Хусанова Нафиса Сайдиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мойли хомашёдан ёғ кислоталари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”, 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т5606.
Илмий раҳбар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, ДСc.03/27.12.2025.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Юнусов Обиджон Қодирович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта ва кунгабоқар соапстогидан ёғ кислоталари ажратиб олишнинг жараён давомийлиги ва энергия сарфини камайтиришга ёʻналтирилган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта соапстоги таркибида 20,7% гача фосфолипидлар ва 9,1% гача госсиполнинг турли ҳосилалари мавжудлиги аниқланиб, ёғ кислоталарини ажратишда реакция муҳитида 10-12% гача оксикислоталар боʻлиши, ёғли ва сувли фазани ажратишни мураккаблаштириши асосланган;
моноетаноламин билан форрафинациялаш орқали олинган пахта ва кунгабоқар соапстокларидан ёғ кислоталари ажратиш самарадорлиги, эмулсияли усулда олинган соапстокдагига нисбатан 2,3-2,9 % юқорилиги исботланган;
пахта ва кунгабоқар соапстокларини 1:1 нисбатда аралаш қайта ишлаш билан совунланиш даражаси 60 мин да 59,7% дан 81,2% гача оширилиб, саноат усулига нисбатан 8,3% юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланган;
пахта ва кунгабоқар соапстоклари аралашмасини биринчи босқичда калсинирланган соданинг 35% ли эритмасида 90оC ҳароратда карбонатли совунлантириш орқали гидрофоб хусусиятли нордон совунлар муҳитини ҳосил қилиш, реаксион аралашмани 20% консентрацияли ош тузи эритмасида ювиш, ҳамроҳ моддаларни сувли фазада ажратиш ва иккинчи босқичда 42% ли каустик сода эритмасида тугал совунлантириб қайта ювиш билан жараён давомийлигини 35% га қисқартириш мумкинлиги исботланган;
триглицеридарни парчалаш жараёнида ҳосил боʻладиган глицериннинг амалдаги меъёрини ҳисоб-китобларига аниқлик киритиш билан ёғ кислоталарини чиқишини 4,3% га юқорилиги асосланган;
ёғ кислоталарининг массасига нисбатан 2,0% миқдоридаги КГ маркали оқловчи гил билан ишлов бериш орқали рангини 25 г Ж гача пасайтириш билан дистиллаш жараёнини истисно қилиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ва кунгабоқар соапстогидан ёғ кислоталарини ажратиб олишнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта ва кунгабоқар соапстоклари аралашмасини тугал совунлантириш ва кислотали парчалаш технологияси «Наманган тола-текстил» МЧЖ корхонасида саноатга жорий этиладиган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026 йил 23 январдаги ЁМ/3-39 сонли маълумотномаси). Натижада, пахта ва кунгабоқар соапстокларининг 50/50 нисбатдаги аралашмасини уч босқичли қайта ишлаш билан кислота сони 10,2 мг КОҲ/г га оширилган, ранги 33 мг Ж гача яхшиланган ёғ кислоталарининг чиқишини 3,4% гача ошириш имконини берган;
пахта ва кунгабоқар соапстоклари аралашмасини қайта ишлаб ёғ кислоталари ишлаб чиқариш технологияси «Ideal oil trade» МЧЖ корхонасида саноатга жорий этилган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2026 йил 23 январдаги ЁМ/3-39 сонли маълумотномаси). Натижада, жараёнда саноат усулидагидан 5,9% гача коʻпроқ ёғ кислоталарини ажратиш имконини берган.