Авилова Халида Набижановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I.    Умумий маълумотлар.     Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филологик йўналишдаги ОТМ талабаларининг ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1789.
Илмий раҳбар: Гулямова Мавлуда Хамитовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02.
Расмий оппонентлар: Сабирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Курбанбаев Жавад Аминбаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади филологик ОТМ талабаларининг ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлардан фойдаланиб такомиллаштиришнинг дидактик, методик ва когнитив хусусиятлари метарефлектив ўқишнинг интерактив стратегиялари (глобал ўқиш, селектив ўқиш, инференсиал таҳлил)  ҳамда когнитив-схематик фаоллаштириш босқичини тизимли интеграсияси асосида метастратегик ўқишга йўналтирилган ҳолда аниқланган;
    ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлар асосида такомиллаштириш имкониятлари когнитив, метакогнитив, аффектив, ижтимоий ва компенсатор ўқиш стратегияларини информатив, бадиий ва мултимодал матнлар билан ишлаш технологияларига стратегик трансфер траекторияси орқали мувофиқлаштириш асосида далилланган;
    метакогнитив ва когнитив доминантликка асосланган аутентик ўқишнинг “Cонтент–Аттитуде–Проcесс (CАП)” триадик моделининг коммуникатив-когнитив ёндашув негизидаги амалга ошириш механизми ЛОЦ–ҲОЦ (билиш ва фикрлашнинг қуйи ва юқори) даражаларини босқичма-босқич когнитив мувофиқлаштириш  асосида ишлаб чиқилган;
    аутентик интерпретасия компонентининг доминантлик параметри асосида ўқиш фаолиятининг матн олди, матнни ўқиш, ўқишдан кейинги босқичларида глобал, прагматик, маданий мазмунни англашга йўналтирилган машқ ва топшириқлар тизими, рефлексив баҳолаш мезонлари матндан ўзлаштирилган маълумотни ҳамкорликда ва мустақил ижодий нутқий ечим яратиш жараёнига фаол интеграсиялаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филологик йўналишдаги олий таълим муассаса талабаларининг ўқиш кўникмасини инглиз тилидаги аслият матнлари асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий ва амалий натижалар асосида:
ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлардан фойдаланиб такомиллаштиришнинг дидактик, методик ва когнитив хусусиятлари метарефлектив ўқишнинг интерактив стратегиялари (глобал ўқиш, селектив ўқиш, инференсиал таҳлил) ҳамда когнитив-схематик фаоллаштириш босқичини тизимли интеграсияси асосида метастратегик ўқишга йўналтирилган ҳолда аниқланганлигига оид  хулосаларга асосланган ҳолда “Лангуаге скиллс: Реадинг 2” ўқув қўлланмаси яратилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи, 237-375-сон нашр гувоҳномаси). Натижада инглиз тили ўқитишнинг методик таъминоти бойитилган ҳолда тилга ихтисослаштирилган олий таълим муассаса талабалари ўқиш кўникмасининг такомиллашувига хизмат қилган;
ўқиш кўникмасини аслиятдаги матнлар асосида такомиллаштириш имкониятлари когнитив, метакогнитив, аффектив, ижтимоий ва компенсатор ўқиш стратегияларини информатив, бадиий ва мултимодал матнлар билан ишлаш технологияларига стратегик трансфер траекторияси орқали мувофиқлаштириш асосида далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-2019062034 рақамли “Хорижий тилларда сўзлашувчилар учун ўзбек тилини интенсив ўргатувчи мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида “Ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғати”ни тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 25-январдаги 01-1/53-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларда сўзлашувчиларга мўлжалланган, ўқиш жараёнидаги тил ва лексик қийинчиликларни бартараф этишга ёрдам берувчи ҳамда аслиятдаги матнларга таянган ҳолда тузилган “Ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар изоҳли луғати” яратилишига хизмат қилган;
метакогнитив ва когнитив доминантликка асосланган аутентик ўқишнинг “Cонтент–Аттитуде–Проcесс (CАП)” триадик моделининг коммуникатив-когнитив ёндашув негизидаги тайёргарлик, имплементация ва рефлексив баҳолаш асосида амалга ошириш механизми воситаси орқали ўқув жараёни самарадорлигини оширишга мўлжалланган “Лангуаге скиллс: Реадинг 3” ўқув қўлланмаси нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи, 237-377-сон нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг танқидий ва стратегик ўқиш қобилиятлари ривожланиши, лексик-грамматик билимлар контекстда мустаҳкамланиши, ижодий фикрларни ифодалаш қобилиятларининг яхшиланишига ҳамда ўқиб тушуниш жараёнининг умумий самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
аутентик интерпретасия компонентининг доминантлик параметри асосида ўқиш фаолиятининг матн олди, матнни ўқиш, ўқишдан кейинги босқичларида глобал, прагматик, маданий мазмунни англашга йўналтирилган машқ ва топшириқлар тизими, рефлексив баҳолаш мезонлари матндан ўзлаштирилган маълумотни ҳамкорликда ва мустақил ижодий нутқий ечим яратиш жараёнига фаол интеграсиялашга оид хулоса ва таклифлардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2023-2024-йилларда бажарилган  “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 22-сентябрдаги 2221-03-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мазмуний йўналишлари: аёллар тадбиркорлиги, бандлиги, фаоллиги ва ўзига ишонч каби ижтимоий аҳамиятга эга мавзулар асосида танланган аслиятдаги матнлар талабаларнинг касбий ва шахсий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди, ҳамда коммуникатив ва когнитив компетенсияларини мустаҳкамланишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish