Хурсанова Рухсора Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эшитишида нуқсони бор ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини махсус машқлар ёрдамида такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped6800.
Илмий раҳбар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.27.12.Ped.02.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бахтиёров Умиджон Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эшитишида нуқсони бор 11-12 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини махсус машқлар ёрдамида ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эшитишида нуқсони бор 11–12 ёшли ўқувчиларда ҳаракатларни бажариш жараёнида диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммоларни оқилона ҳал этиш учун машғулот жараёнида кўп такрорланадиган ҳаракатларни бошқариш имкониятини ўзида жамлаган “Мотион Cонтрол ХР” инновацион қурилмасини мақсадли қўллаш ҳисобига белгиланган вақтдан самарали фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун махсус машқлар мажмуасини (жумпинг жаcк, бир оёқда мувозанатни сақлаб туриш каби) жисмоний тарбия дастури бўлимларига оид қисқа имо-ишоралар билан уйғун ҳолда бажартириш ҳисобига ҳаракатларнинг узвийлигини таъминлаш ҳамда жисмоний тайёргарлик натижаларини яхшилаш имкониятлари оширилган;
эшитишида нуқсони бор 11–12 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун уларнинг эшитиш имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳаракатларнинг кинематик ва динамик хусусиятларига мос махсус элементларни ўзида мужассамлаштирган миллий ва ҳаракатли ўйинларни (“Кун ва тун”, “Қуён инида” каби) саралаб олиш ҳамда вариатив мослаштириб қўллаш ҳисобига уларнинг ҳаракат фаоллиги кенгайтирилган;
эшитишида нуқсони бор ўқувчиларнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотлари юкламаларини оптималлаштиришда тайёргарлик воситаларининг мураккаблик даражаси ва ўзлаштириш хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни инобатга олган ҳолда ҳафта кунларига тақсимланган “Жисмоний қобилиятларни ривожлантириш самарадорлиги” дастурини хронометраж режасига мувофиқ қўллаш ҳисобига жисмоний сифатларни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эшитишида нуқсони бор 11-12 ёшли ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини махсус машқлар ёрдамида ошириш бўйича педагогик тажриба давомида ўтказилган тадқиқотлар асосида:
эшитишида нуқсони бор 11-12 ёшли ўқувчиларга ҳаракатларни бажаришда диққатни жамлаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни оқилона ҳал этиш учун машғулот жараёнида кўп бажариладиган ҳаракатларни бошқариш имкониятини ўзида жамлаган “Мотион cонтрол ХР” инновацион қурилмасини мақсадли қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 106-сонли мактаб интернатининг 11-12 ёшли заиф эшитувчи ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 19-февралдаги 02-16/1745-сон маълумотномаси). Натижада, дарс машғулотларида белгиланган вақтдан фойдаланишнинг самарадорлиги 15,4 % га яхшиланган;
заиф эшитувчи ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун махсус машқлар мажмуасини (жумпинг жаcк, бир оёқда мувозанат сақлаб туриш каби) ишлаб чиқиш ҳамда уларни жисмоний тарбия дастури бўлимларига оид қисқа имо-ишоралар билан бажартириш ҳисобига ҳаракатларнинг узвийлигини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний маданият назарияси ва методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сон буйруғига асосан 429-005 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 17,6 % га ошган;
эшитишида нуқсони бор 11-12 ёшли мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш учун эшитиш имкониятларини инобатга олган ҳолда ҳаракатларни кинематик ва динамик хусусиятлари бўйича махсус элементларини ўзида жамлаган миллий ва ҳаракатли ўйинларни (кун ва тун, қуён инида каби) саралаб олиш ҳамда вариатив мослаштириб қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (кар ва заиф эшитувчи) болалар учун ихтисослаштирилган 122-сонли мактаб интернати ўқувчиларининг дарсдан ташқари машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 19-февралдаги 02-16/1745-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаракат фаоллиги кўрсаткичлари 15,6 % га ўсган;
эшитишида нуқсони бор ўқувчиларнинг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулот юкламаларини оптималлаштириш мақсадида тайёргарлик воситалари мураккаблик даражаси ва ўзлаштириш хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни инобатга олган ҳолда ҳафта кунларига тақсимланган “Жисмоний қобилиятларни ривожлантириш самарадорлиги” дастурини ишлаб чиққан ҳолда хронометраж режасига мувофиқ қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти Фарғона шаҳар 1-сонли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаси дарсдан ташқари машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 19-февралдаги 02-16/1745-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний сифатларни ривожланганлик даражаси 13,2% га ўсган.