Рустамова Навбахор Яхшибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятлари”, 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped5378.
Илмий раҳбар: Абдуманнатов Элбек Абдумажитович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01.
Расмий оппонентлар: Мухсиева Азиза Шамситдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Байжанов Фурқат Бахрамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилаларда китохонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имконияти ота-оналарнинг педагогик компетентлигини китоб танлаш, мазмунни англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, мустақил фикрлаш, ахборотдан самарали фойдаланиш ва ўз мутолаа фаолиятини бошқаришга кўра компетенсиявий, фаолиятга йўналтирилган ва рақамли педагогика тамойиллари асосидаги интегративлигида аниқлаштирилган;
оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида китобхонликни ривожлантириш модели субектлар ўртасидаги ресурс алмашинуви, ўзаро масъулият, рақамли координация ва рефлексив бошқарув механизми интегративлигида ташкил этилган ягона ижтимоий-педагогик экотизимда китобхонликни индивидуал одатдан жамоавий маданият даражасига олиб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизми Фамилйбоок онлайн веб-платформаси, аудиовизуал ресурлар ҳамда анъанавий мутолаа шаклларини ягона педагогик тизимда уйғунлаштириш орқали ота-онанинг ролини “педагогик медиатор” сифатида қайта белгилаш, рақамли ва анъанавий китобхонлик воситаларини ўзаро тўлдирувчи таълим муҳити сифатида қўллаш ҳамда “англаш-муҳокама-қўллаш” занжирини асосий бирликка айлантириш асосида такомиллаштирилган;
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизми самарадорлиги оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги, оилавий мутолаа фаолияти, ота-оналарнинг педагогик компетентлиги ҳамда босма ва рақамли ахборот ресурсларни ягона китобхонлик муҳитига интеграциялаш орқали мутолаа мотивацияси, китобхонлик компетенсияси ва барқарор мутолаа одатини ривожланганлиги билан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик имконияти ота-оналарнинг педагогик компетентлигини китоб танлаш, мазмунни англаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, мустақил фикрлаш, ахборотдан самарали фойдаланиш ва ўз мутолаа фаолиятини бошқаришга кўра компетенсиявий, фаолиятга йўналтирилган ва рақамли педагогика тамойиллари асосидаги интегративлигида аниқлаштирилганига оид таклифлар Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг “Оилада ўзаро мулоқот маданиятини шакллантириш” мавзусида амалий лойиҳаси фаолиятига татбиқ этилган (Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 30-июндаги 01-09/3355-сон маълумотномаси). Натижада оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асослари ишлаб чиқилган бўлиб, оилавий китобхонлик муҳити ҳамда ота-она ва фарзандларнинг биргаликдаги мутолаа фаолияти орқали оилавий мулоқотни мустаҳкамлаш, ёш авлодни тарбиялашда маънавий-ахлоқий меъёрлар тизимини шакллантиришда оила институтидаги қадриятлар трансформацияси асносида китобхонлик қадриятларини интеграция қилиш такомиллаштирилган;
оила, маҳалла ва таълим муассаси ҳамкорлигида китобхонликни ривожлантириш модели субектлар ўртасидаги ресурс алмашинуви, ўзаро масъулият, рақамли координация ва рефлексив бошқарув механизми интегративлигида ташкил этилган ягона ижтимоий-педагогик экотизимда китобхонликни индивидуал одатдан жамоавий маданият даражасига олиб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил 20-май куни эфирга узатилган “Қадрият” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 17-январдаги 01-07/14-сон маълумотномаси). Натижада, оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методологик ҳамда педагогик асосларини оммалаштириш, оилавий мутолаани тарғиб этиш ҳамда ёш авлодда китобхонлик маданияти ва маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга доир илмий тавсиялар асосида кўрсатув мазмуни бойитилди.
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизми Фамилйбоок онлайн веб-платформаси, аудиовизуал ресусрлар ҳамда анъанавий мутолаа шаклларини ягона педагогик тизимда уйғунлаштириш орқали ота-онанинг ролини “педагогик медиатор” сифатида қайта белгилаш, рақамли ва анъанавий китобхонлик воситаларини ўзаро тўлдирувчи таълим муҳити сифатида қўллаш ҳамда “англаш-муҳокама-қўллаш” занжирини асосий бирликка айлантириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар асосида “ИТ ҲУБ Самарқанд 1” МЧЖ ташкил этилган (Давлат хизматлари марказининг 09.08.2022-йилдаги 1171236-сонли Юридик шахс (тадбиркорлик субектини) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси). Натижада, маҳаллалардаги 2 мингдан зиёд оилаларнинг 20 мингдан ортиқ оила аъзолари ҳамда давлат ташкилоти ходимлари ўқитилди. Шундан, 234 нафар “Ёшлар дафтари”, 204 нафар “Аёллар дафтари” ва 205 нафари “Темир дафтар”да турувчи фуқаролар имтиёзлар асосида ўқитилиши таъминланди ва ҳар бирига сертификатлар тақдим этилди. Оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг интеграцион-динамик технологияси илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришда самарали кўрсаткичга эришилган;
оилаларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизми самарадорлиги оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги, оилавий мутолаа фаолияти, ота-оналарнинг педагогик компетентлиги ҳамда босма ва рақамли ахборот ресурсларни ягона китобхонлик муҳитига интеграциялаш орқали мутолаа мотивацияси, китобхонлик компетенсияси ва барқарор мутолаа одатини ривожланганлиги билан далиллаш асосидаги таклиф ва тавсияларидан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМда 2025-йил 20-май куни эфирга узатилган “Қадрият” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 17-январдаги 01-07/14-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган янги оиладаги китобхонлик маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методологик ҳамда педагогик асослари ёш авлодни тарбиялаш, уларда маънавий-ахлоқий меъёрлар тизимини шакллантиришда оила институтидаги қадриятлар трансформацияси асносида интеграция қилиши туфайли бадиий асарларни ўқиш бўйича таклиф ва хулосалари орқали кўрсатув мазмуни бойитилишига эришилган.