Зайниева Насиба Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсга йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак чет тили ўқитувчиларининг ахборот компетенсиясини шакллантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7042.
Илмий раҳбар: Рустамова Адаш Эшанкуловна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лола Тахировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Тошбоева Барнохон Одилжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабаларининг ахборот компетенсиясини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот компетенсиясини шакллантирувчи диагностик–адаптив–ривожлантирувчи–трансформатив тўрт компонентли дидактик тизим ишлаб чиқилиб, унинг диагностик компонентида ахборотни излаш, баҳолаш ва фойдаланиш кўникмаларини шаклланганлик даражаси бўйича кўп даражали интеграл тарзда аниқлаш мезонлари асосланган;
ахборотни излаш, баҳолаш, қайта ишлаш ва рақамли контент яратиш жараёнларини яхлит бир бутунликка бирлаштирувчи когнитив нейрофизиологик жараёнлар назариясига таянувчи бир-бирини фаоллаштирувчи узлюксиз нейрон тармоқ сифатида ишлашини акс эттирувчи синаптик-интегратив боғлиқликка асосланган мазмуний-структуравий модел ишлаб чиқилган;
ахборот саводхонлиги ва медиа компетентлигини баҳолашнинг когнитив, операцион-фаолиятли, мотивацион ва рефлексив мезон-индикаторлар тизими барча компонентларни яхлит ва узвий тарзда қамраб олувчи шахснинг билим, кўникма ва муносабатларини бир бутун тизим сифатида баҳолашга йўналтирилган компетенсиявий-ҳолистик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ахборот саводхонлиги ва медиа компетентлигининг шаклланишида билим → амалиёт → мотивация → рефлексив такомиллаштириш кетма-кетлиги компетенсия ривожланишининг барча босқичларида такрорланувчи ва ўзгармас тузилишга эга бўлган универсал-инвариант диагностик қонунияти сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида чет тилини ўқитишда шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ахборот компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот компетенсиясини шакллантирувчи диагностик–адаптив–ривожлантирувчи–трансформатив тўрт компонентли дидактик тизим ишлаб чиқилиб, унинг диагностик компонентида ахборотни излаш, баҳолаш ва фойдаланиш кўникмаларини шаклланганлик даражаси бўйича кўп даражали интеграл тарзда аниқлаш мезонлари асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сон “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада ҳам қўлланилиб, амалий натижалар билан ўз тасдиғини топган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 5-ноябрдаги 04/11-26904-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ишда илгари сурилган ғоялар замонавий хорижий тил таълими методикасини бойитишга, компетенциявий ёндашувдан самарали фойдаланиш тажрибасини кенгайтиришга хизмат қилган;
ахборотни излаш, баҳолаш, қайта ишлаш ва рақамли контент яратиш жараёнларини яхлит бир бутунликка бирлаштирувчи когнитив нейрофизиологик жараёнлар назариясига таянувчи бир-бирини фаоллаштирувчи узлюксиз нейрон тармоқ сифатида ишлашини акс эттирувчи синаптик-интегратив боғлиқликка асосланган мазмуний-структуравий модел ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги илмий янгиликлар ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Эрасмус+ дастурининг Прожеcт 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭСЕППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC) грант лойиҳасида ҳам қўлланилиб, амалий натижалар билан ўз тасдиғини топган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 11-декабрдаги 04/11-29628-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий тил таълими методикасини бойитишга, ахборот компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборот саводхонлиги ва медиа компетентлигини баҳолашнинг когнитив, операцион-фаолиятли, мотивацион ва рефлексив мезон-индикаторлар тизими барча компонентларни яхлит ва узвий тарзда қамраб олувчи шахснинг билим, кўникма ва муносабатларини бир бутун тизим сифатида баҳолашга йўналтирилган компетенсиявий-ҳолистик ёндашув асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлардан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Енглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-июндаги 04/2766-сон маълумотномаси). Натижада, ахборот компетенсиясининг аҳамияти ва унинг чет тиллардаги аҳамийати кенг очиб берилган;
ахборот саводхонлиги ва медиа компетентлигининг шаклланишида билим → амалиёт → мотивация → рефлексив такомиллаштириш кетма-кетлиги компетенсия ривожланишининг барча босқичларида такрорланувчи ва ўзгармас тузилишга эга бўлган универсал-инвариант диагностик қонунияти сифатида асосланганлигига оид маълумотлардан Самарқанд радиосининг “Кун мавзуси” ешиттириши ва “Ассалом Самарқанд” тонгги дастури ссенарийлари учун фойдаланилган (Самарқанд вилойати телерадиокомпанийасининг, 2024-йил 3-майдаги 01-07/94 ва 01-07/93-сон маълумотномалари). Натижада, радиотингловчилар ва телетомошабинларга чет тилни сифатли оъқитиш ва оъргатишнинг аҳамийати, бунда ахборот компетенсиясининг тутган оърни хусусида маълумот бериб, дастурларни мазмунан бойитишга хизмат қилган.