Нажафли Маҳаммад Расул оғлунинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ош лавлагини (Бета Вулгарис Л.) ултратовуш конвектив қуритиш жараёни ва қурилмасини такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Т5847.
Илмий раҳбар: Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Гафуров Карим Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Жумаев Ботир Мелибаевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ош лавлагини (Бета вулгарис л.) ултратовуш конвектив қуритиш жараёни ва қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
намликнинг ички диффузияси, юзада конвектив иссиқлик ва масса алмашинуви ҳамда ултратовуш таъсирини (кавитация, акустик оқим, локал қиздириш) биргаликда ҳисобга оладиган интеграл схема ишлаб чиқилган;
20-40 кГс частоталар таъсирида самарали намлик ўтказиш коеффициенти 40-100% га, бугʻланишнинг умумий оқими эса диффузион механизмга нисбатан 6-8 мартага ортиши, ҳамда, 40 кГс диапазонда энг кам энергия сарфи билан максимал жадалликнинг 70% га эришилиши исботланган;
ош лавлагини ултратовуш конвектив усулда қуритишнинг мақбул параметрлари: қалинлик 7-8 мм, ҳаво тезлиги 0,5 м/с, ултратовуш таъсири 40 кГс, қуритиш ҳарорати 55 °C, қуритиш вақти 300 дақиқа бўлганда маҳсулотнинг кимёвий таркиби сақлаб қолиниши исботланган;
ултратовуш конвектив қуритиш усули ёрдамида қуритилган ош лавлаги таркибида сувда эрувчи витаминлар, углеводлар ва флавоноидларнинг 95-98% сақланиши исботланган;
ош лавлагини юқори сифатли қуритиш усулининг самарадорлигини ошириш мақсадида энергия тежамкор ултратовуш конвектив қуритиш қурилмаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ош лавлагини (бета вулгарис л.) ултратовуш конвектив қуритиш жараёни ва қурилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ош лавлагини қуритиш техника ва технологияси «BEST TAS TES TECHNOLOGY» МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 28-98/09-25-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали технологияни қўллаш натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш 1,5 баробарга ошган ва хомашё ёʻқотилишини 10% га камайтириш имконини берган;
ош лавлагини самарали қуритиш усули «BEST TAS TES TECHNOLOGY» МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 28-98/09-25-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали технологияларни қўллаш орқали якуний маҳсулот таркибидаги биологик фаол моддалар 95-98% гача қолиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish