Максудова Азиза Абдукахаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): «Оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалаш учун гуруч қобиғи асосида биосорбент олиш», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/К1055.
Илмий раҳбар: Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Соттиқулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Эшқурбонов Фурқат Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гуруч қобиғини моноетаноламин (МЕА) нинг сувли эритмаси билан модификация қилиш орқали биосорбент олиш, адсорбсия жараёнининг кинетик ва термодинамик хусусиятларини ўрганиш ҳамда оқова сувларни Cу(ИИ) ва Ни(ИИ) ионларидан тозалашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи маротаба гуруч қобиғи юзасини моноетаноламиннинг сувли эритмаси билан модификация қилиш орқали, янги биосорбент олинган ва жараёнининг оптимал кўрсаткичлари – бошланғич реагентлар нисбати 1:100 (1 мл МЕА: 100 мл сув), ишлов бериш вақти 24 соат, ҳарорат 293К эканлиги аниқланган;
олинган биосорбентда Cu(II) ва Ni(II) ионларининг адсорбсия жараёни қонуниятларини тадқиқ этиш натижасида уларнинг юқори корреляция коеффициентлари билан Фрейндлих тенгламасига мос келиши аниқланган;
псевдо-иккинчи тартибли модел асосида, Cu(II) ва Ni(II) ионларининг адсорбсия жараёни кинетикасининг асосий параметрлари, шунингдек жараённинг активация энергиялари қийматлари аниқланган ва металл ионларининг боғланишида хемосорбсия жараёнлари содир бўлиши аниқланган;
адсорбсия жараёнининг термодинамик параметрлари – Гиббс энергияси, энталпия ва энтропияси аниқланган, шунингдек, адсорбсия жараёнинг ўз-ўзидан содир бўлиши ва ҳароратнинг ортиши адсорбсия жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
Cu(II) ва Ni(II) ионларининг сорбсияланиши, гидроксил ва амин гуруҳлар иштирокида металл ионлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилиш орқали содир бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалаш учун гуруч қобиғи асосида биосорбент олиш бўйича қилинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
оқова сувларни оғир металл ионларидан дастлабки реагент усули билан тозалашдан кейин, олинган биосорбент ёрдамида қўшимча тозалаш технологияси “MZM OXIDE INDASTRY” МЧЖ галваник цехида амалиётга жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 2025 йил 16 декабрдаги №11-1-3477-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувлар таркибидаги мис ва никел ионларининг миқдорини мос равишда 1,6 ва 1,5 баравар камайтириш имконини берган;
биосорбент ёрдамида оқова сувларни оғир металл ионларидан тозалаш технологияси “Ўзметкомбинат” АЖ да амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 25 июндаги №01/05-01-01/739-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча тозалаш усулини қўллаш сувни оғир металл ионларидан тозалаш даражасини 40-50% га ошириб, тозаланган оқова сувлардан корхонадаги сувнинг айланма ҳаракати тизимида кўпроқ ҳажмдан фойдаланиш имконини яратган.