Султонов Садулла Бахриддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Табиий газни тозалаш жараёнида қайта фойдаланиш учун чиқинди сеолитларнинг фаоллигини тиклаш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.11 –Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6105.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Акмал Ходжиакбарович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент, Абдурахмонов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни тозалаш жараёнида ишлатилган CаА сеолит чиқиндиларининг физик-кимёвий ва адсорбсион хоссаларини тиклаш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бентонитни боғловчи компонент сифатида қўллаб, композит адсорбент олиш ва унинг самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
400оC ҳароратда 4 соат давомида ҳаво пуркаш орқали термик ишлов бериш билан сеолит таркибидаги органик ва бошқа аралашмалар 85% гача камайиши аниқланган;
Қашқадарё вилояти Косон кони бентонитини 300оC ҳароратда 2 соат давомида термик ишлов бериш унинг қатламлараро боʻшлиқлари очилиб, бир текис тақсимланган агрегатлар кўринишида жойлашишига ёрдам бериши ҳамда коллоид-кимёвий хоссаларини яхшилаш учун мақбул шароит сифатида асосланган;
Қашқадарё вилояти Косон кони бентонитини термик ишлашдан кейин унинг солиштирма сирт юзаси 30,042 м2/г дан 58,147 м2/г гача оширилиши аниқланган;
термик ишлов берилган сеолит намуналарига 20% масса нисбатда бентонит қоʻшиб, 350оC ҳароратда 6 соат давомида ишлов бериш орқали олинган СБ-1 намуналарининг механик мустаҳкамлиги 125,1 Н/см2 эканлиги аниқланган;
донадорланган СБ-1 сеолит намуналарининг солиштирма сирт юзаси 397,123 м2/г, гʻовак ҳажми 0,107 cм3/г ва радиуси 11 Å ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иккиламчи ва маҳаллий хом ашёларини қайта ишлаш асосида адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб: 
иккиламчи ва маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш асосида адсорбент олишнинг технологияси “Еростигаз” АЖ нинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари роʻйхати”га киритилган (“Еростигаз” АЖ нинг 2025 йил 17 сентябрдаги 127-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган технология асосида регенерация қилинган CаА сеолитли адсорбентдан фойдаланиш импорт қилинадиган адсорбентларга боʻлган эҳтиёжни қисқартириш ҳамда маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради;
олинган янги турдаги адсорбент ёрдамида синтез газларни тозалаш технологияси “Еростигаз” АЖ нинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари роʻйхати”га киритилган (“Еростигаз” АЖ нинг 2025 йил 17 сентябрдаги 127-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ушбу ишлаб чиқилган технология ёрдамида 45 кг қайта тикланган CаА сеолитли адсорбент 150-200 м3 синтез газини сув бугʻи ва олтингугуртли бирикмаларидан тозалаш имконини беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish