Ибодуллаева Динора Баҳрамжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Инглиз ва ўзбек тилларида театр соҳасига оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқи, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Fil7484.
Илмий раҳбар: Базаров Собиржон Бекташович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, илмий кенгаш рақами: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, PhD.03/27.12.2025.Fil.13.02.
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари доктори, (DSc) доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги театр терминларини чоғиштирма аспектда комплекс очиб бериш, уларнинг лексик-семантик, деривацион ҳамда этимологик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий тилшуносликда “термин” ва “терминология” тушунчаларининг назарий асослари театр терминологияси материали асосида ёритилган, уларнинг функсионал-семантик ва тизимли хусусиятлари жаҳон, инглиз ва ўзбек тилшунослиги кесимида комплекс ёндашув асосида аниқлаштирилган;
инглиз ва ўзбек театр терминлари тизимли равишда мавзувий-семантик тасниф асосида таҳлил қилиниб, улардаги моносемия, полисемия, омонимия, синонимия, антонимия, гипер-гипонимия, холонимия ва меронимия ҳодисалари чоғиштирма аспектда умумлаштирилди ҳамда уларнинг терминологик тизимдаги функсионал роли аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги театр терминларининг деривацион хусусиятлари комплекс тарзда ўрганилиб, синтактик, морфологик ва морфологик-синтактик усуллар орқали термин ясалишининг структур моделлари, уларнинг икки тил терминосистемасидаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлари аниқланган;
театр терминларининг этимологик қатламлари инглиз ва ўзбек тиллари материали асосида тизимли тадқиқ этилиб, ўз қатлам ва ўзлашма қатлам терминларнинг келиб чиқиш манбалари, тарихий-лингвистик трансформацияси ҳамда терминологик тизимдаги функсионал юкламаси аниқланиб, уларнинг тил тараққиётидаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги театр соҳасига оид терминларнинг чоғиштирма тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
инглиз ва ўзбек театр терминлари тизимли равишда мавзувий-семантик тасниф асосида таҳлил қилиниб, улардаги моносемия, полисемия, омонимия, синонимия, антонимия, гипер-гипонимия, холонимия ва меронимия ҳодисалари чоғиштирма аспектда умумлаштирилди ҳамда уларнинг терминологик тизимдаги функсионал роли аниқланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Термиз давлат университетида 2021-2025-йилларда амалга оширилган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “ТРИГГЕР” халқаро илмий-амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2026-йил,16-июндаги 06/12-253-сон маълумотномаси). Натижада, театр терминлари тизимлаштирилиб, уларга оид луғат ва электрон ресурслардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган ҳамда ўқув-услубий материаллар такомиллаштирилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги театр терминларининг деривацион хусусиятлари комплекс тарзда ўрганилиб, синтактик, морфологик ва морфологик-синтактик усуллар орқали термин ясалишининг структур моделлари, уларнинг икки тил терминосистемасидаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлари аниқланганлиги юзасидан олинган илмий хулосалардан БМТ Тараққиёт Дастурининг (УНДП) “Сурхондарё вилоятининг афғонистонлик фуқароларни ўқитиш ва ўргатиш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида “АБУ ИТ ҲУБ” МЧЖ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган Рақамли таълим платформаси (ДЛП) учун ўқув контентларини яратишда фойдаланилган (БМТ Тараққиёт Дастурининг (УНДП) “Сурхондарё вилоятининг афғонистонлик фуқароларни ўқитиш ва ўргатиш салоҳиятини ошириш марказининг 2026-йил,18-майдаги 07-26/05-сон маълумотномаси). Натижада, платформанинг ўқув-лексик базаси такомиллаштирилиб, инглиз ва ўзбек тиллариниўқитишга мўлжалланган материалларнинг лингвистик сифати оширилган ҳамда таълим самарадорлигини таъминловчи методик ва терминологик ечимлар ишлаб чиқилган.
театр терминларининг этимологик қатламлари инглиз ва ўзбек тиллари материали асосида тизимли тадқиқ этилиб, ўз қатлам ва ўзлашма қатлам терминларнинг келиб чиқиш манбалари, тарихий-лингвистик трансформацияси ҳамда терминологик тизимдаги функсионал юкламаси аниқланиб, уларнинг тил тараққиётидаги ўрни асосланганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2026-йил апрел-май ойлари давомида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 20-майдаги 15-32/381-сон маълумотномаси). Натижада теледастур материалларининг мазмуни инглиз ва ўзбек театр терминологиясига оид назарий ҳамда амалий маълумотлар билан бойишига эришилган.