Мусурманкулова Мадина Носировнанинг
фанлар доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус, инглиз ва ўзбек тилларида бино ва иншоот номларининг қиёсий ўрганилиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Fil1107.
Илмий раҳбар: Бакиров Поян Уралович филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Fil.45.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Ғанишер Худайкулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Чупонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори, профессор; Хаитов Хамза Ахмадович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бино ва иншоотлар ҳамда қурилиш соҳасига оид терминларнинг генетик, структур-семантик ва номинатив хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма жиҳатдан аниқлаш, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш қонуниятларини очиб бериш, шунингдек, мазкур терминологик тизимларга хос умумий (изоморф) ва миллий-специфик (алломорф) белгиларни асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
биринчи марта ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бино-иншоот номлари ҳамда қурилиш соҳасига оид терминлар ягона қиёсий-чоғиштирма тизим доирасида генетик, структур-семантик ва номинатив мезонлар асосида комплекс тадқиқ этилиб, мазкур терминологик тизимларнинг шаклланишида умумий терминологик қонуниятлар билан бир қаторда ҳар бир тилнинг миллий лисоний хусусиятлари амал қилиши, терминларнинг мазмуний ва шаклий ташкил топишидаги изоморф ҳамда алломорф белгилар аниқланган;
қурилиш терминологиясининг структур-деривацион моделлари қиёсий жиҳатдан таснифланиб, ўзбек тилида аффиксация, композиция ва синтактик-аналитик моделлар, рус тилида аффиксация ва асосларни қўшиш, инглиз тилида эса конверсия, композиция ва аналитик номинация термин ҳосил қилишнинг фаол механизмлари эканлиги далилланган; айни тушунчанинг уч тилда турли грамматик ва деривацион воситалар орқали воқеланиши уларнинг типологик-алломорф хусусияти сифатида асосланган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бино-иншоот ва қурилиш терминларининг лексик-семантик муносабатлари қиёсий таҳлил қилиниб, синонимия, полисемия, терминологиялашув ва семантик дифференциация жараёнларининг соҳавий терминотизимдаги ўрни очиб берилган ҳамда бир хил қурилиш консептларининг уч лингвомаданиятда ижтимоий, этномаданий, конструктив-техник ва функсионал белгилар асосида турлича консептуаллаштирилиши аниқланган;
қурилиш терминологиясининг генетик-этимологик таркиби тизимлаштирилиб, ўзбек тилидаги умумтуркий ва миллий-ҳунармандчилик қатламининг араб-форс ҳамда рус тили воситасида кирган халқаро бирликлар билан ўзаро муносабати, рус тилидаги славян ва халқаро терминологик қатламлар ҳамда инглиз тилидаги герман, лотин ва француз манбали бирликларнинг терминотизим шаклланишидаги ўрни аниқланган; ўзбек қурилиш терминологиясида рус тилининг халқаро терминларни ўзлаштиришдаги тарихий воситачилик функсияси ва замонавий босқичда инглиз тилининг терминологик таъсири кучайиб бораётгани асосланган;
уч тилдаги қурилиш терминларининг ўзаро эквивалентлик ва муқобиллик даражалари аниқланиб, тўлиқ ва қисман калкалаш, бевосита ва билвосита ўзлашма, морфологик адаптация ҳамда тавсифий номинация моделлари тизимлаштирилган; ўзбек тилида миллий қурилиш ва меъморчилик тажрибасини ифодаловчи ганчкор, кошинпаз, сангтарош, синч сингари лингвомаданий хосланган бирликларнинг рус ва инглиз тилларида тўлиқ лексик эквивалентга эга бўлмаслиги, уларнинг мазмуни функсионал ёки тавсифий муқобиллар орқали ифодаланиши аниқланиб, қурилиш терминларини... стандартлаштириш ва уч тилли терминологик луғатларда беришнинг лингвистик мезонлари далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги бино-иншоот ҳамда қурилиш атамаларининг қиёсий тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
