Рахмонова Камолахон Амануллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Замонавий ўзбек театрида ёшлар мавзуси талқини (1991-2021), 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San268.
Илмий раҳбар: Якубов Бахтиёр Чориевич, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.San.03.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидова Марфуа Азизовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Ризаев Омонулла Зуфарович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йилларда замонавий ўзбек театрида ёшлар мавзусининг бадиий-эстетик, ижтимоий-ғоявий хусусиятларини аниқлаш ҳамда унинг жамият маънавий-ахлоқий трансформациясидаги ўрнини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёшлар мавзуси театр тараққиётининг барча даврларида репертуарнинг асосий мавзуларидан бўлиб келгани: 1914-1920-йилларда илмсизлик ва эрк учун кураш масалаларининг трагик талқинидан бошланиб, 1920-1930-йилларда ёш аёл қаҳрамон озодлиги ва унинг фожиавий тақдири марказга чиққани, 1940-1950-йилларда ватанпарварлик ғояларининг дидактик руҳда талқин этилгани, 1960-1970-йилларда “Ёш гвардия” театри фаолияти мисолида ёшлар мавзусининг энг юксак ривожланиш босқичига кўтарилгани, 1980-йилларда эса ижтимоий-ахлоқий муаммоларнинг кескин драматик талқинда саҳналаштирилгани аниқланган;
мустақиллик даврида ўзбек театрида ёшлар мавзуси эволюцион характерга эга бўлиб, 1991-2001-йилларда репертуар асосан классик ва тарихий асарлардан иборат бўлгани сабабли ёшлар мавзусига мурожаат нисбатан пассив кечгани, 2001-2011-йилларда ёшларнинг ижтимоий масалаларининг саҳнавий талқини фаоллашгани, 2011-2021-йилларда ёш қаҳрамон ва ахлоқий идеал яратиш тенденсияси кучайгани, бу жараёнда ёшлар мавзусидаги саҳна асарларида замонавий ёш қаҳрамон образи тарихий жиҳатдан аввалги даврга хос мутлақ идеал моделдан ҳаётий, фаол ва ташаббускор характерга ўзгариб, психологик чуқурлик, ички конфликт ва индивидуаллашув каби хусусиятлар кучайгани исботланган;
ёшлар образи контекстида ахлоқий идеалнинг икки типологик модели – ёш қаҳрамоннинг шахсий фазилатлари ва ахлоқий қадриятлари билан намуна сифатида намоён бўлувчи фаол модел ҳамда катта авлод вакилининг ёш авлод учун ҳаётий тажриба ва маънавий хулоса манбаи вазифасини бажарувчи дидактик-функсионал модели ажратилиб, ахлоқий идеал билан боғлиқ ёшларнинг маънавий камолоти муаммолари ҳалоллик ва ахлоқий танлов, авлодлараро масъулият ва катта авлоднинг ахлоқий идеал сифатидаги ўрни, бойлик ва ахлоқ ўртасидаги ижтимоий-фалсафий зиддият, шахснинг интеллектуал ва маънавий камолот босқичлари каби тўртта етакчи тематик йўналишга таснифланган ва уларнинг бадиий функсионал аҳамияти асосланган;
ёшлар мавзусидаги миллий асарларни саҳналаштиришда анъанавий саҳнавий ечимлар нисбатан устун бўлгани ҳолда, хорижий асарларда рамзий-метафорик ифода, пластик театр, экспериментал ва импровизацион ижро услублари каби ёндашувлар фаолроқ қўлланилгани, аввалги давр драматургияси намуналарининг бугунги ёшлар муаммолари билан ҳамоҳанг тарзда қайта талқин этилиши орқали уларнинг ижтимоий-бадиий долзарблиги янгилангани далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек театрида ёшлар мавзуси талқини бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
