Хушвақтов Ўрал Норқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қаттиқ жисмлар физикасига оид мавзуларни дидактик тамойиллар асосида оъқитиш методикасини такомиллаштириш (ВИИ-ИХ синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика).
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Каландаров Эргаш Киличович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.01/2025.27.12.FM.04.01. рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган Бирмарталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эштемиров Ахрор Нурмахматович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий оърта таълим мактабларида қаттиқ жисмлар физикасига оид тушунчаларни дидактик тамойиллар асосида оъқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактаблари физика фанида ўқитиладиган қаттиқ жисмлар физикасига оид мавзулар (кристалл ва аморф жисмлар, қаттиқ жисмларнинг механик хоссалари, қаттиқ жисмлар эриши ва қотиши)нинг мазмунини дидактик тамойиллар (илмийлик, изчиллик, узвийлик, кўргазмалилик) ларни қўллаш орқали тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика фани мавзуларини дидактик тамойиллар асосида ўқитишни такомиллаштириш модели таълим олувчилар ўзлаштиришини жадаллаштирувчи мотивацион, когнитив билим, технологик ва креативликни ўқув жараёнида таълим эҳтиёжларига йўналганликда қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика фани дарсларида (масалалар ечиш, амалий, лаборатория иши ва дарсдан ташқари) ўқитиладиган мавзуларнинг мазмуни инновацион методлар ҳамда АКТ дастурий воситалардан биргаликда фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган қаттиқ жисмлар физикасига оид мавзуларнинг бошқа фанлар билан интеграциялашган ўқув фаолиятининг дидактик тизими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида қаттиқ жисмлар физикасига оид мавзуларни дидактик тамойиллар орқали ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари ва ахборот технологияларидан восита сифатида фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
умумий ўрта таълим мактаблари физика фанида ўқитиладиган қаттиқ жисмлар физикасига оид тушунчалар (кристалл ва аморф жисмлар, қаттиқ жисмларнинг хоссалари, қаттиқ жисмнинг эриши ва қотиши)нинг мазмунини дидактик тамойиллар (изчиллик, узвийлик, кўргазмалилик) ни қўллаш орқали тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлари “Физик практикум” номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 27-декабрдаги 5/4.1-сонли буйруғига асосан 2024-645У526 рақамли гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга эришилган.
умумий ўрта таълим мактабларида Физика фани дидактик тамойиллар асосида ўқитишни такомиллаштириш модели таълим олувчилар ўзлаштиришини жадаллаштирувчи мотивацион, когнитив билим, амалиётга йўналтириш ва креативликни ўқув жараёнида таълим эҳтиёжларига йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялари “Қаттиқ жисмлар физикаси” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 233-сонли буйруғига асосан №68-188 рақамли гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг дастурий педагогик воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга эришилган.
умумий ўрта таълим мактабларида физика фани дарсларида (масалалар ечиш, амалий, лаборатория иши ва дарсдан ташқари) ўқитиладиган мавзуларнинг мазмуни инновацион методлар ҳамда АКТ дастурий воситалардан биргаликда фойдаланиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган қаттиқ жисмлар физикасига оид мавзуларнинг бошқа фанлар билан интеграциялашган ўқув фаолиятининг дидактик тизими ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан “Физика” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-октябрдаги 3/3.1-сонли буйруғига асосан 2024-481У-446 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креативлиги, мустақил фикрлаши ҳамда ижодкорлик компетенсияларини шакллантиришга эришилган.