Абдуфатаев Шержахон Абдуазимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг таянч ва махсус компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4954.
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01.
Расмий оппонентлар: Файзиева Маҳбубахон Раҳимжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
II.Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида ўқувчиларнинг таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технология фанини ўқитишда интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларда педагогик аспектларнинг функсионал-регулясион элементларини технологик тафаккурга йўналтирилган компетенсиявий-фаолиятли парадигма асосида шакллантириш орқали когнитив, ижодий, мантиқий, танқидий-таҳлилий ҳамда тизимли фикрлаш кўникмалари ва компетенсияларини ташхисли ривожлантириш негизида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантириш методикаси интеграциялашнинг когнитив йўналиши интроекция (мотивацияни шакллантириш), синектика (янги ғоя яратиш) ва когерентлик (мантиқий бирлаштириш ва ўзаро мослик) компонентлари асосида такомиллаштирилган;
технология фани машғулотларини ташкил этишда дарс ва синфдан ташқари машғулотлар узвийлигини таъминлаш, педагогик жараёнларга Блендед-леарнинг, Флиппед-леарнинг ва гамификация технологияларини гибрид интеграциялаш асосида компетенсияларни ривожлантириш ҳамда баҳолашнинг (креатив-ижодий, продуктив-самарали, репродуктив-такрорловчи, пассив-суст фаол) даражавий мезонлари ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг таянч ва махсус компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таълим жараёнида фронтал ва индивидуал шаклларнинг контекстуаллигига асосланган ҳолда педагогик интеграцияни таъминлашга йўналтирилган мақсадли, мазмуний, жараёнли ҳамда натижавий компонентларнинг тизимли-функсионал ва компетенсиявий-аксиёлогик ёндашувлар уйғунлигидаги гибрид моделини қўллаш асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш натижалари асосида:
технология фанини ўқитишда интегратив ёндашувнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларда педагогик аспектларнинг функсионал-регулясион элементларини технологик тафаккурга йўналтирилган компетенсиявий-фаолиятли парадигма асосида шакллантириш орқали когнитив, ижодий, мантиқий, танқидий-таҳлилий ҳамда тизимли фикрлаш кўникмалари ва компетенсияларини ташхисли ривожлантириш негизида аниқлаштиришга оид тавсиялар “6-синф Сервис хизмати дарсларини ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил 31-январдаги 10-сон буйруғига асосан берилган 10-06 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантиришнинг технологик ва информацион таркибий асосларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантириш методикаси интеграциялашнинг когнитив йўналиши интроекция (мотивацияни шакллантириш), синектика (янги ғоя яратиш) ва когерентлик (мантиқий бирлаштириш ва ўзаро мослик) компонентлари асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Мутахассислик фанига кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи асосида берилган 438220 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларни ривожлантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқишга шароит яратилган;
технология фани машғулотларини ташкил этишда дарс ва синфдан ташқари машғулотлар узвийлигини таъминлаш, педагогик жараёнларга Блендед-леарнинг, Флиппед-леарнинг ва гамификация технологияларини гибрид интеграциялаш асосида компетенсияларни ривожлантириш ҳамда баҳолашнинг (креатив-ижодий, продуктив-самарали, репродуктив-такрорловчи, пассив-суст фаол) даражавий мезонлари ишлаб чиқишга оид хулосалар “7-синф Сервис хизмати дарсларини ташкил этиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университетининг 2023-йил
30-майдаги 71-сон буйруғига асосан берилган 71-03 рақамли нашр рухсатномаси). Ўқувчиларнинг таянч ва махсус компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган “Течно-счоол.уз” номли электрон таълим платформаси (дидактик, илмий методик, педагогик-психологик, эстетик, гигиеник) талаблар ҳамда дарс ва синфдан ташқари машғулотларида фойдаланиш имконияти асосида такомиллаштиришга эришилган;
ўқувчиларнинг таянч ва махсус компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги таълим жараёнида фронтал ва индивидуал шаклларнинг контекстуаллигига асосланган ҳолда педагогик интеграцияни таъминлашга йўналтирилган мақсадли, мазмуний, жараёнли ҳамда натижавий компонентларнинг тизимли-функсионал ва компетенсиявий-аксиёлогик ёндашувлар уйғунлигидаги гибрид моделини қўллаш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Халқ ҳунармандчилиги ва бадиий лойиҳалаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 686124 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида ўқувчиларда таянч ва махсус компетенсияларининг ривожланганлик даражаларини аниқлаш бўйича педагогик тажриба-синов ишлари натижалари асосида мезон ва кўрсаткичлар самарадорлигини аниқлашга эришилган.