биринчи марта ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бино-иншоот номлари ҳамда қурилиш соҳасига оид терминлар ягона қиёсий-чоғиштирма тизим доирасида генетик, структур-семантик ва номинатив мезонлар асосида комплекс тадқиқ этилиб, мазкур терминологик тизимларнинг шаклланишида умумий терминологик қонуниятлар билан бир қаторда ҳар бир тилнинг миллий лисоний хусусиятлари амал қилиши, терминларнинг мазмуний ва шаклий ташкил топишидаги изоморф ҳамда алломорф белгиларга доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг ўқув корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-ноябрдаги 04/1-5534-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тадқиқот бўйича илмий хулосалар, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, бу қўлланманинг бойитилишига ва унинг илмий қиймати ошишига хизмат қилган;
қурилиш терминологиясининг структур-деривацион моделлари қиёсий жиҳатдан таснифланиб, ўзбек тилида аффиксация, композиция ва синтактик-аналитик моделлар, рус тилида аффиксация ва асосларни қўшиш, инглиз тилида эса конверсия, композиция ва аналитик номинация термин ҳосил қилишнинг фаол механизмлари эканлиги далилланган; айни тушунчанинг уч тилда турли грамматик ва деривацион воситалар орқали воқеланиши уларнинг типологик-алломорф хусусиятига оид илмий хулоса ва натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 15-ноябрдаги 04/1-5533-сонли ва Славян университетининг 2024-йил 27-ноябрдаги 1089/08-сонли маълумотномалари). Натижада бу қурилиш ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ терминларни тушуниш ҳамда қўллаш, уларнинг лингвистик хусусиятлари, этимологик асоси ҳақидаги хабардорликни оширишга хизмат қилган ҳамда талабаларга қурилиш терминларидан самарали фойдаланиш имкониятини яратган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бино-иншоот ва қурилиш терминларининг лексик-семантик муносабатлари қиёсий таҳлил қилиниб, синонимия, полисемия, терминологиялашув ва семантик дифференциация жараёнларининг соҳавий терминотизимдаги ўрни очиб берилган ҳамда бир хил қурилиш консептларининг уч лингвомаданиятда ижтимоий, этномаданий, конструктив-техник ва функсионал белгилар асосида турлича консептуаллаштирилиши тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг йўл харитасида келтирилган ишларни бажаришда кенг фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024-йил 14-октябрдаги  02/15-3007-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши уюшма фаолиятини такомиллаштириш, унинг иш самарадорлигини ошириш ҳамда уюшма томонидан амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларни самарали ташкил этишга хизмат қилган;
қурилиш терминологиясининг генетик-этимологик таркиби тизимлаштирилиб, ўзбек тилидаги умумтуркий ва миллий-ҳунармандчилик қатламининг араб-форс ҳамда рус тили воситасида кирган халқаро бирликлар билан ўзаро муносабати, рус тилидаги славян ва халқаро терминологик қатламлар ҳамда инглиз тилидаги герман, лотин ва француз манбали бирликларнинг терминотизим шаклланишидаги ўрни аниқланган; ўзбек қурилиш терминологиясида рус тилининг халқаро терминларни ўзлаштиришдаги тарихий воситачилик функсияси ва замонавий босқичда инглиз тилининг терминологик таъсири кучайиб бораётгани борасидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг дастурларини бажаришда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 26-февралдаги 20/06-2270-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
уч тилдаги қурилиш терминларининг ўзаро эквивалентлик ва муқобиллик даражалари аниқланиб, тўлиқ ва қисман калкалаш, бевосита ва билвосита ўзлашма, морфологик адаптация ҳамда тавсифий номинация моделлари тизимлаштирилган; ўзбек тилида миллий қурилиш ва меъморчилик тажрибасини ифодаловчи ганчкор, кошинпаз, сангтарош, синч сингари лингвомаданий хосланган бирликларнинг рус ва инглиз тилларида тўлиқ лексик эквивалентга эга бўлмаслиги, уларнинг мазмуни функсионал ёки тавсифий муқобиллар орқали ифодаланиши аниқланиб, қурилиш терминларини стандартлаштириш ва уч тилли терминологик луғатларда беришнинг лингвистик мезонлари тўғрисидаги илмий натижаларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “Нигоҳ” кўрсатувини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-августдаги 02-02-477-сонли маълумотномалари). Берилган илмий натижалар телетомошабинларнинг мавзуга доир билим ва тасаввурларини кенгайтириш, уларда илмий асосланган қарашларни шакллантириш ҳамда дунёқарашини бойитишга хизмат қилган:

Yangiliklarga obuna bo‘lish