Гаюпова Саодат Хамидовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим кластери асосида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг назарий-педагогик асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Ped1482.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанова Азиза Толибовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогик кадрлар тайёрлаш жараёнини кластер ёндашуви асосида такомиллаштиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогик таълим тизимида инновацион таълим кластери фаолиятининг назарий-методологик асослари тизимли равишда интегратив ёндашувда асосланиб, кластер моделининг муаллифлик консептуал таърифи ва субектлараро функсионал боғлиқлик механизми аниқлаштирилди, тизимли ёндашув ҳамда бўлажак ўқитувчининг шахсий салоҳияти, мотивацияси ва компетенсиявий ўсишини таъминлайдиган индивидуал ўқув траекториясининг консептуал-методологик модели ишлаб чиқилган;
инновацион таълим кластери шароитида педагог кадрлар тайёрлашнинг инновациялашган модели дуал таълим тизими асосида назарий жиҳатдан такомиллаштирилиб, назария–микроўқитиш–клиник амалиёт–рефлекция цикли, ОТМ–мактаб–иш берувчи–ментор институционал ҳамкорлик механизми ҳамда компетенсияга йўналтирилган рубрика, портфолио ва рақамли мониторингга таянган баҳолаш индикаторлари ягона методик тизим сифатида асослаб берилган;
инновацион таълим кластери шароитида халқаро ўқитувчи тайёрлаш тажрибасини миллий таълимга мослаштиришнинг методик механизми ишлаб чиқилиб, унда мултимодал, рақамли ва индивидуал таълим моделларини “яшил педагогика” ғоялари билан интеграция қилган ҳолда компетенсияга йўналтирилган, ўлчанадиган ва амалиётга татбиқ этиладиган самарали методик ечимлар тизими асосланган;
инновацион таълим кластери шароитида “Келажак ўқитувчиси” лойиҳасининг мазмун-мақсади кластер талаблари асосида қайта консептуаллаштирилиб, университет–мактаб–амалиёт базаси ўртасидаги функсионал вазифалар тақсимоти, ўзаро ҳисобдорликка асосланган институционал ҳамкорлик механизми ҳамда “диагностика–лойиҳалаш–амалиёт–мониторинг–коррексия” циклига таянган барқарор методик бошқарув модели такомиллаштирилган;
инновацион педагогик кластерда “Учинчи ўқитувчи” консепсиясининг дидактик-ривожлантирувчи салоҳиятини “Келажак ўқитувчиси” лойиҳаси билан ўзаро уйғунлаштирган интегратив модел такомиллаштирилиб, унда таълим муҳитининг фазовий, рақамли ва ижтимоий ресурсларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда самарадорликни баҳолашнинг аниқ индикаторлари амалиётга йўналтирилган тарзда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион таълим кластери асосида педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг назарий-педагогик асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогик таълим тизимида инновацион таълим кластери фаолиятининг назарий-методологик асослари тизимли равишда интегратив ёндашувда асослангани, кластер моделининг муаллифлик консептуал таърифи ва субектлараро функсионал боғлиқлик механизми аниқлаштирилгани борасидаги хулосалардан табиий фанларни ўқитишда педагогик таълим инновацион кластерининг назарияси ва амалиётини ривожлантиришда фойдаланилган “Ижтимоий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 281659-гувоҳномаси). Натижада, педагогик таълим тизими учун инновацион таълим кластери фаолиятини ташкил этишга доир консептуал-методик асослар илмий жамоатчиликка тақдим этилган;
назария–микроўқитиш–клиник амалиёт–рефлекция цикли, ОТМ–мактаб–иш берувчи–ментор институционал ҳамкорлик механизми ҳамда дуал таълим тизими асосида педагог кадрлар тайёрлашнинг инновациялашган модели бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2026-йил 2-мартдаги 03-147-140-сон маълумотномаси). Натижада инновацион таълим кластери ва рақамли технологияларни уйғунлаштириш орқали кадрлар тайёрлаш моделлар, дуал таълим тизими, “таълим-фан-ишлаб чиқариш” интеграцияси ҳамда индивидуал ўқув методикалари олий таълим амалиётига жорий этилган;
инновацион таълим кластери шароитида халқаро ўқитувчи тайёрлаш тажрибасини миллий таълимга мослаштиришнинг методик механизми асосида ишлаб чиқилган мултимодал, рақамли ва индивидуал таълим моделларини “яшил педагогика” ғоялари билан уйғунлаштирган, “мақсад–мазмун–жараён–натижа–мониторинг”га таянувчи, компетенсияга йўналтирилган методик ечимларга оид хулоса ва тавсиялар “Умумий психология” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 493841-рақамли гувоҳномаси). Натижада, халқаро ўқитувчи тайёрлаш тажрибасини миллий тизимга мослаштириш учун мултимодал, рақамли, индивидуал ва “яшил педагогика” ёндашувларини бирлаштирган методик ечимлар пакети олий таълим муассасалари жорий қилинган;
инновацион таълим кластери шароитида педагог кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик жиҳатлари, шу жумладан кластер субектлари ўртасидаги функсионал вазифалар тақсимоти ва институционал ҳамкорлик механизмига доир илмий хулосалар “Ижтимоий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 281659-гувоҳномаси). Натижада, инновацион педагогик кластер шароитида субектлараро ҳамкорлик механизмини оммалаштиришга ва бўлажак ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish