашувлари ҳамда методик ишланмаларга таянган ўқув-услубий таъминотига оид натижалар 70110101 – Педагогика назарияси ва тарихи магистратура мутахассислиги талабалари учун тайёрланган “Инновацион-педагогик фаолиятни ташкил этиш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 26-июндаги 302900913-рақамли гувоҳномаси). Натижада магистрантларнинг халқаро академик фаолиятга касбий тайёргарлигини такомиллаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish