Ходжиева Гулираъно Сайфуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларни скрининг ва кузатишда  ахборот технологияларидан фойдаланиш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib1215.
Илмий маслаҳатчи: Нурбаев Фармон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02
Расмий оппонентлар: Бадриддинова Матлюба Нажмиддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Равшанбек Бабажонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Элмира Куанйшовна Бекмурзаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.К. Ахунбаев номидаги  Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги билан оғриган беморларда скрининг, динамик кузатув, даволаш ҳамда асоратларни эрта аниқлаш тизимида рақамли ахборот технологияларининг клиник самарадорлигини баҳолаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипертензия ва юракнинг ишемик касаллигининг тарқалиши ҳамда кўп йиллик динамикасининг қонуниятлари аниқланиб, улар коморбид шакллар улушининг изчил ортиши ва барқарор кардиометаболик континуум шаклланиши билан тавсифланиши исботланган; 
проспектив кузатув доирасида қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги коморбид кечувчи беморларда субклиник шикастланишнинг эрта клиник-лаборатор, функсионал ва инструментал маркерлари мажмуаси аниқланган ҳамда уларнинг асоратларни клиникагача бўлган босқичда верификация қилишдаги диагностик ва прогностик аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган; 
илк бор рақамли мониторинг технологиялари ва кўп параметрли маълумотларни қайта ишлаш усулларидан фойдаланган ҳолда қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги асоратларининг ривожланиши ва прогрессиясини башорат қилувчи барқарор предикторлар аниқланиб, улар клиник-функсионал кўрсаткичлар ҳамда узлюксиз кузатувнинг рақамли маркерларини интеграция қилишга асосланган; 
илк бор юқори хавф гуруҳига мансуб беморларни персоналлаштирилган скрининг қилиш, динамик кузатиш ва бошқаришнинг «Уних-Мед» платформаси негизидаги рақамли модели ишлаб чиқилиб, унинг тиббий ҳамда рақамли маълумотларни ягона аналитик контурга интеграция қилиш орқали клиник қарорлар қабул қилиш самарадорлигини ошириши исботланган; 
илк бор қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги билан оғриган беморларда асоратларни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш учун кўп омилли хавф шкаласи ҳамда алгоритм ишлаб чиқилиб, унинг рақамли маркерларни персоналлаштирилган таҳлил қилиш ва клиник ҳолатни узлюксиз мониторинг қилиш имкониятини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали юқумли бўлмаган касалликларга чалинган беморларни скрининг ва кузатишда ахборот технологияларидан фойдаланишга қаратилган илмий натижаларга кўра:
биринчи илмий янгилик: ретроспектив таҳлил доирасида қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллигининг тарқалиши ҳамда кўп йиллик динамикасининг қонуниятлари аниқланиб, улар коморбид шакллар улушининг изчил ортиши ва метаболик ҳамда юрак-қон томир тизими бузилишларининг ўзаро боғлиқ ҳолда тизимли прогрессиясини акс эттирувчи барқарор кардиометаболик континуум шаклланиши билан тавсифланган. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар ва интеграл алгоритмлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/10-сонли хулосаси билан маъқулланди. Олинган натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.07.2025 й. 1836-2-208-ТБ/2025 ва 1835-2-208-ТБ/2025 сонли буйруқлар), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.03.2025 й., 275-2-42-ТБ/2025 ва 274-2-42-ТБ/2025 сонли буйруқлар) ҳамда Бухоро шаҳар 11-сон оилавий поликлиникаси (12.07.2025 й., 233-2-42-ДОП/2025 ва 234-2-42-ДОП/2025 сонли буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: аҳолида ҳаёт сифати ошиши ва барвақт ўлим кўрсаткичларининг камайиши таъминланди; Иқтисодий самарадорлиги: бир нафар бемор учун ўртача йиллик иқтисодий самара 4,0 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: сурункали касалликларни бошқаришда реактив ёндашувдан проактив ёндашувга ўтиш таъминланди;
иккинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги билан оғриган беморларда юрак-қон томир тизимининг субклиник шикастланишини ифодаловчи эрта клиник-лаборатор, функсионал ва инструментал маркерлар мажмуаси аниқланган ҳамда уларнинг асоратларни клиникагача бўлган босқичда аниқлашдаги диагностик ва прогностик аҳамияти асослаб берилган. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар ва интеграл алгоритмлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/10-сонли хулосаси билан маъқулланди. Олинган натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.07.2025 й. 1836-2-208-ТБ/2025 ва 1835-2-208-ТБ/2025 сонли буйруқлар), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.03.2025 й., 275-2-42-ТБ/2025 ва 274-2-42-ТБ/2025 сонли буйруқлар) ҳамда Бухоро шаҳар 11-сон оилавий поликлиникаси (12.07.2025 й., 233-2-42-ДОП/2025 ва 234-2-42-ДОП/2025 сонли буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: касалликларни яширин босқичда аниқлаш кўрсаткичи ошди; Иқтисодий самарадорлиги:  скрининг жараёнини рақамлаштириш ҳисобига текширув вақти 30% га қисқарди, бир бемор учун йиллик 0,8 млн сўм тежамкорликка эришилди. Хулоса: юқори аниқликка эга рақамли скрининг тизимини шакллантириш учун илмий асос яратилди;