ёшлар образи контекстида ахлоқий идеалнинг икки типологик модели – ёш қаҳрамоннинг шахсий фазилатлари ва ахлоқий қадриятлари билан намуна сифатида намоён бўлувчи фаол модели ҳамда катта авлод вакилининг ёш авлод учун ҳаётий тажриба ва маънавий хулоса манбаи вазифасини бажарувчи дидактик-функсионал модели ажратилиб, ахлоқий идеал билан боғлиқ ёшларнинг маънавий камолоти муаммолари ҳалоллик ва ахлоқий танлов, авлодлараро масъулият ва катта авлоднинг ахлоқий идеал сифатидаги ўрни, бойлик ва ахлоқ ўртасидаги ижтимоий-фалсафий зиддият, шахснинг интеллектуал ва маънавий камолот босқичлари каби тўртта етакчи тематик йўналишга таснифлангани ва уларнинг бадиий функсионал аҳамияти ҳақидаги хулосалардан “Кузги мактублар”, “Оқ кема” спектаклларини бадиий-ғоявий жиҳатдан такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-январдаги 02-12-20-404-сон маʼлумотномаси). Натижада, театр ва ёшлар ўртасида ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш томошабинни театрга жалб қилиш, асар ғояси ва бадииятининг ёшлар маънавияти, бадиий-эстетик дидини ривожлантиришга хизмат қилган;
ёшлар мавзусидаги миллий асарларни саҳналаштиришда анъанавий саҳнавий ечимлар нисбатан устун бўлгани ҳолда, хорижий асарларда рамзий-метафорик ифода, пластик театр, экспериментал ва импровизацион ижро услублари каби ёндашувлар фаолроқ қўлланилгани, аввалги давр драматургияси намуналарининг бугунги ёшлар муаммолари билан ҳамоҳанг тарзда қайта талқин этилиши орқали уларнинг ижтимоий-бадиий долзарблиги янгилангани бўйича таклифлар ва хулосалардан театрларда саҳналаштирилган “Бир кунлик бахт”, “Фалсафа доктори”, “Қалбим соҳили” каби спектаклларни бадиий-ғоявий жиҳатдан такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2026-йил 26-январдаги 02-12-20-404-сон маʼлумотномаси). Натижада, замонавий ёш қаҳрамон образини янада ҳаётий ва ишонарли талқин этиш, миллий ва хорижий саҳна анъаналаридан унумли фойдаланиш орқали спектаклларнинг бадиий-эстетик савиясини ошириш, шунингдек, ёш томошабиннинг замонавий саҳна тили ва ижро услубларига оид бадиий дидини шакллантиришга хизмат қилган;
мустақиллик даврида ўзбек театрида ёшлар мавзуси эволюцион характерга эга бўлиб, 1991-2001-йилларда репертуар асосан классик ва тарихий асарлардан иборат бўлгани сабабли ёшлар мавзусига мурожаат нисбатан пассив кечгани, 2001-2011-йилларда ёшларнинг ижтимоий масалаларининг саҳнавий талқини фаоллашгани, 2011-2021-йилларда ёш қаҳрамон ва ахлоқий идеал яратиш тенденсияси кучайгани, бу жараёнда ёшлар мавзусидаги саҳна асарларида замонавий ёш қаҳрамон образи тарихий жиҳатдан аввалги даврга хос мутлақ идеал моделдан ҳаётий, фаол ва ташаббускор характерга ўзгариб, психологик чуқурлик, ички конфликт ва индивидуаллашув каби хусусиятлар кучайгани бўйича хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Театрда бир кун” – малакавий дастури, ҳаваскор театр труппалари ташкил этиш лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 27-январдаги 2-15-21-499-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни театр ижодкорлигига жалб қилиш, театрда ёшлар аудиториясини кенгайтириш борасида амалий тадбирлар амалга оширилди ва ёшлар маънавиятини юксалтириш, театр тарғиботини амалга оширишда чора-тадбирлар жорий этилишига хизмат қилган.