Турсунов Хусниддин Исомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электрон таълим ресурслари воситасида миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5188.
Илмий раҳбар: Марасулова Умида Норқузиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маликова Севар Саматовна, педагогика фанлари номзоди, доцент; Панжиев Қурбониёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим ресурслари воситасида миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқар рубоби ва бошқа миллий мусиқа чолғуларини электрон таълим ресурслари асосида мустақил ўзлаштиришнинг дидактик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган, ижро ҳаракатларини мултимодал визуаллаштириш, индивидуал суръатга мос интерактив қайта алоқани ташкил этиш, ўз-ўзини таҳлил ва коррексиялаш, назарий билимларни амалий ижро билан интеграциялаш ҳамда вариатив ижро ва креатив интерпретацияни фаоллаштириш механизмларининг функсионал уйғунлигига асосланган визуализация, интерактивлик, рефлекция, интеграция ва креатив дидактик мезонлар ишлаб чиқилган;
миллий мусиқа чолғуларини мобил илова воситасида изчил ва босқичма-босқич ўзлаштиришга йўналтирилган рақамли-методик ўқитиш модели мотивацион-муносабатли, назарий-билим ва амалий-ижрочилик компетенсияларини видеодарс, интерактив топшириқ, мустақил машқ ва ўз-ўзини назорат фаолиятлари билан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган ҳамда талабанинг индивидуал тайёргарлиги ва ижро натижаларига мувофиқ ўқув мазмуни, топшириқлар мураккаблиги ва кейинги ўқув фаолиятини адаптив белгилаш механизмлари билан такомиллаштирилган;
мобил илова асосида талабаларнинг мустақил ижрочилик малакаларини шакллантириш жараёнини баҳолашга йўналтирилган рақамли диагностик мезонлар ва мониторинг кўрсаткичлари тизими мултимедиали интерактив машқлар асосида ижро намуналарини ўзлаштириш, эгалланган билим ва ижрочилик кўникмаларини мустақил қўллаш ҳамда мусиқий асарни индивидуал талқин қилиш фаолиятларининг изчил мураккаблашуви асосида репродуктив, продуктив ва креатив даражаларни босқичма-босқич аниқлаш ва мониторинг қилиш механизмлари билан ишлаб чиқилган;
мобил илова воситасида талабаларнинг мусиқий идроки, ижро техникаси ва назарий билимларини мустақил ривожлантиришга йўналтирилган диагностик-йўналтирувчи, адаптив-ўргатувчи, мустақил-ижодий ва рефлексив-коррексион босқичлардан иборат методик тизим бошланғич тайёргарлик даражасини диагностика қилиш ва индивидуал топшириқларни белгилаш, видеодарс ҳамда интерактив машқлар асосида ижро кўникмаларини ривожлантириш, мусиқий асарларни мустақил ўзлаштириш ва креатив талқин қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ҳамда аниқланган ижрочилик камчиликларини коррексиялаш усулларининг изчил интеграцияси асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим ресурслари воситасида миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қашқар рубоби ва бошқа миллий мусиқа чолғуларини электрон таълим ресурслари асосида мустақил ўзлаштиришнинг дидактик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган, ижро ҳаракатларини мултимодал визуаллаштириш, индивидуал сурʼатга мос интерактив қайта алоқани ташкил этиш, ўз-ўзини таҳлил ва коррексиялаш, назарий билимларни амалий ижро билан интеграциялаш ҳамда вариатив ижро ва креатив интерпретацияни фаоллаштириш механизмларининг функсионал уйғунлигига асосланган визуализация, интерактивлик, рефлекция, интеграция ва креатив дидактик мезонлар ишлаб чиқилганлигига оид хулоса ва таклифлардан ҳаваскор ҳамда профессионал таълим олувчиларга миллий мусиқа чолғуларини босқичма-босқич ўргатувчи дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказий аппаратининг 2026-йил 26-майдаги 20-13-20-75-сон маълумотномаси). Натижада, миллий мусиқа чолғуларини ҳаваскорлик ва профессионал таълим йўналишларида босқичма-босқич ўргатишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
миллий мусиқа чолғуларини мобил илова воситасида изчил ва босқичма-босқич ўзлаштиришга йўналтирилган рақамли-методик ўқитиш модели мотивацион-муносабатли, назарий-билим ва амалий-ижрочилик компетенсияларини видеодарс, интерактив топшириқ, мустақил машқ ва ўз-ўзини назорат фаолиятлари билан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилганлиги ҳамда талабанинг индивидуал тайёргарлиги ва ижро натижаларига мувофиқ ўқув мазмуни, топшириқлар мураккаблиги ва кейинги ўқув фаолиятини адаптив белгилаш механизмлари билан такомиллаштирилганлигига оид хулоса ва таклифлар “Чолғу ансамбли” номли ўқув қўлланма мазмунига интеграция қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 3-декабрдаги 02/01-01-547-сон маълумотномаси). Натижада, электрон таълим ресурслари воситасида миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
мобил илова асосида талабаларнинг мустақил ижрочилик малакаларини шакллантириш жараёнини баҳолашга йўналтирилган рақамли диагностик мезонлар ва мониторинг кўрсаткичлари тизими мултимедиали интерактив машқлар асосида ижро намуналарини ўзлаштириш, эгалланган билим ва ижрочилик кўникмаларини мустақил қўллаш ҳамда мусиқий асарни индивидуал талқин қилиш фаолиятларининг изчил мураккаблашуви асосида репродуктив, продуктив ва креатив даражаларни босқичма-босқич аниқлаш ва мониторинг қилиш механизмлари билан ишлаб чиқилганлигига оид хулоса ва таклифлардан “Қашқар рубоб ижрочилиги” номли мобил (Андроид) иловани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қашқадарё вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2025-йил 25-июндаги 01-2294-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ижрочилик малакаларини рақамли диагностика ва мониторинг қилиш имконини берувчи, миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганишга мўлжалланган электрон таълим ресурси яратилган;
мобил илова воситасида талабаларнинг мусиқий идроки, ижро техникаси ва назарий билимларини мустақил ривожлантиришга йўналтирилган диагностик-йўналтирувчи, адаптив-ўргатувчи, мустақил-ижодий ва рефлексив-коррексион босқичлардан иборат методик тизим бошланғич тайёргарлик даражасини диагностика қилиш ва индивидуал топшириқларни белгилаш, видеодарс ҳамда интерактив машқлар асосида ижро кўникмаларини ривожлантириш, мусиқий асарларни мустақил ўзлаштириш ва креатив талқин қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ҳамда аниқланган ижрочилик камчиликларини коррексиялаш усулларининг изчил интеграцияси асосида ишлаб чиқилганлигига оид хулоса ва таклифлардан “Чолғу ижрочилиги” номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2026-йил 2-июндаги 01-04133-105-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни рақамлаштириш шароитида талабаларни миллий мусиқа чолғуларини мустақил ўрганишга йўналтирувчи таълим технологиялари янада ривожлантирилган.