учинчи илмий янгилик: рақамли технологиялар қўлланилган ҳолда қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги асоратларининг ривожланиши ҳамда прогрессиясига таъсир этувчи асосий хавф омиллари аниқланган ва тизимлаштирилган бўлиб, улар клиник-функсионал кўрсаткичлар ҳамда узлюксиз мониторинг жараёнида олинган рақамли маълумотлар таҳлили асосида индивидуал прогнозлаш учун аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилган. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар ва интеграл алгоритмлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/10-сонли хулосаси билан маъқулланди. Олинган натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.07.2025 й. 1836-2-208-ТБ/2025 ва 1835-2-208-ТБ/2025 сонли буйруқлар), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.03.2025 й., 275-2-42-ТБ/2025 ва 274-2-42-ТБ/2025 сонли буйруқлар) ҳамда Бухоро шаҳар 11-сон оилавий поликлиникаси (12.07.2025 й., 233-2-42-ДОП/2025 ва 234-2-42-ДОП/2025 сонли буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг ҳаёт сифати ва ўз саломатлигини бошқариш фаоллиги ошди; иқтисодий самарадорлик: асоратлар учун сарфланадиган харажатлар камайиши ҳисобига бир бемор учун ўртача 1,2 млн сўм тежалди. Хулоса: рақамли технологиялар клиник натижаларни бошқаришнинг самарали воситаси эканлиги исботланди;
тўртинчи илмий янгилик: «Уних-Мед» рақамли платформаси негизида юқори кардиометаболик хавфга эга беморларни скрининг қилиш, динамик кузатиш ва бошқаришнинг интеграциялашган модели ишлаб чиқилган бўлиб, у клиник ҳолатни узлюксиз мониторинг қилиш ва шифокор қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватлаш имкониятини таъминлайди. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар ва интеграл алгоритмлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/10-сонли хулосаси билан маъқулланди. Олинган натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.07.2025 й. 1836-2-208-ТБ/2025 ва 1835-2-208-ТБ/2025 сонли буйруқлар), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.03.2025 й., 275-2-42-ТБ/2025 ва 274-2-42-ТБ/2025 сонли буйруқлар) ҳамда Бухоро шаҳар 11-сон оилавий поликлиникаси (12.07.2025 й., 233-2-42-ДОП/2025 ва 234-2-42-ДОП/2025 сонли буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: асоссиз госпитализациялар камайди, тиббий хизматдан қониқиш даражаси ошди; Иқтисодий самарадорлиги: стационар харажатларни камайтириш ҳисобига бир бемор учун йиллик 2,0–3,0 млн сўм тежалди. Хулоса: рақамли мониторинг соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берувчи юқори самарали бошқарув механизми сифатида жорий этилди;
бешинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури, артериал гипертензия ва юракнинг ишемик касаллиги биргаликда кечувчи беморларда асоратларни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш учун рақамли маркерлар таҳлили ҳамда клиник ҳолатни узлюксиз мониторинг қилиш тамойилларига асосланган, «Уних-Мед» рақамли платформасига интеграция қилинган кўп омилли хавфни стратификация қилиш шкаласи ва алгоритми ишлаб чиқилган. Олиб борилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий-амалий ёндашувлар ва интеграл алгоритмлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 октябрдаги 27/10-сонли хулосаси билан маъқулланди. Олинган натижалар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.07.2025 й. 1836-2-208-ТБ/2025 ва 1835-2-208-ТБ/2025 сонли буйруқлар), Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси (04.03.2025 й., 275-2-42-ТБ/2025 ва 274-2-42-ТБ/2025 сонли буйруқлар) ҳамда Бухоро шаҳар 11-сон оилавий поликлиникаси (12.07.2025 й., 233-2-42-ДОП/2025 ва 234-2-42-ДОП/2025 сонли буйруқлар) амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: мобил тиббий платформалар ва тақиладиган сенсорларнинг интеграцияси касаллик асоратларини эрта аниқлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди ҳамда аҳоли орасида эрта ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади; Иқтисодий самарадорлиги: субклиник дестабилизацияни масофавий назорат қилиш ва ўз вақтида превентив коррекция ўтказиш стационар даволаниш харажатларини бир нафар бемор учун ўртача 1,8–2,6 млн сўмгача тежам имконини беради. Хулоса: рақамли технологияларни клиник-лаборатор маълумотлар билан интеграция қилиш сурункали касалликларни бошқаришда персоналлаштирилган превентив тиббиёт моделини шакллантиради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish