Қурбонов Азизжон Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Газ қувурлари учун коррозияга қарши қоплама олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Т5823.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор; Қодиров Хасан Иргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ қувурларини коррозиядан ҳимоялаш учун маҳаллий ва иккиламчи хом ашёлар асосида самарали таркибли қоплама материалларини олиш ҳамда уларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррозияга қарши таркиблар танланиб, БНД 60/90 маркали битум (25%), алкидли лак (30%), пиролиз дистилляти (30%), микрокалсит (10%) ва рух оксиди (5%) асосида олинган қопламалар металл сиртни ҳимоя қилиш самарадорлиги бўйича юқори натижалар кўрсатиб, коррозияга қарши ҳимоя даражаси 95-98% га етказилиши аниқланган; 
механик активация жараёнининг аҳамияти илмий асосланиб, хом ашё компонентларини 30-60 дақиқа давомида механик фаоллаштириш натижасида ишлаб чиқилган таркибнинг адгезияси 20-25%, мустаҳкамлиги эса 15-18% га ортиши аниқланган; 
қоплама материалларининг физик-кимёвий хоссалари тадқиқ этилиб, турли шароитларда (NaCl, H2SO4, ва NaOH эритмаларида) олиб борилган 30 суткалик синовлар натижасида ишлаб чиқилган таркибда масса йўқотилиши оддий битумли материалларга нисбатан 2-3 баробар кам бо'лиши орқали қопламанинг ҳимоя хусусияти аниқланган; 
ишлаб чиқилган антикоррозион қопламаларнинг механик фаоллаштириш жараёни 30-60 дақиқа оралиғида олиб борилганда қоплама адгезияси 20-25% га, механик мустаҳкамлиги эса 15-18% га ошиши, шунингдек, тайёр қопламанинг металл юзага ёпишиш даражаси ГОСТ 15140 бўйича 90-98% ни ташкил этиши натижасида амалий самарадорлиги тажриба-саноат шароитида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиниши. Газ қувурларини коррозиядан ҳимоялаш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида қоплама материалларини олиш бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
маҳаллий хом ашёлар асосида коррозияга қарши қоплама олиш технологияси “Узтрансгаз” АЖ да амалиётга жорий этилган (“Узтрансгаз” АЖ нинг 2026 йил 19 майдаги № 04-34-2647-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган технология асосида олинган қоплама металл юзаси билан 95% адгезиялаш ва -25 °C дан +65 °C гача ҳарорат оралиғида барқарор ишлаш имконини берган;
60/90 битум ва маҳаллий чиқиндилар асосида металл қувурларни агрессив муҳитлардан ҳимоя қилиш технологияси “Узтрансгаз” АЖ да амалиётга жорий этилган (“Узтрансгаз” АЖ нинг 2026 йил 19 майдаги № 04-34-2647-сонли маълумотномаси). Натижада метал қувурларнинг коррозияланиш тезлиги 0,001 мм/йил гача камайтириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish