Хакназарова Луиза Абдуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг лингводидактик асослари (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7180.
Илмий раҳбар: Жуманазаров Умид Умирзоқович, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD); Эркулова Феруза Мелиқўзиевна, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида талабаларнинг инглиз тилини ўқитиш жараёнида ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг лингводидактик асосларини аниқлаш, шу асосда талабаларнинг коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган методик таъминот, ҳамда лингводидактик модел ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштирувчи лингводидактик тизим ишлаб чиқилиб, мазкур тизимнинг лингводидактик компонентида ўқув натижалари, мустақил таълим, кредит юкламаси, коммуникатив топшириқлар ва форматив баҳолашнинг ўзаро интеграциясини синергик уйғунлаштирилган тарзда таъминловчи дидактик механизмлар аниқлаштирилган;
талабаларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштирувчи олти блокли лингводидактик модел ишлаб чиқилиб, мазкур моделнинг рефлектив компонентида индивидуал ўқув траекториясини бошқариш механизмларининг ўзаро таъсир динамикасига кўра рекурсив-узвий самарадорлиги илмий асосланган;
лингводидактик моделни талабаларнинг мустақил таълим фаолиятига татбиқ этиш самарадорлигини баҳолашнинг мезон-индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, мустақил таълим натижаларини динамик мониторинг қилишнинг реал вақт режимидаги прогностик-адаптив алгоритми таклиф этилган;
кредит-модул тизими шароитида мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган мустақил таълим топшириқлари, рефлектив фаолият ва форматив баҳолаш механизмлари комплементар интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида талабаларнинг инглиз тилини ўқитиш жараёнида ўқув фаолиятини такомиллаштиришнинг лингводидактик асосларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
кредит-модул тизимида талабаларнинг ўқув фаолиятини такомиллаштирувчи лингводидактик тизим ишлаб чиқилиб, мазкур тизимнинг лингводидактик компонентида ўқув натижалари, мустақил таълим, кредит юкламаси, коммуникатив топшириқлар ва форматив баҳолашнинг ўзаро интеграциясини синергик уйғунлаштирилган тарзда таъминловчи дидактик механизмлар аниқлаштирилганлигига оид илмий хулосалар ва методик тавсиялардан 2022–2024-йилларда амалга оширилган Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 17-февралдаги 671/02-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг инглиз тилини ўрганиш жараёнида коммуникатив компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувларнинг самарадорлиги амалиётда тасдиқланган;
талабаларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштирувчи олти блокли лингводидактик модел ишлаб чиқилиб, мазкур моделнинг рефлектив компонентида индивидуал ўқув траекториясини бошқариш механизмларининг ўзаро таъсир динамикасига кўра рекурсив-узвий самарадорлиги илмий асосланганлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялар “Теачинг лангуаге тҳроугҳ дифферент аГЭС. Теачинг лангуаге ин спеcиал cоурсес” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 21-майдаги 161-сонли буйруғи асосида нашр этилган). Натижада, талабаларнинг индивидуал ўқув траекториясини бошқариш механизмлари такомиллаштирилишига эришилган;
лингводидактик моделни талабаларнинг мустақил таълим фаолиятига татбиқ этиш самарадорлигини баҳолашнинг мезон-индикаторлар тизими ишлаб чиқилиб, мустақил таълим натижаларини динамик мониторинг қилишнинг реал вақт режимидаги прогностик-адаптив алгоритми таклиф этилганлигига оид илмий хулосалар ва амалий тавсиялар 2022–2024-йилларда амалга оширилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган СУЗ80021ГР3106-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 4-июндаги 04-04-1/288-сон маълумотномаси) лойиҳаси доирасида самарали қўлланилган;
кредит-модул тизими шароитида мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш методикаси коммуникатив компетенсияларни ривожлантиришга йўналтирилган мустақил таълим топшириқлари, рефлектив фаолият ва форматив баҳолаш механизмлари комплементар интеграциялаш орқали такомиллаштирилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Жиззах вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 24-феврал кунги “Субҳидам” мусиқий дам олиш дастури, ҳамда 2026-йил 4-май куни Жиззах радиоканали “Ёшлар ҳудуди” гибрид дастурини тайёрлашда амалий қўлланилган (Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 15-майдаги 404/13-10-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан фойдаланган ҳолда тайёрланган телекўрсатувда кредит–модул тушунчаси, функсиялари, таълим олувчиларнинг билимини оширишдаги шаффофлик, мобил алмашинувга қаратилганлиги, диссертация ишининг илмий янгилиги бўлган лингводидактик модел, методик таъминоти ва унинг ўқув фаолиятини такомиллаштиришдаги аҳамияти ёритиб, ОАВ материалларининг мазмуний ва таъсирчанлик даражасини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish