Жалилова Мадина Муротовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Бобурнинг “Бобурнома”асаридаги топонимларнинг социолингвистик ва лингвогеографик тадқиқи”, 10.00.01- Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3267.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Хожиалиев Исмоил Тожибоевич, филология фанлари номзоди, профессор; Холмонова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги топонимларни диахрон ва синхрон аспектда социолингвистик ҳамда лингвогеографик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бобурнинг “Бобурнома” асари ономастика, жумладан, топонимиканинг ноёб, бой тарихий, лисоний, географик манбаси эканлиги илмий-назарий ва амалий жиҳатдан далилланган;
Бобурнинг Фарғона водийси, Афғонистон, Ҳиндистон тарихий топонимиясига доир лексик-семантик, этимологик, номинацион-мотивацион талқинлари жамият ва тил, жой (обект) ва ном уйғунлиги, боғлиқлиги тамойили асосида очиб берилган;
асарда қўлланган, тавсифланган ва изоҳланган топонимларнинг бадиий, илмий, халқона талқинлари, тарихий ва замонавий вариантлари диахрон ҳамда синхрон жиҳатдан тилшунослик ва географий фанлари уйғунлигида изоҳланган ҳамда ёритилган;
асардаги тарихий топонимик индикаторларнинг тарқалиш ареаллари, маъноси, тарихий-этимологик қатламлари, вариантлари, қўлланиши ва вазифалари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги топонимларнинг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бобурнинг “Бобурнома” асарида қўлланган топонимларнинг бадиий, илмий, халқона талқинлари, тарихий ва замонавий вариантлари диахрон ҳамда синхрон аспектдаги тадқиқига доир таҳлил ва хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида) мавзусидаги амалий лойиҳада муаллифлик корпуси назарий маълумотлар базасини шакллантиришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4611-сон маълумотномаси). Натижада, муаллифлик корпуси назарий маълумотлар базаси топонимик бирликларнинг тил тизимидаги ўрни, лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойитилган;
жамият ва тил, жой (обект) ва ном уйғунлиги, боғлиқлиги тамойилида амалга оширилган Бобурнинг “Бобурнома” асаридаги Фарғона водийси, Афғонистон, Ҳиндистон тарихий топонимларининг лексик-семантик, этимологик, номинацион-мотивацион хусусиятларига доир таҳлил ва хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-сентябрдаги 01/4-4615-сон маълумотномаси). Натижада, морфологик анализатор маълумотлар базаси топонимик бирликларнинг тил тизимидаги ўрни, лисоний хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган;
асарда қўлланган тарихий, туркий топонимларни лексик-семантик, ясалиш хусусиятлари ва вариантлари таҳлили, ойконимларни номланиш мотивларини аниқлаш, социолингвистик хусусиятларини очиш вазифаларига доир илмий хулосаларидан 2024-2025-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” “Ғазал бўстони” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланган. Мазкур эшиттиришларда муаллифнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарида қўлланган, тавсифланган ва тасвирланган топонимлар (жой номларининг) бадиий, илмий, халқона талқинлари, тарихий ва замонавий вариантларига доир тилшунослик ва география фанлари интеграциясида берилган илмий таҳлил ва хулосалар билан бойитилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадио канали давлат муассасасининг 2025-йил 31-октябрдаги 05-09-1719-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг тарихий жой номларига доир билим ва тасаввурлари бойитилган.