Болтаева Ҳулкар Мардон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий-педагогик тайёргарлигини 4К модели асосида такомиллаштириш методикаси (“Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (филология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8537.
Илмий раҳбар: Ҳазратқулов Муталлиб Рашидович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.10.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Конисбай Абилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш усулларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш усулларини такомиллаштиришнинг методик имкониятлари талабаларнинг педагогик муаммоли вазиятларни мустақил таҳлил қилиш, муқобил ечимлар ишлаб чиқиш, жамоавий муҳокама орқали оптимал қарор қабул қилиш ва ўз қарорини далиллар асосида ҳимоя қилиш даражасида ҳал этиши ҳамда рефлексив фаолиятини муқобил педагогик ечимларни ишлаб чиқиш ва рефлексив стратегияларни қўллаш орқали ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли таълим, рефлексив фаолият, коллаборатив ўқитиш, дебат, сторйтеллинг интегративлигига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К га асосланган ўқитиш модели марказда талаба ва унинг касбий ривожланишини назарда тутувчи компетенсиявий ва шахсга йўналтирилган ёндашувни касбий вазият → талабанинг эҳтиёжи ва тажрибаси → 4К фаолияти → мустақил ечим излаш → педагогик маҳсулот → рефлекция → компетенсияни баҳолаш занжири орқали қайта лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш методикаси рақамли таълим муҳитида электрон-методик ресурслар, интерфаол топшириқлар банки ва мултимедиавий ўқув воситалари орқали талабаларнинг функсионал саводхонлигини ахборотни излаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, амалиётга татбиқ этиш, муаммони ҳал қилиш ва рақамли маҳсулот яратишни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув топшириқлари ва интерфаол методлари уйғунлиги асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш методикаси самарадорлиги талабалар фаолиятида таянч компетенсияларни интегратив ривожлантиришга қаратилган “муаммо-ижод-ҳамкорлик-таҳлил” технологиясидан фойдалана олиш имкониятлари ҳамда талабаларда когнитив кўникмаларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари, индикаторлари ва даражаларининг математик-статистик таҳлили асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бошланғич таълим йўналиши талабаларининг касбий-педагогик тайёргарлигини 4К модели асосида такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги тадқиқотлар асосида:
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш усулларини такомиллаштиришнинг методик имкониятлари талабаларнинг педагогик муаммоли вазиятларни мустақил таҳлил қилиш, муқобил ечимлар ишлаб чиқиш, жамоавий муҳокама орқали оптимал қарор қабул қилиш ва ўз қарорини далиллар асосида ҳимоя қилиш даражасида ҳал этиши ҳамда рефлексив фаолиятини муқобил педагогик ечимларни ишлаб чиқиш ва рефлексив стратегияларни қўллаш орқали ривожлантиришга йўналтирилган муаммоли таълим, рефлексив фаолият, коллаборатив ўқитиш, дебат, сторйтеллинг интегративлигига устиворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан берилган 2025-йилнинг 19-сентябрдаги 372-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни дарсларда фаол иштирок этиш, ижодий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол дарсларни ташкил этиш имкони яратилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К га асосланган ўқитиш модели марказда талаба ва унинг касбий ривожланишини назарда тутувчи компетенсиявий ва шахсга йўналтирилган ёндашувни касбий вазият → талабанинг эҳтиёжи ва тажрибаси → 4К фаолияти → мустақил ечим излаш → педагогик маҳсулот → рефлекция → компетенсияни баҳолаш занжири орқали қайта лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали томонидан берилган 2025-йилнинг 19-сентябрдаги 372-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар, соҳа мутахассислари учун она тилини ўқитиш кўникмаларини ривожлантиришда илмий ва педагогик шарт-шароит имкониятлари юқорилиги аниқлаштирилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш методикаси рақамли таълим муҳитида электрон-методик ресурслар, интерфаол топшириқлар банки ва мултимедиавий ўқув воситалари орқали талабаларнинг функсионал саводхонлигини ахборотни излаш, таҳлил қилиш, баҳолаш, амалиётга татбиқ этиш, муаммони ҳал қилиш ва рақамли маҳсулот яратишни ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув топшириқлари ва интерфаол методлари уйғунлиги асосида такомиллаштиришга оид илмий тавсиялардан 2025-йил “Самарқанд” телеканалида узатилган “Ассалом, Самарқанд” кўрсатуви ва “Самарқанд ФМ 105.2” радиоканалидаги “Кун мавзуси” эшиттиришининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканали 2025-йил 23-октябрдаги 01-07/350-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган муҳим илмий-маърифий аҳамиятга эга тавсиялар ва илмий янгиликлар телерадиоканалнинг кўрсатув ва эшиттиришлари мазмуни янада бойитилган;
бошланғич таълим йўналиши талабалари учун 4К моделига асосланган ўқитиш методикаси самарадорлиги талабалар фаолиятида таянч компетенсияларни интегратив ривожлантиришга қаратилган “муаммо-ижод-ҳамкорлик-таҳлил” технологиясидан фойдалана олиш имкониятлари ҳамда талабаларда когнитив кўникмаларнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари, индикаторлари ва даражаларининг математик-статистик таҳлили асосида далиллашга доир тавсиялардан “Ўзбек тилининг соҳада қўлланилиши” номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2025-йил 27-ноябрдаги йиғилиши 4-сонли қарорига асосан берилган 574-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабалар томонидан ташкил этилган 4К моделига асосланган дарсларда талабаларни баҳолаш учун янги мезонлар ишлаб чиқилган.