Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиев Равшан Азаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лаб ва танглайнинг туғма кемтиклари бўлган болалар комплекс реабилитациясида кариес профилактикаси», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib576.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шаковец Наталья Вячеславовна тиббиёт фанлари доктори, профессор, Хабилов Нугмон Лукмонович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.Я.Горбачевский номидаги «Тернопол миллий тиббиёт университети» Давлат олий таълим муассасаси. (Украина).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮЛТК бўлган болаларда ёши ва нуқсоннинг оғирлик даражасига кўра кариесни олдини олиш дастурини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
6 ойдан 3 ёшгача бўлган ЮЛТК беморларда фтор сақламайдиган воситаларни герметизациялаш орқали иккиламчи кариесни келиб чиқишини олдини олиш исботланган;
ЮЛТК беморларда оғиз суюқлиги хусусиятларини ўзгариши, гигиеник индекс даражаси ва кариесоген бактерияларнинг миқдор даражасига таъсир қилувчи ҳолатлар асосида кариес ривожланишининг хавф омиллари исботланган;
ЮЛТК беморларда ўтказилган профилактика чора тадбирларидан сўнг оғиз бўшлиғи маҳаллий ҳимоя фактори лизоцин титрини ва фагоцитоз кўрсаткичини ортиши исботланган;
беморлар микроб холати ҳамда микроб зичлиги кўрсаткичлари Str. mutans ва Lactobacterii сон кўрсаткичлари синфларида операциядан аввал ва кейин яқин муносабатдалиги аниқланган;
ЮЛТК бўлган бемор болаларда нуқсоннинг оғирлигига боғлиқ ҳолда, тиш кариесларини ортишидаги статистик ишончли кўрсаткичларга асосланган корреляцион натижалари исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Лаб ва танглайнинг туғма кемтиклари бўлган болалар комплекс реабилитациясида кариесни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
"Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болалар реабилитацияси" услубий кўрсатма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 8 январдаги 8н-д/21-сон маълумотномаси), туғма лаб ва танглай кемтиги бўлган болалар реабилитацияси дастурини тақдим этган;
"Юқори лаб ва танглай туғма кемтиги бўлган болаларда оғиз бўшлиғи гигиенасининг микробиологик характеристикаси" услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 8 январдаги 8н-д/21-сон маълумотномаси). Бу тавсиянома туғма лаб ва танглай кемтиги бўлган болаларда оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлашни тавсия қилади;
ишлаб чиқилган усуллар ва компютер дастури "Юз-жағ соҳаси туғма нуқсони ва ривожланиш аномалиялари бўлган болаларни реабилитация қилиш дастури" Самарқанд давлат тиббиёт институти 2 клиникаси ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг амалиётига татбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 8 январдаги 8н-д/21-сон маълумотномаси). Ўтказилган клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини жорий қилиш болаларда тишлар кариеси профилактикасининг дастурини ишлаб чиқишга асос бўлди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish