Турсунов Мирзохид Икромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Аҳмад Аъзам асарларининг тил хусусиятлари, 10.00.01 – Ўзбек тили (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil4541.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Илмий раҳбар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.03.
Расмий оппонентлар: Азимов Иномжон, филология фанлари доктори, профессор; Жамолитдинова Дилноза, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Аъзам асарларидаги поетик актуаллашган тил бирликларининг бадиий-эстетик хусусиятларини аниқлаш орқали ижодкорнинг тилдан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Аҳмад Аъзамнинг одамзор, Ғулистон, Боқизавр, ақлхона каби окказионализмлар ҳамда пишакизи, фотмачумчуқ, доримоқ, ширдингламоқ сингари шева сўзларидан фойдаланиш маҳорати, айни поетик актуаллашган бирликларнинг эстетик таъсир хусусиятлари очиб берилган;
Аҳмад Аъзам асарларида ўликкинагинагинангга куяй, жонинг чиққур, қирчинингда қирилгур каби вулгаризмлар, ироник маъноли тил бирликларидан бадиий-эстетик мақсадда фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
Аҳмад Аъзам асарларида деворини тескари урмоқ, кўзининг сувини оқизмоқ, ақл бермоқ, кунини кўзига кўрсатмоқ каби фразеологизмлар ҳамда қарғадан ошнанг бўлса, емишинг...., шошган ўрдак ҳам боши билан, ҳам думи билан шўнғийди, бўзчи билганини тўқийди, таппи таппидан йироқ тушмайди каби мақолларнинг бадиий-эстетик вазифалари, поетик актуаллашуви далилланган;
Аҳмад Аъзам асарларида қўлланган ширин жувон, кумуш кулгу, эркаликнинг аччиқчаси, қаттиқ шивирламоқ каби метафорик бирикувлар, ниначининг калласидек, заха емаган шафтолидай, тиш тегмаган жоноқи олмадай, рўзғор ўпмаган бокира қиздай каби индивидуал ўхшатишлар аниқланиб, уларнинг ижодкор бадиий тилининг ўзига хослигини таъминлашдаги роли ҳамда лингвопоетик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Аъзам асарларининг тил хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Аҳмад Аъзам асарларида қўлланган фразеологизмлар (қайтиш қилмоқ, деворини тескари урмоқ, кўзининг сувини оқизмоқ, ақл бермоқ), мақоллар (лайлакка етаман деб чумчуқнинг бути йирилибди, мақтанма, ғулийсоз, ҳунаринг оз, чўнтакда бўлса пулим, кимлар бўлмайди қулим)нинг бадиий матннинг серқатламлилигини таъминлашдаги ўрни, бадиий-эстетик вазифасига оид хулосалардан 2024 – 2026-йилларда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида амалга оширилган ИЛ-7623031203 рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида)” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 12-майдаги 01-22-04/806-сонли маълумотномаси) Натижада, ушбу амалий лойиҳада тадқиқот натижаларидан фойдаланиш кутилган ижобий самарани берган. Хусусан, фразеологизмлар ва мақолларнинг бадиий матн экспрессивлигини ҳамда миллий колоритини таъминлашдаги характерли хусусиятлари электрон платформанинг бойитилиши учун зарурий манба бўлиб хизмат қилган, бу эса қардош халқлар адабиётидаги бадиий тасвир воситаларининг типологик ўхшашлиги ва ўзига хослигини тизимли равишда ёритиб бериш имконини яратган;
Аҳмад Аъзам асарларида қўлланган лексик-фразеологик ва грамматик бирликларнинг бадиий-эстетик вазифалари, уларнинг поетик актуаллашуви ва трансформацияси механизмлари, окказионал бирликларнинг ҳосил бўлиши ва бадиий матндаги услубий имкониятлари ҳамда шевага оид сўзларнинг лингвопоетик вазифалари юзасидан билдирилган хулосалари ва тавсияларидан 2023 – 2025-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли амалий лойиҳа доирасида самарали ва кенг фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 7-августдаги 225-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
Аҳмад Аъзам асарларида қўлланган муваққат ясалмалар, вулгаризм ҳамда ироник бирликларнинг бадиий-эстетик хусусиятларига доир илмий қарашлари, хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалида эфирга узатилган “Кун нафаси” телекўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 18-июндаги 01-16/136-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тадқиқотда илгари сурилган назарий ёндашувлар кўрсатув матнларининг мазмунан бой, таъсирчан ва миллий руҳда шаклланишига хизмат қилган.