Аблякимова Рефиде Измеровнанинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD\Ped9718.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдурахимова Фарида Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;  Низамова Шоира Исамиддиновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари гендер-сенситив таълим тамойиллари, акмеологик ривожланиш ҳамда лидерлик компетенсияларини уйғун шакллантиришни таъминловчи ташаббускорлик, стратегик фикрлаш, масъулиятли қарор қабул қилиш ва касбий тайёргарлик кўрсаткичларининг барқарор ўсишига хизмат қилувчи яхлит педагогик механизм сифатида аниқлаштирилган;
талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг тузилмавий-функсионал модели мақсадли, ташкилий-технологик ва диагностик-рефлексив блоклар ўртасидаги интегратив алоқадорликни кучайтирувчи, СМАРТ-таълим технологиялари, рақамли платформалар ва интерактив менежмент механизмларига таянган индикаторлар тизимини киритиш асосида такомиллаштирилган;
талаба-қизларда бошқарув компетенсияларини ривожлантириш жараёнининг педагогик самарадорлиги шахсий фаоллик, ижтимоий масъулият ва гендер хусусиятларини ҳисобга олувчи инновацион педагогик технологиялар, кейс-метод, СWОТ-таҳлил, лойиҳа фаолияти ҳамда ишбилармонлик ўйинларини таълим амалиётига киритиш асосида мотивацион, когнитив, инновацион ва амалий-фаолиятли кўрсаткичлар ўсиши аниқланган;
талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш жараёнларининг педагогик тизими давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва рақамли трансформация тамойилларига мувофиқ прагматик, эмпирик ва компетенсиявий ёндашувлар синтези орқали ижодий фаоллик ҳамда софт скиллс ва ҳард скиллс кўникмаларини ривожлантирувчи методик таъминот асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш тизимини такомиллаштириш боъйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:  
олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг педагогик имкониятларини гендер-сенситив таълим тамойиллари, акмеологик ривожланиш ҳамда лидерлик компетенсияларини уйғун шакллантиришни таъминловчи ташаббускорлик, стратегик фикрлаш, масъулиятли қарор қабул қилиш ва касбий тайёргарлик кўрсаткичларининг барқарор ўсишига хизмат қилувчи яхлит педагогик механизм сифатида аниқлаштирилган тавсиялар «Менежмент тарихи» дарслигини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим,  фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил  02-декабрдаги №02/01-01-540-сондаги маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари аниқлаштирилган;
талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг тузилмавий-функсионал моделини мақсадли, ташкилий-технологик ва диагностик-рефлексив блоклар ўртасидаги интегратив алоқадорликни кучайтирувчи, СМАРТ-таълим технологиялари, рақамли платформалар ва интерактив менежмент механизмларига таянган индикаторлар тизимини киритиш асосида такомиллаштирилган тавсиялар «Чет эл таълим тизимида менежмент» дарслигини мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим,  фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил  02-декабрдаги №02/01-01-540-сондаги маълумотномаси). Натижада талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлашнинг тузилмавий-функсионал модели такомиллаштирилган;
талаба-қизларда бошқарув компетенсияларини ривожлантириш жараёнининг педагогик самарадорлигини шахсий фаоллик, ижтимоий масъулият ва гендер хусусиятларини ҳисобга олувчи инновацион педагогик технологиялар, кейс-метод, СWОТ-таҳлил, лойиҳа фаолияти ҳамда ишбилармонлик ўйинларини таълим асосида таълим амалиётига жорий этилиши орқали аниқлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар  Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги  “Оила ва гендер” илмий тадқиқот  институтининг 2025-йил  03-мартдаги №01-09/2554-сонли буйруғи билан рўйхатга олинган  “Ёшларни оилавий ҳаётга таёрлаш”  амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. Натижасида талаба-қизларда бошқарув компетенсиялари, ижтимоий фаоллик, масъулият ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларининг ривожланиши таъминланди ҳамда таълим жараёнининг педагогик самарадорлиги ошириш имкониятлари кенгайтирилган; 
талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш жараёнларининг педагогик тизими давлат таълим стандартлари, малака талаблари ва рақамли трансформация тамойилларига мувофиқ прагматик, эмпирик ва компетенсиявий ёндашувлар синтези орқали ижодий фаоллик ҳамда софт скиллс ва ҳард скиллс кўникмаларини ривожлантирувчи методик таъминот асосида такомиллаштирилган “Таълим иқтисодиёти: раҳбарнинг молиявий компетентлиги” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси  Олий таълим,  фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги №02/01-01-540-сондаги маълумотномаси). Натижада талаба-қизларни бошқарув фаолиятига тайёрлаш жараёнларининг педагогик тизими такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish