Пазилова Дилноза Хайдаралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришда ижтимоий тармоқ технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (АКТ соҳасида касбий таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2026.1.PhD/Ped/5958.
Илмий раҳбар: Мирсолиева Мухаббат Тўхтасиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти, DSc.02/2025.27.12.Ped.01.01. 
Расмий оппонентлар: Турақулов Олимжон Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашев Бобур Баходирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларини замонавий педагогик технологиялар воситасида амалиётга йўналтириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг ахборот компетенлиги мазмуни интеграцион-аналитик, имитацион-креативлик, cасе-инициативлик кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-назарий, методик асосларини таҳлил этиш ҳамда ахборот компетентлиги фаолият хусусиятлари тузилмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришда ижтимоий тармоқ технологияларидан фойдаланишнинг имкониятлари “Wеб дастурлашга кириш” фанида педагогик-интеллектуаллик, смарт-продуктогенлик, интегративлик тамойиллари асосида технологик, лойиҳавий ва рефлексив фаолият турларини такомиллаштириш орқали аниқланган;
ижтимоий тармоқ технологияларига асосланган ўқитиш методикаси “Wеб дастурлашга кириш” фанидан талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришда “Тестор АИ” генератив интерфейси ва Ливе Cодинг (Жонли кодлаш), Веб квест, Визуал дастурлаш интерактив методларини интеграциялаш орқали педагогик модел такомиллаштирилган;
талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий тармоқ технологияларига асосланган интегратив педагогик модели методик компоненти инновацион таълим олишга тайёрлаш ҳамда мотивацион - технологик, креатив-когнитив, инновацион-интерактив баҳолаш мезонлари ва даражаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида ишлаб чиқилган илмий-услубий тавсиялар, методик кўрсатмалар ва технологик ечимлар олий таълим муассасаларида талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантириш ва ижтимоий тармоқ технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги шаклларда амалиётга жорий этилди:
талабаларнинг ахборот компетенлиги мазмуни интеграцион-аналитик, имитацион-креативлик, cасе-инициативлик кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-назарий, методик асосларини таҳлил этиш ҳамда ахборот компетентлиги фаолият хусусиятлари тузилмасини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Wеб технологиялар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 14.04.2025 й. 136-буйруғига асосан ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси №588998). Натижада олий таълим муассасаларининг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришда ижтимоий тармоқ технологияларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари “Wеб дастурлашга кириш” фанидан ўқув- услубий қўлланмада педагогик-интеллектуаллик, смарт-продуктогенлик, интегративлик тамойиллари асосида технологик, лойиҳавий ва рефлексив фаолият турларини такомиллаштилган (ИСБН 978-9910-570-16-2); 
ижтимоий тармоқ технологияларига асосланган ўқитиш методикаси “Wеб дастурлашга кириш” фанидан талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришда “Тестор АИ” генератив интерфейси ва Ливе Cодинг (Жонли кодлаш), Веб квест, Визуал дастурлаш интерактив методларини интеграциялаш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ таклифлар асосида Тестор АИ чатбот интерфейси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Электрон хисоблаш машиналари учун гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларда ахборот компетентлигини ривожлантиришнинг ижтимоий тармоқ технологияларига асосланган интегратив педагогик моделини ижтимоий тармоқ технологиялари асосида такомиллаштириш билан боғлиқ таклифлар асосида Тестор АИ чатбот интерфейси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Электрон ҳисоблаш машиналари учун гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг ижтимоий тармоқ технологиялари асосида ахборот компетентлигини баҳолашнинг инновацион таъминоти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish