Хушназарова Севинч Норқўчқор қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон телевидениесида маданий-маърифий кўрсатувлар: формат, ёндашув ва маҳорат масалалари (“Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Севимли” телеканаллари мисолида)”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4734.
Илмий раҳбар: Мирсоатова Маҳлиё Собировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, ДСc.03/2025.27.12 Фил.03.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Амрулло Ашурович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳалилова Азиза Шамуҳутовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади телевидение орқали эфирга узатиладиган маданий-маърифий кўрсатувларининг мавзулар қамрови, форматлари, тақдим этиш ёндашувлари, ривожланиш тенденсиялари ҳамда журналистлар касбий услуб ва усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон телеканалларида трансляция қилинаётган маданий-маърифий телекўрсатувларни халқаро телеканаллар дастурлари билан қиёсий таҳлил қилиш асосида миллий ва хорижий телеканалларнинг медиамаҳсулот ишлаб чиқишдаги трансмедиа, интерактив ва мултимедиа интеграциясига асосланган коммуникатив-таъсирчанлик стратегиялари аниқланган;
республикада маданият ва маърифатга ихтисослашган телеканаллар фаолиятини тадқиқ этиш негизида маданий-маърифий кўрсатувларнинг аксиологик миллий қадриятларни тарғиб этиш, маданий меросни асраш ва оммалаштириш, маънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, ижтимоий масъулиятни ривожлантириш мезонлари далилланган;
маданий-маърифий кўрсатувларнинг аудиторияни жалб этиш ва таъсирчанлик кўрсаткичларини тадқиқ этиш орқали медиаконвергенсиянинг маданий-маърифий кўрсатувлар контенти ва коммуникатив самарадорлигига таъсири, турли медиа платформаларининг интеграциялашуви ва аудитория эҳтиёжларига мослаштирилган контентни персонализация қилиш механизмлари асосланган;
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш асосида маданий-маърифий телеконтентнинг глобал ахборот маконидаги рақобатбардошлигини ошириш, аудитория эҳтиёжларини таҳлил қилиш, контентнинг таъсирчанлигини баҳолаш ва уни оптималлаштиришга йўналтирилган ташкилий-функсионал модел аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Ўзбекистон телевидениесида маданий-маърифий кўрсатувлар: формат, ёндашув ва маҳорат масалалари доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистон телеканалларида трансляция қилинаётган маданий-маърифий телеконтентнинг халқаро телеканаллар дастурлари билан қиёсий таҳлили асосида миллий ва хорижий медиамаҳсулотларнинг коммуникатив-таъсирчанлик стратегиялари, контент ишлаб чиқишнинг инновацион ёндашувлари, трансформация ва модификация жараёнлари, технологик тараққиёти, форматлари ва тақдимот услубларининг ўзига хос ва универсал жиҳатлари очиб берилганига оид назарий хулосалардан Туркий дунё ёш ёзувчилар бирлиги томонидан 2024-2025-йилларда бажарилган Аз-10-25 рақамли “Туркий дунё ёшлари орасида маънавий ва маърифий контентни ошириш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Озарбайжон Республикаси Туркий дунё ёш ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 16-сентябрдаги 68/25-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг мазмун-моҳияти маданий-маърифий телекўрсатувларнинг тарихий шаклланиши ва ривожланиш босқичлари, қардош мамлакатлардаги илғор тажрибаларнинг ўзига хосликлари борасидаги маълумотлар билан бойитилган;
республикада маданият ва маърифатга ихтисослашган телеканаллар сонининг чекланганлиги аниқланиб, маданий-маърифий кўрсатувларнинг ижтимоий-сиёсий, кўнгилочар, интерфаол ва трансляцион каби форматлар хилма-хиллиги билан ажралиб туриши ҳамда уларнинг ижтимоий онг, маънавий қадриятлар ва миллий маданиятни шакллантиришдаги аҳамияти замонавий медиа коммуникация назарияси асосида илмий асослангани хусусидаги таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг бир қатор лойиҳалари, хусусан, ёшлар орасида маънавият ва маърифатни юксалтириш, китобхонликни тарғиб қилувчи лойиҳаларни ёритишга доир иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 18-сентябрдаги 03-1154-сон далолатномаси). Натижада, китобхонлик соҳасидаги миллий ва илгʻор хорижий тажриба умумлаштирилиб, китобхонлик маданиятини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш, фаол ёш китобхонлар сафини кенгайтириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга эришилган;
Ўзбекистон телевидениесида яратилаётган маданий-маърифий кўрсатувларнинг аудиторияни жалб этиш ва таъсирчанлик кўрсаткичлари, глобаллашув ҳамда медиаконвергенсия жараёнларининг телевидение фаолиятига таъсири, хусусан, рақамли технологиялар асосида контентнинг бойиши ва маданиятлараро мулоқотнинг кенгайишига хизмат қилиши, шу билан бирга оммавий онг унификацияси ва маънавий қадриятларга салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини юзага келтириши эмпирик тадқиқотлар асосида далилланганлигига оид илмий натижалари “Маданият ва Маърифат” телеканалининг “Душанбадан душанбагача” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телередиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси Давлат муассасининг 27-апрелдаги 15-20/296-сонли маълумотномаси). Натижада хулосалар ссенарийларнинг мундарижасини бойитишга хизмат қилган;
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда маданий-маърифий телеконтентнинг глобал ахборот маконида рақобатбардошлик салоҳиятини оширишга йўналтирилган илмий-амалий тавсиялар асосида халқаро тажрибага асосланган контент ишлаб чиқиш, медиамаҳсулотларнинг аудитория қамрови ва таъсирчанлик кўрсаткичларини аниқлаш, аудитория билан самарали мулоқот қилиш методикалари ишлаб чиқилганига доир тавсиялардан Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот институтида 2023-2024-йилларда амалга оширилган ФЗ-20200929364 рақамли “Бўсағавий функсияларга асосланган таниб олиш усулларидан фойдаланиб катта ҳажмли маълумотларга таснифий ишлов бериш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 24-октябрдаги 27-8/706-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг мазмуни мазкур тавсиялар асосида такомиллаштирилган.