Абдуқаюмова Санобар Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида антокомпонентли мақол ва фразеологизмларнинг чоғиштирма таҳлили, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6139.
Илмий раҳбар: Уралова Ойсулув Поян қизи, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий Кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поян Уралович филология фанлари доктори, профессор, Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги “антокомпонентли” мақол ва фразеологик бирликларни қиёсий-чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш ва шу асосда уларнинг универсал ва миллий ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилшуносликда “антокомпонент” термини илк бор илмий муомалага киритилган, гул компонентига асосланган мақол ва фразеологик бирликларни қамраб олувчи мустақил лингвистик категория сифатида назарий жиҳатдан асосланган ҳамда паремиология ва фразеология чорраҳасида антокомпонент бирликларни ўрганишга йўналтирилган янги консептуал ёндашув ишлаб чиқилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақоллар (гул ва гулга оид тушунчалар иштирокида шаклланган бирликлар) семантик ва структур жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинган, уларнинг тематик гуруҳлари аниқланган ҳамда гул образининг ҳар икки халқ тил ва маданиятидаги миллий-маданий хусусиятлари очиб берилган;
антокомпонентли фразеологик бирликлар илк бор чоғиштирма аспектда тадқиқ қилинган, уларнинг синонимия, антонимия, моносемия, полисемия ва вариантлилик каби семантик муносабатлари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақол ва фразеологизмларнинг структур моделлари (сўз бирикмасига тенг, содда гапга тенг ва қўшма гапга тенг), морфологик таркиби, синтактик қурилиши, ҳамда тиллараро умумий ва ўзига хос структур хусусиятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги мақол ва фразеологизмларнинг тадқиқи бўйича эришилган хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақоллар (гул ва гулга оид тушунчалар иштирокида шаклланган бирликлар) семантик ва структур жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинган, уларнинг тематик гуруҳлари аниқланган ҳамда гул образининг ҳар икки халқ тил ва маданиятидаги миллий-маданий хусусиятлари ҳақида илмий асосланган хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-сонли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-йил 16-июлдаги 311-сонли буйруғи). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақолларнинг семантик ва консептуал таснифи, миллий-маданий хусусиятлари, таржимавий ва эквивалентлик муносабатларини ойдинлаштиришга, шунингдек, инглиз ва ўзбек халқларининг тил бойлиги, урф-одатлари, менталитети, дунёқараши ва тарихини ўрганиш ҳамда тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий-амалий материалларнинг такомиллашувига эришилган;
антокомпонентли фразеологик бирликлар илк бор чоғиштирма аспектда тадқиқ қилинган, уларнинг синонимия, антонимия, моносемия, полисемия ва вариантлилик каби семантик муносабатлари аниқланганлиги ҳақидаги хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-Ф3-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021-йил 16-июлдаги 311-сонли буйруғи). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақол ва фразеологик бирликларнинг семантик ҳамда структур хусусиятларини тизимли ёритиш, уларнинг ўзаро муштарак ва фарқли жиҳатларини аниқлаш ҳамда қиёсий паремиология ва фразеологияга доир назарий қарашларни бойитишга хизмат қилган.
инглиз ва ўзбек тилларидаги антокомпонентли мақол ва фразеологизмларнинг структур моделлари (сўз бирикмасига тенг, содда гапга тенг ва қўшма гапга тенг), морфологик таркиби, синтактик қурилиши, ҳамда тиллараро умумий ва ўзига хос структур хусусиятлари аниқланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар учун”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда (2024-2025-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-сентябрдаги 05-09-1497-сон маълумотномаси). Натижада илмий изланувчилар ва талабаларга инглиз ва ўзбек халқларининг анъаналари, урф-одатлари ва турмуш тарзини қиёсий ўрганиш, шунингдек, маънавий қадриятлар тизимида алоҳида ўрин тутувчи мақол ва фразеологик бирликлар, халқ оғзаки ижоди намуналарининг лингвокултурологик ва этнолингвистик хусусиятлари ҳақида маълумот олиш имконияти яратилган.