Джуракулова Диёра Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филологик олий таълим ташкилотлари талабаларининг мустақил таълим топшириқларини тайёрлашда шахсга йўналтирилган ёндашув (инглиз тили материали мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9174.
Илмий раҳбар: Холмурадова Лейла Эшкуватовна, филология фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Феруза Суюновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ташкилотлари талабалари учун мустақил таълим топшириқларини тайёрлашда шахсга йўналтирилган ёндашув орқали мустақил таълим жараёнининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
филологик олий таълим ташкилотлари талабаларининг мустақил таълим топшириқларини тайёрлашга йўналтирилган “ПЕРСОН” (Профиле–Энгаге–Реcонструcт–Сcаффолд–Организе–Навигате) модели ишлаб чиқилиб, унинг “Сcаффолд” компонентида талабанинг мустақиллик даражаси ортиши билан методик кўмакни изчил камайтириб борувчи дифференциал-регрессив ёрдам механизми асосланган;
мустақил таълим топшириқларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида дифференциал лойиҳалаш дидактик имконияти бошланғич, жорий ва якуний диагностика натижаларини алоҳида баҳолар сифатида эмас, балки ҳар бир талабанинг билим, кўникма ва ўзлаштириш суръатидаги ривожланиш тенденсиясини акс эттирувчи яхлит индивидуал ўқув профили кўринишида бирлаштириб, шу профилга бевосита боғлиқ ҳолда топшириқ мазмунини мослаштириш орқали аниқлаштирилган;
талабаларнинг педагогик амалиётда анъанавий равишда бир-биридан ажратилган ҳолда таҳлил қилинувчи индивидуал таълим профили, тил компетенсияси даражаси ва ўқув автономияси каби омилларни ягона мантиқий изчилликка эга беш босқичли “ПИЛОТ (Профиле–Индивидуализе–Левел–Организе–Траcк)” алгоритм доирасида ўзаро узвий боғловчи методик тизими модуляр-акронимик тузилма сифатида ишлаб чиқилган;
талабанинг индивидуал-психологик, когнитив-услубий, мотивацион-эҳтиёжий хусусиятларини ҳисобга олмасдан лойиҳаланган мустақил та'лим топшириқлари қийинлик-номутаносиблиги зонасини келтириб чиқариб, топшириқнинг талабанинг яқин ривожланиш зонасига мос келмаслиги. когнитив юк ортиши ва ўз-ўзига ишонч йўқолишини очиб берувчи  структуравий-каузал таҳлил орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотлари талабаларининг мустақил ишларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида ташкил этишга доир тадқиқот натижалари асосида:
филологик олий таълим ташкилотлари талабаларининг мустақил таълим топшириқларини тайёрлашга йўналтирилган “ПЕРСОН” (Профиле–Энгаге–Реcонструcт–Сcаффолд–Организе–Навигате) модели ишлаб чиқилиб, унинг “Сcаффолд” компонентида талабанинг мустақиллик даражаси ортиши билан методик кўмакни изчил камайтириб борувчи дифференциал-регрессив ёрдам механизми асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022–2024-йилларда АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси ва Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ Давлат департаменти кўмагида амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 18-декабрдаги 4051/02-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материаллари ўқув машғулотлари ва талабалар мустақил ишини ташкил этиш амалиётда қўлланилиб, мустақил топшириқларни бажариш сифати, инглиз тилини ўрганишга бўлган мотивация, ҳамда тилни эгаллаш даражасининг ошишига хизмат қилган;
мустақил таълим топшириқларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида дифференциал лойиҳалаш дидактик имконияти бошланғич, жорий ва якуний диагностика натижаларини алоҳида баҳолар сифатида эмас, балки ҳар бир талабанинг билим, кўникма ва ўзлаштириш суръатидаги ривожланиш тенденсиясини акс эттирувчи яхлит индивидуал ўқув профили кўринишида бирлаштириб, шу профилга бевосита боғлиқ ҳолда топшириқ мазмунини мослаштириш орқали аниқлаштирилганлиги ҳақидаги хулосалардан 2021-2023-йилларда Қарши давлат университетида амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 27-январдаги 04/631-сон маълумотномаси). Натижада, “Амалий инглиз тили”, “Чет тилларни ўқитиш методикаси”, “Олий таълимда мустақил иш”, “Таржимонлик амалиёти” ва “Тил таълимида педагогик технологиялар” фанлари доирасида талабалар мустақил ишининг сифати ва тузилмавийлигини оширишга, ўқув мотивациясининг ортишига ҳамда, таълим жараёнининг умумий самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
талабаларнинг педагогик амалиётда анъанавий равишда бир-биридан ажратилган ҳолда таҳлил қилинувчи индивидуал таълим профили, тил компетенсияси даражаси ва ўқув автономияси каби омилларни ягона мантиқий изчилликка эга беш босқичли “ПИЛОТ (Профиле–Индивидуализе–Левел–Организе–Траcк)” алгоритм доирасида ўзаро узвий боғловчи методик тизими модуляр-акронимик тузилма сифатида ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги хулосалардан 2022-2025-йилларда Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликда амалга оширилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1 Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 14-апрелдаги 04/1-1996-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материаллари ходимлар ва курс тингловчиларини ўқитиш жараёнида қўлланилиб, мустақил таълим фаолиятини индивидуаллаштириш, дифференциаллаштириш ва шахсийлаштириш тамойилларини амалиётга жорий этиш имконини берган;
талабанинг индивидуал-психологик, когнитив-услубий, мотивацион-эҳтиёжий хусусиятларини ҳисобга олмасдан лойиҳаланган мустақил та'лим топшириқлари қийинлик-номутаносиблиги зонасини келтириб чиқариб, топшириқнинг талабанинг яқин ривожланиш зонасига мос келмаслиги. когнитив юк ортиши ва ўз-ўзига ишонч йўқолишини очиб берувчи  структуравий-каузал таҳлил орқали аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиоканалининг “Маърифат шуъласи” ва “Кун мавзуси” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 28-ноябрдаги 01-07/395-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материалларини жорий этиш таълим мазмунини бойитишга, медиа материалларининг шахсга йўналтирилган йўналишини мустаҳкамлашга, аудиториянинг когнитив фаоллигини оширишга, ҳамда мустақил ривожланиш, танқидий фикрлаш ва мулоҳаза юритишни қўллаб-қувватлашга ёрдам берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish