Сидиқова Юлдуз Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нейропедагогик технологиялар ёрдамида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантириш методикаси (она тили фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (она тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2025.3.PhD/Ped10970
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Неъматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантириш усулларини илмий-методик жиҳатдан асослаш, уларнинг самарадорлигини аниқлаш ва таълим жараёнига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик зарурати таълим жараёнида нутқ ва тафаккур интеграциясини нейрокогнитив механизмлар асосида шакллантириш, билиш фаолиятини нейропластиклик ва метакогнитив стратегиялар орқали фаоллаштириш, замонавий таълим муҳитида мултимодал ўқитиш моделлари ва адаптив нейропедагогик ёндашувларни қўллаш орқали асосланган;
нейропедагогик ёндашувлар воситасида ўқувчиларнинг нутқи ва таҳлилий тафаккурини шакллантиришга қаратилган амалий ёндашувлар когнитив геймификация, интерактив нутқ симуляторлари ва адаптив таълим технологияларини метакогнитив стратегиялар, индивидуаллаштирилган ўқитиш моделлари ва когнитив фаолликни ошириш усулларига динамик тажриба ва персоналлаштирилган таълим талабларига кўра интеграциялаш педагогик механизмлари ишлаб чиқилган;
нейропедагогик технологиялар асосида нутқ ва тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик модели когнитив жараёнларни фаоллаштирувчи усуллар, шахсийлаштирилган таълим тамойиллари ҳамда психолингвистик ва нейропсихологик ёндашувларни мултимодал ўқитиш стратегиялари ва фаол ўрганиш методларига когнитив стимулясия ва адаптив таълим механизмлари орқали интеграциялаш назарий жиҳатдан далилланган;
ўқувчиларнинг нутқий ва мантиқий тафаккурини ривожлантиришга қаратилган методик комплекс интерактив таълим усуллари, мултимодал ўқитиш, аудио-визуал технологиялар, когнитив тренинглар, ақлий квестлар ва нейротренинг дастурларини ўқувчиларнинг индивидуал когнитив хусусиятлари ва таълим мақсадларига мувофиқ нейропластиклик тамойиллари ва метакогнитив стратегиялар асосида адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот натижалари асосида:
таълим жараёнида нутқ ва тафаккур интеграциясини нейрокогнитив механизмлар асосида шакллантириш, билиш фаолиятини нейропластиклик ва метакогнитив стратегиялар орқали фаоллаштириш, замонавий таълим муҳитида мултимодал ўқитиш моделлари ва адаптив нейропедагогик ёндашувларни қўллаш орқали асосланган нейропедагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг нутқ ва тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик зарурати борасидаги таклиф ва тавсиялари Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 298-сонли, Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 9-сонли, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 22 август 01/11-6-547-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида нутқ ва тафаккурни ривожлантириш жараёнига нейропедагогик технологияларни татбиқ этиш механизмлари такомиллаштирилган;
когнитив геймификация, интерактив нутқ симуляторлари ва адаптив таълим технологияларини метакогнитив стратегиялар, индивидуаллаштирилган ўқитиш моделлари ва когнитив фаолликни ошириш усулларига динамик тажриба ва персоналлаштирилган таълим талабларига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган нейропедагогик ёндашувлар воситасида ўқувчиларнинг нутқи ва таҳлилий тафаккурини шакллантиришга қаратилган амалий ёндашувлар бўйича хулосалар “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикас Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 258-сон буйруғи билан тақдим этилган №301075 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, нейропедагогик технологияларни умумтаълим фанларини ўқитиш амалиётига татбиқ этиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
когнитив жараёнларни фаоллаштирувчи усуллар, шахсийлаштирилган таълим тамойиллари ҳамда психолингвистик ва нейропсихологик ёндашувларни мултимодал ўқитиш стратегиялари ва фаол ўрганиш методларига когнитив стимулясия ва адаптив таълим механизмлари орқали интеграциялаш асосида такомиллаштирилган нейропедагогик технологиялар асосида нутқ ва тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик модели, интерактив таълим усуллари, мултимодал ўқитиш, аудио-визуал технологиялар, когнитив тренинглар, ақлий квестлар ва нейротренинг дастурларини ўқувчиларнинг индивидуал когнитив хусусиятлари ва таълим мақсадларига мувофиқ нейропластиклик тамойиллари ва метакогнитив стратегиялар асосида адаптивлаштириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг нутқий ва мантиқий тафаккурини ривожлантиришга қаратилган методик комплекс борасидаги таклиф ва тавсиялардан тадқиқотчи билан олиб борилган суҳбатлар асосида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Бухоро вилоят телерадиоканали” давлат муассасининг “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош”, Ассалом Бухоро” кўрсатувлари сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ДУК “Бухоро вилоят телерадиоканали” давлат муассасининг 2025 йил 30 майдаги 01-09- 112-сон маълумотномаси). Натижада, нейропедагогик технологиялар асосида умумтаълим фанларини ўқитиш бўйича муаллифлик методикаларини оммалаштиришга хизмат қилган.